Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Оғриқ импульсларини ўтказувчи толалар



Download 13,93 Mb.
bet337/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   493
Bog'liq
fizi

Оғриқ импульсларини ўтказувчи толалар
Оғритувчи таъсиротларда нерв стволлари ва толаларининг афферент импульсациясини электрофизиологик методлар билан текшириш шуни кўрсатдики, оғриқ сезгисини юзага чиқарадиган импульсларни икки типдаги афферент толалар ўтказади. Бу толалардан баъзилари Ао груп-пасига мансуб, миелинли ингичка толалар бўлиб, қўзғалишни секундига 5—15 м тезлик билан ўтказади. Бошқалари — миелинсиз ингичка толалар С группасига мансуб бўлиб, қўзғалишни секундига 1—2 м тезлик билан ўтказади. Оғриқ импульсларининг турли тезлик билан тарқалишига, бинобарин, импульсларнинг марказий нерв системасига турли вақтда етиб боришига қараб, оғритувчи таъсиротлар гўё қўшалоқ сезгига сабаб бўлади — дастлаб оғриқ аниқ локализацияланган, лекин унча кучли бўлмаган бир лаҳзалик сезги бўлиб, кейин сидирға сирқиратувчи, субъектив равишда ғоятда нохуш, кучли оғриқ сезгиси билан алмашинади.
Бир вақтнинг ўзида жуда кўп афферент толаларда синхрон нерв разрядлари пайдо бўлганда оғриқ ҳисси келиб чиқади, деган тахмин бор. Бу тахмин нерв толаларининг регенерациясида ҳали миелин пардаси шаклланмаган вақтда тери рецепторларининг ҳар қандай таъсиротни оғритувчи таъсирот деб сезиш фактини тушунишга ёрдам беради. Миелин пардасининг йўқлиги бир йўла бир талай нерв толаларининг қўзғалиш процессига қўшилишини осонлаштиради.
Оғриқ рецепторларининг адаптацияси
Оғриқ рецепторларининг адаптациясини қуйидаги тажрибада аниқлаш мумкин: терига игна санчилса-ю, у силжитилмаса, игна санчишдан келиб чиққан нерв импульслари ва оғриқ сезгиси тўхтайди. Игна қимир-латилиши билан яна нерв импульслари ва оғриқ сезгиси пайдо бўлади, чунки айни вақтда игна силжиб, адаптацияланмаган янги оғриқ рецепторлари таъсирланади (190-расм).
Оғриқ рефлекслари
Оғритувчи таъсиротлар турли-туман рефлектор реакцияларга сабаб бўлади. Уларнинг характерли хусусияти шуки, рефлектор актнинг юзага чиқишида гавданинг кўп органлари иштирок этади.
Оғриқ рефлексларида мускул тонуси ортади, юрак уриши ва нафас олиш тезлашади, қон томирлари тораяди, артериал босим кўтарилади, сийдик ажралиши ва ҳазм шираларининг секрецияси камаяди, тер кўпроқ чиқади, ичакнинг ҳаракат фаолияти тормозланади, қонда қанд кўпаяди, гликоген кўпроқ парчаланади, қорачиқлар тораяди ва бошқа бир қанча ҳодисалар рўй беради. Юқорида санаб ўтилган реакциялардан кўплари симпатик нерв системасининг қўзғалиши, буйрак усти безларидан адреналин ва гипофизнинг орқа бўлагидан гормонларнинг кўпроқ чиқиши оқибатида рўй беради. Кортикостероидлар секрецияси ҳам ошади. Оғриқ рефлексларининг юқорида санаб ўтилган ҳамма вегетатив компонентлари организм кучларини сафарбар этиш учун муҳим. Ҳаёт учун хавфли вазиятда тўқималар шикастланиб, оғриқ сезгиси келиб чиқаётган вақтда организм кучлари сафарбар этилиши керак.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish