Таъсиротнинг фойдали вақти
Тарқалувчи қўзғалишни вужудга келтирмоқ учун тўқимага электр токи таъсир этиб турадиган минимал вақт токнинг кучланишига ва кучига тескари пропорционалдир.
Абсцисса ўқига электр стимул (масалан, ўзгармас ток зарби)нинг таъсир этиши учун минимал зарур вақт миллисекундлар ҳисобида, ордината ўқига эса ток кучланиши ёки кучи қўйилса, куч — вакт эгри чизиғини оламиз. Бу эгри чизиқни Л. Гоорвсг, Г. Вейсс, Л. Лапик, сўнгги вақтда эса Д. Н. Насонов ва ҳамкорлари турли нервлар ва мускуллар устидаги тажрибаларда мукаммал ўрганишган (124-расм).
Уша эгри чизиқни кўздан кечириш аввало шуни кўрсатадики, бир қадар минимал куч ёки паст кучланишли ток қанча узоқ таъсир этмасин, қўзғалишга сабаб бўлмайди. Қўзғалишни вужудга келтира оладиган минимал ток кучи (ёк кучланиш) ни Л. Лапик реобаза деб атаган (ОА ордииатаси). Ҳаракат потенциалини вужудга кслтириш учун бир реобазага тенг
ток берилган- да зарур бўладиган минимал вақт
(ОС бўлаги) фойдали вақт термини билан белгиланади. Бу ерда токнинг таъсир этиш вақтини янада ошириш ҳаракат потенциалини вужудга келтириш учун аҳамиятсиз (бефойда) эканлигини таъкидлаш учун «фойдали» сўзи ишлатилган.
Токни кучайтириш таъсиротнинг минимал вақтини, қисқартишга олиб келади, аммо ток кучини беҳад (чегарасиз) кучайтириб бўлмайди. Эгри чизиқдан кўринадики, жуда қисқа стимулларда куч — вақт эгри чизиғи ординаталар ўқига параллел бўлиб қолади. Бундан англашиладики, шундай қисқа муддатли таъсиротларда таъсир кучи ҳар қанча катта бўлса ҳам, қўзғалиш келиб чиқмайди.
Куч — вақт эгри чизиги тенг томонли гипербола шаклида бўлиб, қуйидаги эмпирик формула билан тасвирлаииши мумкин: I=a/t+b,
бу ерда I — ток кучи, t — ток кучининг таъсир этиш вақти, а ва b — тўқиманинг хоссалари билан белгиланадиган доимий миқдорлар.
Фойдали вақт (ОС бўлаги) ни аниқлаш амалда қийин, чунки реобаза миқдори муттасил равишда оз-оздан ўзгариб туради, бу ўзгаришлар эса тинчликда мембрананинг функционал ҳолатидаги ўзгаришларни акс эттиради. Шу сабабдан Л. Лапик (1909) бошқа шартли миқдорни таклиф этди ва уни хронаксия деб атади. Хронаксия — икки реобазага тенг электр токи тўқимага таъсир этиб турганда уни қўзғатиш учун зарур бўлган минимал вақт {ОD) дир. Стимул таъсир этиб турганда қўзғалишнинг вужудга келиш тезлигини фойдали вақт ва хронаксия кўрсатиб беради.
124-расмда келтирилган эгри чизиқда хронаксия абсциссанинг ОҒ бўлагига мос келади. Кўриниб турибдики, стимул кучи икки ҳисса реобазага тепг бўлганда олинган Е нуқтаси эгри чизиқнинг тик кўтарилгаи жочда, шу сабабли бу нуқтани аниқ белгилаш мумкин. Хронаксияни аниқлаш учун хронаксиметрлар доган махсус асбоблар ишлатилади.
Куч — вақт эгри чизиқлари одам ва иссиққонли ҳайвонларнинг турли-туман тўқималарида, масалан, нерв ва муокулларида, бақа меъдасида, чиғаноқли шиллиқ қурт оёғида ва бошқаларда ҳамиша бир шаклда бўлиши тажрибаларда аниқланди. Улар фақат миқдор жиҳатидан фарқ қилади: умуртқали ҳайвонларнинг нерв ва муакул толаларида хронаксия секунднинг мингдан ва ўн мингдан бир неча бўлагича вақт билан ўлчанади, суст тўқималар деган тўқималарда, масалан, чиғаноқли шиллиқ қурт оёғининг ёки бақа меъдасининг мускул толаларида эса секунднинг юздан бир неча бўлагича вақт билан ўлчанади.
Бу фактлар тадқиқотчиларни қўзғолувчан тўқималар бир-биридан вақт константаси билан фарқ қилади деган хулосага олиб келди.
Хронаксияни аниқлаш — хронаксиметрия экспериментдагина эмас, клиник практикада ҳам расм бўлди (А. Бургиньон, Ю. М. Уфлянд ва бошқалар), Жумладан, невропатолог мускул хронаксиясини ўлчаб, ҳаракатлантирувчи нерв толаларининг шикастланганини аниқлай олади. Гап шундаки, мускулга электр стимул таъсир этганда мускулдаги нерв толалари ва уларнинг охирларидан ҳам ток ўтади. Нерв толаларидаги таъсирот бўсағаси ва хронаксия мускул толалариникига нисбатан камроқ. Шу сабабли мускул таъсирланганда қўзғалиш аввал нерв толаларида пайдо бўлиб, улардан мускул толаларига ўтади. Бундан англашиладики, одамдаги яормал мускул хронаксиясини аниқлашда шу мускулдан ўтган нерв толаларининг хронаксияси ўлчанади. Нерв шикастланганда ёки мускулга тола берувчи нервнинг орқа миядаги ҳужайралари нобуд бўлганда, нерв толалари айнийди (дегенерация) , унда мускулга стимул берилганда мускул толаларининг кўпроқ давом этувчи хронаксияси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |