Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet335/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   493
Bog'liq
fizi

191-расм. Курув нервининг уч турли толасидаги фон импулсацияси ва ёругликка курсатадига реакцияси.Ёруглик таъсирини бериш ватухтатиб куйиш стрелкалар Билан белгиланади.
1-рецептор ёруглик таъсирининг берилишига реакциясини курсатади; 2—рецептор ёругликнинг тухтатилиши таъсирига реакциясини курсатади. 3- рецептор ёругликнинг берилишига хам, тухтатилишига хам курсатади.
таъсиротнинг бошида ҳам„ охирида ҳам (таъсирловчининг «уланишига» ҳам, узилишига ҳам реакция кўрсатувчи рецепторлар) қўзғалади. Узлуксиз импульсация («фонимпульсацияси») манбаи бўлиб хизмат қиладиган рецепторлар бор, бу импульсация органларнинг ишга тайёргарлик ҳолати (тонуси) ва организм ҳолати ҳақида ахборот беради. Таъсирловчилар таъсир этиб турган пайтда ўша рецепторлар импульсацияни тезлаштириш ёки, аксинча, сийраклатиш ва тўхтатиш билан реакция кўрсата олади.
Сезги органларига таъсир этувчи таъсирловчининг кучига қараб озми-кўпми рецепторлар қўзғалиб, улардан импульслар озми-кўпми эфферент нерв толаларга ўтади. Бир сезги органи ёки рефлекснинг рецептив майдони доирасидаги турли рецепторлар қўзғалувчанлигибилан фарқ қилиши мумкин,
шу сабабли кучсиз таъсиротда фақат кўпроқ қўзғалувчан рецепторлар қўзғалади;
кучли таъсиротда эса қўзғалувчанлиги паст рецепторлар ҳам қўзғалади. Таъсиротларнинг қайси йиғиндиси таъсир кўрсатаётганига қараб, қўзғалган рецепторларнинг фазода ўрнашуви — топографияси, хар-хил бўлишини ҳам айтмоқ керак. Масалан, икки хил пейзаж кўздан кечирилаётганда ёки икки хил музика тингланаётганда рецепторларнинг турли группалари кузгалади ва нерв импульсларининг частотаси ва сони билан фарқ қиладиган залплари турли афферент толалар орқали марказий нерв системасига келади. Бу импульслар турлича жойлашган бир талай нейронларни қўзғатиб, улар учун ғоятда кенг информация манбаи бўлиб қолади. Шу информациянинг қаммаси марказий нерв системасида ва унинг олий бўлими — катта яримшарлар пўстлоғида анализ қилинади.
ОҒРИҚ РЕЦЕПЦИЯСИ
Оғриқ рецепторларининг бошқа ҳамма рецепторлардан фарқи шуки, қандай бўлмасин адекват таъсирловчиси йўқ. Ҳаддан ташқари кучли ҳар қандай таъсирот таъсирида оғриқ сезгиси ёки ноцицептив сезгилар келиб чиқиши мумкин. Ҳаддан ташқари кучли таъсиротлар тўқималарга шикаст етказгани учун уларнинг таъсирида келиб чиқадиган оғриқ сезгилари муҳим биологик аҳамиятга эгадир. Улар организмга хавф хатар ҳақида сигнал бериб, оғриққа сабаб бўлаётган таъсиротни бартараф қилиш мақсадида ҳимояланиш рефлексларини юзага чиқаради. Худди шунинг учун бундан 200 йилдан зиёд илгари француз философи Вольтер: «оғриқ ҳамма хавф-хатарларимиз ичида содиқ посбондир, оғ-риқ бизга: эҳтиёт бўлинг, ҳушёр бўлинг, ҳаётингизни сақланг» деб баралла ва узлуксиз таъкидлайди, деб ёзган эди.
Оғриқ сезгилари касалликнинг кўпинча дастлабки белгиларидан бири, баъзан эса бирдан-бир белгиси бўлади, врач шу белгига қараб диагноз қўяди, касалликнинг оғирлигини ва зарур даво чораларини аниқлайди. Аммо касалликнинг оғирлиги ҳамиша оғриқ сезгисининг интенсивлигига мос келавермайди. Кўпинча ички органларнинг жиддий касалликлари оғриқ сезгиси билан давом этмайди ва, аксинча, арзимас ва хавфсиз касалликларда кўпинча жуда қаттиқ оғриқ сезилиб, касалликнинг асосий сабаби ҳисобланади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish