Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet256/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   493
Bog'liq
fizi

Таъсиротнинг қутб қонуни
Узгармас электр токи қўзғалувчан тўқимага қутбий таъсир кўрсатади. Бу таъсир шундан иборатки, ўзгармас ток занжири уланганда нерв ёки мускулда қўзғалиш ҳамиша фақат катод остида, занжирни узиш пайтида эса фақат анод остида пайдо бўлади. Бу ҳодисаларни кашф этган Э. Пфлюгер уларни қуйидаги тажрибада исбот этди: Пфлюгер нервнинг бир бўлагини электродлардан бири остида нобуд қилди, иккинчи электродни эса нервнинг шикастланмаган қисмита ўрнатди. Катод нервнинг шикастланмаган қисмига текканда қўзғалиш токнинг уланиш пайтида келиб чиқди: катод нервнинг шикастланган қисмига ўрнатилса, анод эса нервнинг шикастланмаган жойида турса, қўзғалиш токни узиш пайтидагина келиб чиқди. Токни узиш пайтида, яъни анод остида қўзғалиш юзата келадиган пайтда таъсирот бўсағаси токни узиш пайтига, яъни катод остида қўзғалиш вужудга кеадиган пайтга нисбатан анча юқори бўлади.
Пфлюгер қўзғалишнинг келиб чиқишини таъсирланаётган нервдан тола олувчи мускулнинг қисқаришига қараб фикр юритди. Кейинчалик таъсиротнинг қутб .қонуни деган ифодада якунланган бу ҳодисалар бевосита ҳам тасдиқланди, бунда тўқиманинг ўзгармас ток қутбларига бевосита та-қалган жойидаги ҳаракат потенциаллари ёзиб олинди. Электр токининг бу таъсир механизмини ўрганиш учун ҳозир нерв ва мускул толаларига электр токи билан таъсир этиб, улардаги электр потенциаллари ҳужайра ичидаги микроэлектродлар ёрдамида олинади (123-расм). Катод мембрананинг ташқи юзасига тегиб турса, анод эса ҳужайранииг ичида бўлса, фақат шундагина ҳаракат потенциалининг келиб чиқиши аниқланди. Қутблар тескари жортлашганда, яъни анод ташқарида ва катод ичкарида бўлса, ток кучи ҳар қанча бўлса ҳам, у уланганда қўзғолиш келиб чиқмайди.
Бу ҳодисанинг сабабини тушуниш учун ўзгармас электр токи таъсирида мембрана потенциалининг ўзгаришларини кўздан кечирайлик.
Катод ва анод остида мембрана потенциалининг пассив ўзгаришлари
Нерв ёки мускул толасидан электр токининг ўтиши аввал мембрана зарядининг ўзгаришларига сабаб бўлади.
Мусбат қутб — анод тўқима сиртига уланганда мембранаиинг ташқи томонидаги мусбат заряд ошади, яъни ўта қутбланиш — гиперполяризация рўй беради, манфий қутб — катод тўқима сиртига уланганда эса мембрананинг ташқи томонидаги мусбат заряд камаяди, яъни қутбланиш йўқолади — деполяризация келиб чиқади (126-расм).
Ток уланганда ҳам, шунингдек узилганда ҳам нерв толасининг мсмбрана потенциалининг ўзгаришлари бир лаҳзада вужудга келмаслиги ва йўқолмаслиги, балки секин-аста экспоненциал эгри чизиқ бўйлаб тараққий этиши 126-расмда кўрсатилгаи. Бунинг боиси шуки, тирик ҳужайрапинг ташҳи юза мембранаси конденсатор хоссаларига эга (В. Ю. Чаговсц). Мембрананинг ташқи ва ички юзалари шу «тўқима конденсатори»нинг обкладкалари бўлиб, анчагина қаршиликка эга бўлган липоидлар қавати эса диэлектрик бўлиб хизмат қилади. Мсмбранада ионлар ўта оладиган тешиклар борлиги учун бу қаватнинг қаршилиги идеал конденсатордагига ўхшаш чексиз бўлмайди. Шу сабабли, ҳужайранинг юза мембранасини одатда параллел уланган қаршиликли коиденсаторга ўхшатишади, бундай конденсаторда эса зарядлар камайиши мумкин (127-расм).
Ток уланганда ва узилганда мембрана потенциалининг ўзгариш тезлиги мембрананинг сигимига (С) ва қаршилигига (R) боғлиқ. Бу миқдорларнииг кўпайтмаси (RС) мембрананинг доимий вақти деб аталади. Муайян ток кучида потеициал қанча тез ошса, бу кўпайтма ўшанча кам бўлади ва, аксинча, потенциалнинг ортиш тезлиги қанча кам бўлса миқдори ўшанча катта бўлади.
Узгармас ток катоди билан аноди нерв толасига бевосита уланадиган жойда мембрана потенциали ўзгариб қолмайди. Бу ўзгаришлар қутблардан бирмунча нарида ҳам рўй беради, лекин фарқи шуки, катод билан аноддап узоқлашган сайин потенциалнинг ўзгариш миқдори секин-аста камайиб боради.
Қутблар яқинида потенциалнинг шундай ўзгаришлари электротоник ўзгаришлар деб аталади. Катоднинг тўқимага тақаладигап жойида потенциал ўзгаришларини катэлектротоник ўзгаришлар, аноднинг тўқимага тақаладиган жойидаги потенциал ўзгаришларини эса анэлектротоник ўзгаришлар деб юритишади.
М ембраиа потенциалининг катэлектротоник ва анэлектротоник ўзгаришлари қўзғалувчан тўқиманинг унга берилган токка актив жавоб қайтариши билаи боғланган эмас. Улар соф физик табиатли бўлади, шу сабабли уларни актив ўзгаришлардан тафовут қилиб, по тенциалнинг пассив ўзгаришлари деб аташ расм бўлиб кетган. Мембрананинг актив ўзгаришлари — актив деполяризацияси ва актив гиперполяризацияси қўзғалиш пайтида келиб чиқади ва шу мембранадан ўтадиган Nа ва К ионлари миқдорининг (мембрана ион ўтказувчанлигининг) ўзгаришига алоқадор бўлади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish