Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet259/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   493
Bog'liq
fizi

«Бор ёки йўқ» қонуни
Таъсирот эффект (натижа) ларининг берилган стимул кучига боғлиқ эканлиги ўрганилганда «бор ёки йўқ» қонуни аниқланди. Бу қонунга кўра, бўсағадан паст таъсиротлар қўзғолишга сабаб бўлмайди («йўқ»), бўсаға стимулларида эса қўзғолиш дарҳол максимал миқдорга етади («бор») ва таъсирот янада кучайтирилганда ошмай қўяди.
Бу қонуниятни биринчи марта Г. Боудич юракни текшириб кашф этган, кейинчалик эса бу қонуният қўзғолувчан бошқа тўқималарда ҳам тасдиқланди.
Узоқ вақтгача «бор ёки йўқ» қонуни қўзғалувчан тўқималарнинг реакция кўрсатиш умумий принципи деб нотўғри талқин қилиниб келди. «Йўқ» бўсағадан паст стимулга қўзғалиш бутунлай келиб чиқмаслиги-ни билдиради, деб фараз қилишди, «бор» га эса қўзғалувчан тўқима потенциал имкониятларининг тамомила тугатганлигининг ифодаси деб қаралди. Кейинги тадқиқотлар, айниқса потенциалларни микроэлектродлар билан олиш бу нуқтаи назарнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатиб берди. Таъсир этувчи стимул кучи бўсағага яқин бўлганда тўқиманинг бевосита таъсирланадиган қисмида тарқалмайдиган маҳаллий қўзғалиш—локал жавоб келиб чиқиши аниқланди.
Шу билан бирга нерв ёки мускул толасидаги ҳаракат потенциали юксалиб ета оладиган максимумни «бор» ҳам таърифлаб беролмаслиги, аниқланди. Гап шундаки, тирик ҳужайрада мембрана деполяризациясининг тараққий этишини актив равишда тўхтатиб турадиган процесслар рўй беради. Биринчидан, инактивация процесси мембрананинг Nа ионларини ўтказувчанлигини камайтиради ва, иккинчидан, мембрананинг К ионларини ўтказувчанлигини оширувчи процесс рўй беради. Мембрананинг натрий ионларини ўтказувчанлигининг ортишига қандай бўлмасин тўсқинлик қилинса ёки, аксинча, калий ионларини ўтказувчанлик осонлаштирилса, ҳаракат потенциалининг амплитудаси камаяди Мембрананинг ионларни ўтказувчанлиги қарама-қарши томонга ўзгарса, ҳаракат потенциалининг амплитудаси ошиб кетади.
Нерв толасига кокаин, новокаин, уретаннинг кичик дозалари таъсир этгапда ҳаракат потенциалининг амплитудаси камайиш билан бир қаторда «бор ёки йўқ» қонуни ҳам бузилади. Бу шунда ифодаланадики, нерв толасининг таъсиротга берадиган жавоблари локал жавоб билан нормал ҳаракат потенциали ўртасидаги оралиқ шаклига киради. Интакт нерв толасида ток кучи ошганда фақат ло.кал жавоблар ошади-ю, ҳаракат потенциалларининг амплитудаси таъсирловчи стимулнинг кучига боғлиқ бўлмайди. Бунга қарама-қарши ўлароқ, сал-пал наркозланган нерв толасида ёки кучсиз ток катоди таъсир этиб турган толада бўсаға таъсири остида келиб чиқувчи ҳаракат потенциаллари кичик амплитудали бўлади, аммо стимуллар кучи ошиб бориши билан бу потенциаллар секин-аста катталашиб боради.
Шундай қилиб, «бор ёки йўқ» қонунига қўзғолувчан тўқиманинг таъсиротга жавоб бериш умумий қонуни деб қарамасдан, тарқалувчи ҳаракат потенциалининг хусусиятларини таърифлаб,берувчи қоида деб қараш керак, деган хулосага келиш мумкин.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish