Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Рецепция органларининг классификацияси



Download 13,93 Mb.
bet332/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   493
Bog'liq
fizi

Рецепция органларининг классификацияси
Рецепторлар ички ва ташқи рецепторлар деб иккита катта группага бўлинади. Ички рецепторлар — интерорецепторлар — юборадиган импульслар ички оргаиларнинг ҳолати ҳақида (висцерорецепторлар) ва гавда ҳамда ундаги айрим қисмларнинг фазодаги вазияти, ҳаракати тўғрисида (вестибулорецепторлар ва проприорецепторлар) сигнал бериб туради. Ташқи рецепторлар — экстерорецепторлар — ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг хоссалари, уларнинг организмга таъсири тўғрисида сигнал бериб туради.
Рецепторлар таъсирловчиларнинг физик табиатига яраша классификация қилиниши мумкин. Рецепторлар шу тариқа қайси таъсирловчиларга кўпроқ сезгир бўлса, ўша таъсирловчилар турига қараб қуйидаги турларга ажратилади: фонорецепторлар, фоторецепторлар, механорецепторлар, терморецепторлар, хеморецепторлар, барорецепторлар.
Бундан ташқари, рецепция органлари таъсирланганда келиб чиқадиган сезгилар характерига қараб классификация қилиниши мумкин. Бу психофизиологик классификацияга мувофиқ, рецепция органлари: кўрув, эшитув, ҳид билиш, там билиш, туйғу, иссиқ ва совуқни сезиш, гавда вазиятини билиш ва оғриқ сезиш органларига бўлинади.
Баъзи рецепторлар организмдан анча олисдаги нарсалардан келувчи таъсиротларни қабул қила олади. Бундай рецепторлар дистант рецепторлар деб аталади. Уларга кўрув, эшитув, ҳид билув рецепторлари киради. Бошқа — контакт — рецепторлар фақат бевосита ўзига тегиб турган, яъни рецептор аппаратга яқин ётган нарсалардан келувчи таъсиротларни қабул қила олади.
Рецепторларнинг қўзғалувчанлиги
Рецепторлар адекват таъсиротларга, яъни қайси таъсиротларни сезишга махсус мослашган бўлса, ўша таъсиротларга нисбатан жуда юксак даражада сезувчанлиги билан фарқ қилади. Қўзғалиш рўй бериши учун зарур бўлган минимал миқдордаги энергияга, яъни таъсирот бўсағасига қараб рецепторларнинг қўзғалувчанлиги ҳақида фикр юритилади.
Рецепторларнинг адекват таъсиротларга нисбатан қўзғалувчанлик бўсағаси жуда кичкина. Масалан, фоторецепторлар ёруғликнинг якка квантлари билан қўзғалиши мумкин. Кортий органининг тукли ҳужайралари товуш тебранишларининг га тенг энергияси таъсир этганда реакция кўрсатади. Шундай қилиб, бир қанча рецепция органларининг сезувчанлиги энг мукаммал замонавий физик асбоблар сезузчанлигига тенглаша олади.
Рецепторлар ноадекват таъсирловчилар таъсирида ҳам қўзғалиши мумкин. Масалан, кўзга электр токи ёки механик куч (зарб) таъсир этганда ёруғлик сезгиси келиб чиқади («кўзим чақнаб кетди» деган ибора шундан олинган), шу таъсирловчилар қулоққа таъсир этганда товуш сезгиси пайдо бўлади («қулоғим шанғиллаб кетди»). Лекин ноадекват таъсирловчилар таъсир этганда рецепторлар қўзғалувчанлиги кўп марта камроқ бўлиб чиқади ва масалан, кўзга механик куч таъсир этганда ёруғлик сезилиши учун унинг кучи адекват таъсирловчи кучига нисбатан миллиард-миллиард марта ортиқроқ бўлиши керак.
Рецепторлар қўзғалувчанлиги доимо бир хилда турмайди. У бевосита рсцепторлар ҳолати ўзгарганда, шунингдек марказий нерв системасидан (бош мия пўстлоғи ва ретикуляр формациядан) келувчи импульслар таъсирида ҳам ўзгариши мумкин, булар рецепторларнинг сезувчанлик даражасини («созланишини») ўзгартиради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish