Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа



Download 1,29 Mb.
bet37/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

3.3.2-жадвал
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлик кўрсаткичларининг адаптив полином моделлари, адаптация параметрлари оптимал қийматлари ва модель хатоликлари100

Маҳсулот
номи

Биринчи тартибли
Браун модели бўйича

Иккинчи тартибли Браун модели бўйича

Хольт модели
бўйича

Модель
тенгламаси

Адаптация параметри оптимал қиймати(α)

Модель хатолиги
SSE(α)

Модель
тенгламаси

Адаптация параметри оптимал қиймати(α)

Модель хатолиги
SSE(α)

Модель
тенгламаси

Адаптация
параметри оптимал қиймати

Модель хатолиги SSE(α1, α2)

α1

α2

Буғдой

yτ(t)=50,33-
0,5635τ

0,761

4,397

yτ(t)=50,058-
0,0327τ-0,146τ2

0,486

2,607

yτ(t)=50,325-0,497τ

0,473

0,803

3,484

Картошка

yτ(t)=232,77+
13,3τ

0,511

1364,8

yτ(t)=235,47+
0,781τ+3,034τ2

0,489

1778,9

yτ(t)=231,74+
11,86τ

0,56

0

1043,1

Сабзавот

yτ(t)=203,92+
2,75τ

0,452

642,77

yτ(t)=201,97-
0,3242τ-1,827τ2

0,474

668,25

yτ(t)=206,52-4,34τ

0,429

0,608

634,35

Полиз экинлари

yτ(t)=375,41+
18,5τ

0,524

3446,4

yτ(t)=383,1521+
7,307τ+9,85τ2

0,574

3181,5

yτ(t)=365,42+
32,97τ

0,532

1

3270,6

Ҳўл мева

yτ(t)=112,52+
4,091τ

0,704

480,11

yτ(t)=113,2622+
14,762τ-0,186τ2

0,536

653,39

yτ(t)=111,3+
4,19987τ

1

0,282

481,11

Узум

yτ(t)=98,287-
2,785τ

0,535

1369,4

yτ(t)=85,586+
8,19τ-4,955τ2

0,536

2047,9

yτ(t)=82+1,49τ

1

0

1039,9

3.3.2-жадвалда келтирилган моделлар адекватлик ва аниқлик характеристикалари таҳлили келтирилган учта моделда ҳам детерминация коэффицентлари орасида жуда кучли боғланиш борлиги тадқиқот натижалари кўрсатиб турибди, аммо буғдой, полиз экини маҳсулоти ҳосилдорлик кўрсаткичида иккинчи тартибли Браун модели, картошка, сабзавот маҳсулоти ҳосилдорлигида Хольт модели, ҳўл мева маҳсулотида эса биринчи тартибли Браун модели қолган иккита моделларга нисбатан ўртача мутлоқ хатолик камлигини кўриш мумкин. Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлик кўрсаткичлари учун аниқланган адаптив полином моделларидан фойдаланиб, прогноз қийматлари топилган (3.3.3-жадвал).
3.3.3-жадвал
Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлик кўрсаткичларини адаптив полином моделлар бўйича 2019-2021 йиллар учун прогноз вариантлари101

Маҳсулот
номи

Биринчи тартибли Браун модели бўйича

Иккинчи тартибли Браун модели бўйича

Хольт модели бўйича

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

Буғдой

49,766

49,203

48,639

49,88

49,41

48,65

49,846

49,376

49,888

Картошка

246,07

259,37

272,67

239,29

249,17

265,12

243,6

255,46

267,32

Сабзавот

206,67

209,42

212,17

199,82

194,01

184,55

202,18

197,84

193,5

Полиз экинлари

393,91

412,41

430,91

400,31

437,17

493,72

398,39

431,36

464,33

Ҳўл мева

116,61

120,70

124,793

127,84

142,04

155,87

115,50

119,70

123,90

Узум

95,502

92,727

89,932

88,82

82,15

65,56

83,49

84,98

86,47

Таҳлиллар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ҳосилдорлик кўрсаткичининг олинган прогноз қийматлари 2019-2021 йилда вилоят аҳолсини физологик меъёрга нисбатан ушбу маҳсулот билан таъминлаш даражасида ижобий тенденциялар сақланиб қолинмаслигини кўрсатмоқда.
Кўрсаткичнинг ҳақиқий қийматини олган ҳолда, тахмин қилинган қиймат хатоси аниқланган моделни тузатиш тартиб-қоидаси асосида ҳисобга олинади.
Истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳосилдорлик динамикасини Брауннинг биринчи ва иккинчи тартибли адаптив полином модели ва Хольт моделларидан фойдаланиб прогноз вариантлари ишлаб чиқилди(3.3.1-расм).


3.3.1-расм. Буғдой маҳсулоти ҳосилдорлик кўрсаткичини адаптив полином моделлар бўйича прогноз вариантлари динамикаси102
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, адаптив усуллар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қисқа муддатли прогнозлашда сезиларли хусусиятларга эга бўлган кетма-кетлик даражаларининг турли ахборот қийматларини ҳисобга олиш имконини беради. Адаптация қилиш жараёни ҳар бир даврда ривожланиш тенденциясини симуляция билан таъминлайдиган, текширилган даврнинг ҳар бир янги нуқтаси учун такрорий равишда амалга оширилади.
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлик кўрсаткичларини янада ошириш учун қишлоқ хўжалик ерларини ишлаб чиқариш кучларини қайта тиклаш, мелиоратив тадбирларни амалга ошириш, минерал ўғитлар ва турли қўшимчаларни ишлатиш даражасини илмий жиҳатдан асослаш, юқори ҳосил олишга эришишни таъминлайди.

3-боб бўйича хулоса

Юқорида амалга оширилган ҳисоб китоб-натижалари ва уларнинг таҳлилларига асослаган ҳолда хулоса қиладиган бўлсак;



  1. Таҳлиллар кўрсатишича, минтақада озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал этиш давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш ва агросаноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш билан узвий боғлиқдир. Барча даражадаги бюджетлардан ажратиладиган маблағларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, бизнинг фикримизча, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналиши ушбу маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг барқарор фаолият кўрсатишидир.

  2. Тадқиқотда қилинган ҳисоб-китоблардан кўринадики 2009-2017 йиллар вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳосилдорлиги мос равишда буғдой 50, картошка 138, сабзавот 206, полиз экинлари 302, ҳўл мева 72, узум 61 центнерга ошган. Шунингдек, вилоятда ҳосилдорликнинг ўсиш даражасини ошишининг асосий омиллардан бири фермер хўжаликлари сонининг кўпайиши эканлигин аниқланди. Фермер хўжаликлари сони асосан ҳар бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ўртача ер майдонига боғлиқ эканлиги аниқланди.

  3. Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалиги фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинаётган қарор ва фармойишлар ўз вақтида ва холисона бажарилса ҳамда унга амал қилинса кўзланган мақсадга эришилади.

  4. Шунингдек, вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида, ҳаттоки, чекка-чекка қишлоқларида ҳам ўз шароитидан келиб чиққан ҳолда ўзига мослаб қишлоқ хўжалик ва чорвачилик соҳасини ривожлантириш ҳамда ривожланган хорижий тажрибалардан фойдаланиш лозим. Бунинг натижасида эса вилоятда озиқ-овқат хавфсизлиги янада яхшиланади.

ХУЛОСА
2017-2021 йилларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг муҳим йўналиши этиб, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжи ва истеъмол бозори талаби даражасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш масаласига алоҳида устуворлик берилди. Бу эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни иқтисодий-статистик таҳлил этиш усулларини ишлаб чиқиш, ҳудуд аҳолисинингозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолашнинг кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш ва истиқболини кўп вариантли прогнозлашни тақозо этади. Мазкур тадқиқот иши доирасида айнан қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик таҳлил усуллардан самарали фойдаланиш орқали у ердаги муаммоларни илмий ёндашиш орқали ҳал этига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур диссертация иши доирасида олиб борилган тадқиқот ва изланишлар натижасида қуйидаги хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқилди:

  1. Ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш, уни белгилайдиган омилларни аниқлаш, шунингдек, унинг ривожланишига таъсир қилувчи омилларни аниқлашда диссертацияда таклиф этилган аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш мезонини амалиётда қўллаш юқори самара беради. Диссертацияда ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш кўрсаткичларини аниқлашда даромадлар концентрацияси Джинни коэффициентини қўшиб ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилди.

  2. Сурхондарё вилоятида истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш динамикасининг 2009-2018 йиллардаги кўрсаткичлари иқтисодий-статистик моделлардан фойдаланилган ҳолда кенг қамровли таҳлил қилиниб, прогноз қийматлари аниқланди. Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йилда вилоятда буғдой 622169 тонна, картошка 473184 тонна, сабзавотлар маҳсулотлари 1252228 тонна, полиз экинлари 415846 тонна, узум маҳсулоти 48892 тонна, ҳўл мевалар маҳсулотлари эса 202721 тонна ишлаб чиқарилиши мумкинлиги аниқланди. Ушбу натижаларни вилоят қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишда инобатга олиш мақсадга мувофиқ.

  3. Ҳудудларда истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда асосий йўналишлардан ҳисобланади. Регрессия тенгламалар таҳлили шуни кўрсатадики, вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмига техникалар сони омил сифатида энг катта таъсир кўрсатади: техникалар сонининг 1 фоизга ошиши, картошка, полиз экини, ҳўл мева маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 10% фоизга, сабзавот маҳсулотини 13%, узум маҳсулотларини эса 11% фоизга ошишига олиб келади. Фермер хўжаликлари сонининг 1 фоизга ошиши картошка маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини 0,6 фоизга, узум маҳсулотларини 0,3%, ҳўл мева маҳсулотларини 0,2%, сабзавот ва полиз экини маҳсулотларини маҳсулотини эса 0,5% фоизга ошишини таъминлаши аниқланди. Шу боис вилоятда фермер хўжаликлари сонини кўпайтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган замонавий техникалар сонини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

  4. Ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашда минтақавий бошқарувнинг қуйи ва юқори даражасидаги ўзаро боғлиқ ва мувофиқлаштирилган ташкилий, иқтисодий, қонунчилик, маъмурий ва ижтимоий тадбирларнинг тизимли амалга оширилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Бунда минтақа ва давлат даражасида бошқаришни, саноатнинг ички заҳираларини аниқлаш воситаларини тезкор ўзгарувчан иқтисодий бошқарув шароитларига мослаштириш асосида такомиллаштириш зарурлиги асосланди.

  5. Тадқиқот ишида ҳудудларда физиологик меъёр кўра, аҳоли жон бошига нисбатан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш фаолиятини самарали ташкил этиш модели ишлаб чиқилган. Шунингдек, таклиф этилаётган моделда Сурхондарё вилоятида аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш учун физиологик меъёрга нисбатан юқори кўрсаткичда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаб, кўрилган даромад асосида қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлаш чора-тадбирлари таклиф этилди.

  6. Таҳлилларимиз кўрсатишича, аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашдаги муаммоларини бартараф қилиш учун аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолашда тизимли ёндошув зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Буларни инобатга олган ҳолда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш тизимининг мантиқий тузилмаси таклиф этилди.

  7. Аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнларни вақт давомида ўзгаришини иқтисодий-статистик усуллар орқали ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудудларда аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнларини иқтисодий-статистик моделлар орқали ўрганиш натижасида у ёки бу иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ўзгаришини илмий асосда таҳлил қилиш ва башоратлаш кутилган самара беради. Сурхондарё вилоятида қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини етиштириш динамикаси кўрсаткичлари бу усуллардан фойдаланилган ҳолда кенг қамровли таҳлил қилинган бўлиб, бу кўрсаткичлар қишлоқ хўжалиги тармоғи ҳолати ва ривожланишини комплекс баҳолаш имконини беради.

  8. Тадқиқот ишида Сурхондарё вилояти туманлари чорвачилик маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичи бўйича паст, ўрта ва юқори даражадаги гуруҳлар аниқланиб, ҳар бир гуруҳ бўйича чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Унга кўра вилоятнинг Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Музрабод, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Шеробод, Шўрчи туманлари ва Термиз шаҳрида тухум маҳсулоти, Олтинсой, Шўрчи туманлари ва Термиз шаҳрида гўшт махсулоти, Термиз шаҳрида сут маҳсулоти етиштириш кўрсаткичи бўйича ўз-ўзини таъминлаш даражаси ишлаб чиқариш имкониятига нисбатан жуда паст даражадалиги анниқланиб, бу кўрсаткични яхшилаш учун илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган .

  9. Мазкур илмий ишда олиб борилган тадқиқот ва ўрганилган хорижий тажрибалар асосида Сурхондарё вилоятида чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш учун қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:

вилоятнинг ҳар бир туманларида чорвачилик молларини сунъий уруғлантириш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар сонини кўпайтириш;
уй хўжаликлари ва чорвачилик мажмуаларида маҳсулдор зотли моллар кўпайтириш учун шароитлар (имтиёзли кредитлар бериш асосида) яратиш;
вилоят худудида чорвачилик озуқа базасини ривожлантириш ва улар орқали қиш мавсумуда озуқа нархлари ошишига йўл қўймаслик;
чорварвачилик соҳасини ривожлантириш имконини берувчи замонавий технологиялардан фойдаланишни кенг жорий қилиш;
вилоят ҳар бир туманларида паррандаларга ветеринария хизматлари кўрсатувчи шахобчаларни кўпайтириш;
вилоят ҳар бир туманларида мини - инкубаторлар сонини кўпайтириш;
паррандаларни боқиш имконини берувчи махсус бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш.

  1. Мазкур илмий ишда олиб борилган тадқиқот ва ўрганилган хорижий тажрибалар асосида вилоятда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан самарали ва ишончли таъминлаш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим.

ҳудудда экин майдонлар ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш;
вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш имконини берувчи замонавий технологияларга эга бўлган корхоналарни кўпайтириш;
ҳудуднинг иқлимидан келиб чиқиб, экинларни суғоришда замонавий технологияларни қўллаш ҳамда сувдан фойдаланувчиларнинг масъулиятини янада ошириш орқали сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишни йўлга қўйиш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда аҳоли ҳамда деҳқон хўжаликлари эгаларига экинларни турли зараркунанда ва касалликлардан ҳимоялашнинг таъсирчан замонавий усуллардан фойдаланишни ўргатиш;
вилоятни иссиқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, минтақанинг иқлимга мос сифатли уруғлик материаллари ҳамда кўчатлар билан таъминлашни йўлга қўйиш;
вилоят ҳудудида катта миқдордаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларни сақлаш қувватига эга бўлган омборларни кўпайтириш. Булар орқали ҳар йили мева-сабзавот маҳсулотлари асосий турларини сақлаб, ички бозорлардаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш ва кузги-қишки мавсумда ушбу маҳсулотлардан аҳоли эҳтиёжи учун фойдаланиш.

  1. Сурхондарё вилоятида барча ҳокимият ва корхоналар аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашда комплекс тадбирларини амалга ошириб, истеъмолнинг етарли даражада таъминланиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодий мавжудлиги даражасига эришишга ҳаракат қилиши лозим.

  2. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлик кўрсаткичларини қисқа муддатли прогнозлашда адаптив усуллар Сурхондарё вилоятининг иссиқ иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда қурғоқ зонасида хос бўлган тасодифий оғишларни аниқлашда фойдаланиш таклиф этилган. Бунда вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлик кўрсаткичларини янада ошириш учун қишлоқ хўжалик ерларини ишлаб чиқариш кучларини қайта тиклаш, мелиоратив тадбирларни амалга ошириш, минерал ўғитлар ва турли қўшимчаларни ишлатиш зарурлиги асосланди.

  3. Сурхондарё вилоятида аҳолисини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашда уларнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларига эътибор қаратадиган бўлсак, унда ўсиш тенденцияси мавжудлиги, бироқ ўсиш тенденциясида барқарорлик мавжуд эмаслиги аниқланди. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида вилоятда замонавий қишлоқ хўжалик техникалари сони ва ҳосилдорлик кўрсаткичларини ошириш имконини берувчи ривожланган хориж тажрибаларини амалда қўллаш изчиллиги вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида таъминланмаган. Фикримизча, вилоят қишлоқ хўжалигини замонавий техника ва технология жиҳатдан жиҳозлаш асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариши ва ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўсишга эришишни таъминланади.




Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish