Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Маҳаллий анестетиклар таъсирида нерв ва мускул толаларидаги



Download 13,93 Mb.
bet263/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   493
Bog'liq
fizi

Маҳаллий анестетиклар таъсирида нерв ва мускул толаларидаги қўзғалувчанликнинг ўзгариши
Маҳаллий оғриқсизлантирувчи моддалар, яъни маҳаллий анестетиклар (новокаин, кокаин, дикаин ва б. қ.) нинг нерв толаларига таъсирини ўрганиш нерв толаларида қўзғалишнинг келиб чиқишига ва ўтишига бу моддаларнинг тўсқинлик қилиш (блоқ) механизмини тушунишга ёрдам беради.
Маҳаллий анестетиклар таъсирида деполяризациянинг критик даражаси ошиб, ҳаракат потенциаллари камаяди, айни вақтда мембрана деполяризацияси рўй бер-
майди. Новокаин ва бошқа маҳаллий анестетиклар мембрананинг липоид ва оқсил структураларига бевосита таъсир этади, шунинг натижасида мембрана таъсир этувчи ток қўйилишига жавобан натрий ионларини ўтказувчанликни ошириш билан жавоб қайтариш қобилиятидан маҳрум бўлади.
Мембранадаги бу ўзгаришларнинг моҳияти ҳали ойдинлаштирилмаган, аммо уларнинг натижаси равшан: нерв толасининг қайси қисмида қўзғалувчанлик ва ҳаракат потенциали анестетиклар таъсирида жуда камайган ёки бутунлай тўхтаб қолган бўлса, ўша қисми келаётган импульсга жавоб қайтармайди, шунинг натижасида нерв толалари бўйлаб қўзғалиш ўтиши тўхтаб қолади.
Қўзғалишда тўқима қўзғалувчанлигининг ўзгаришлари
Нерв ёки мускул толасида ҳаракат потенциалининг вужудга келиши қўзғалувчанликнинг кўп фазали ўзгаришлари билан бирга боради. Бу ўзгаришларни ўрганиш учун иккита калта, аммо кучли электр стимули нерв ёки мускулга муайян вақт ичида кетма-кет таъсир эттири-лади. Бу таъсирларга жавобан келиб чиқувчи ҳаракат потенциалларини қайд қилиш муҳим фактларни аниқлашга имкон берди (136-расм).
Ҳаракат потенциалининг келиб чиқиш ва ривожланиб авжига чиқиш даври абсолют рефрактер фаза дейилади, бу фазада қўзғалувчанлик бутунлай йўқолади. Бу фазада иккинчи таъсир ҳар қанча кучли бўлса ҳам, янги ҳаракат потенциалини вужудга келтира олмайди. Абсолют рефрактер фазанинг узунлиги ҳар хил қўзғалувчан тўқималарда ҳар хил. Иссиққонли ҳайвонларнинг тез ўтказувчан нерв толаларида бу фазанинг узунлиги 0,5 мсек чамасида. Ҳаракат потенциали жуда узоқ платосимон потенциал эканлиги билан таърифланадиган юрак мускулининг толаларида (81-бет) абсолют рефрактер фаза 250—300 мсек чамасида давом этади.
Абсолют рефрактер фазадан кейин нисбий рефрактер фаза бошланади. Нерв толаларида бу фаза 4—8 мсек давом этади. Айни вақтда қўзғалувчанлик биринчи таъсирот беришдан илгари дастлабки даражасига секин-аста қайтади. Нисбий рефрактер фазада нерв ёки мускул толаси кучли таъсиротга жавоб қайтара олади, аммо ҳаракат потенциалининг амплитудаси кескин камайган бўлиб чиқади. Биринчи таъсирот билан иккинчи таъсирот ўртасидаги интервал (оралиқ) ошган сайин ҳаракат потенциалининг амплитудаси иккинчи таъсиротга жавобан секин аста ошиб боради. 137-расм шу қонуниятни кўрсатиб беради.
Ходжкин-Хакслининг қўзғолиш ион назариясига мувофиқ, абсолют рефрактер фаза мембраяа хоссаларинивг ўзгаришларидан келиб чиқади, бу ўзгаришлар катодик депрессия ва аккомодацияда рўй берувчи ҳодисаларга ўхшайди, яъни таъсиротга жавобан мембрана натрий ионларини кўпроқ ўтказиш ҳоссасини йўқотади (инактивация) ва айни вақтда калий ионларини кўпроқ ўтказувчан бўлиб қолади. Шу икки процесс янги таъсиротга жавобан ҳаракат потенциалининг келиб чиқишига тўсқинлик қилади.
Нерв ва муокул толалари совугаяда абсолют рефрактер фаза кескин даражада узаяди. Шунга биноан, мембрана ион ўтказувчанлигининг юқорида айтилган ўзгаришлари қандайдир химиявий процессларта асосланади, деб фараз қилиш мумкин.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish