I. МАСАЛА. 2019 йил учун товарлар ва хизматлар экспорти прогноз кўрсаткичларининг ижроси ҳамда 2020 йил учун экспорт прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажариш, маҳаллий экспортёрларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида.
Ассалому алайкум,
Муҳтарам Шавкат Миромонович,
2019 йил экспорт прогнози ижроси
Наманган вилоятига 2019 йил учун 170,9 млн. доллар экспорт прогнози белгиланган бўлиб, амалда 170,9 млн. долларлик (прогнозга нисбатан 100%, ўсиш суръати 2018 йилга нисбатан 187%) экспорт амалга оширилди.
Вилоятда Тўрақўрғон (72%, қолоқлик 7,4 млн. доллар) туманидан ташқари барча ҳудудларда экспорт прогноз кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилди.
Ўтган йил давомида 137 та корхона ва фермер хўжаликлари экспорт фаолиятига илк маротаба жалб этилиб, улар томонидан
102 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.
Изоҳ: (18 та корхоналарда 1,7 млн. долларлик саноат ва
119 та корхоналарда 100,3 млн. долл. мева-сабзавот маҳсулоти).
Экспорт географиясини кенгайтириш бўйича ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Ҳисобот даврида ҳудудий корхоналар
32 та давлатга ўзларининг маҳсулотлари билан кириб бордилар. Шундан, 6 таси янги хорижий бозорлар ҳисобланади (Саудия Арабистони, Қувайт, Индонезия, Тайвань, Молдовия ва Австрия).
Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида 13 та (438,5 минг долларлик) янги турдаги маҳсулотларни экспорт чиқарилди. Булар;
- махсус дастгоҳлар (“Mexmash” МЧЖ) – 215 минг. долл.;
- ўйинчоқ, пластмасса труба ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган дастгоҳлар (“Agro Export Uchkurgan”) – 51 минг. долл.;
- мева данаги (“ASL UMID ABROR”) – 51 минг. долл.;
- парранда гўшти (“Сардор Бахром Зоо”) – 32 минг. долл.;
- музлатгич жихозлари (“COMFORT COOL SYSTEM”) – 24,5 минг. долл.;
- метал чиқиндиси ("Chortoq Meva-Sabzavot") – 14 минг. долл.;
- салқин ичимлик ("Chortoq Mineral Water" ва "Uychi Mahliyo Fayz Maskani") – 28 минг долл.
- ДВП ("CHUST AXMAD MEBEL") – 9,0 минг. долл.;
- полипроп. пленка ("Turbo Plast Plus") - 6,0 минг. доллар;
- холодильник (“Obid Fayz BM”) – 4,1 минг. доллар;
2020 йил бўйича экспорт прогнозини тўлиқ бажарилишини таъминлаш бўйича
Вилоятда 2020 йил учун жами 452,0 млн. долларлик экспорт прогнози белгиланган. Шундан,
- саноат маҳсулоти - 247,4 млн. доллар (ҳудудий корхоналар - 12,2 млн. долл, тармоқ корхоналари - 235,3 млн. долл.).
- мева-сабзавот маҳсулотлари – 204,6 млн. доллар (253 минг тонна) лик экспорт прогнози белгиланган.
Жорий йил 1-чорак учун белгиланган экспорт прогнозини бажарилишини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туманлар, корхоналар кесимида ойма-ой тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.
2020 йилда белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирларни белгилаб олдик.
Саноат маҳсулотлари экспорти – 247,4 млн.доллар. Хусусан,
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюш. билан биргаликда – 203,3 млн.долл.;
“Ўзчармсаноат” уюш. билан биргаликда – 18,3 млн. долл.;
“Ўзбекипаксаноат” уюш. билан биргаликда – 6,7 млн.долл.;
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК билан биргаликда – 3,4 млн. долл.;
Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда – 2,4 млн. долл.;
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” АЖ билан биргаликда – 870 минг долл.
- шундан, янги ташкил этилган лойиҳалар ҳисобига 60,0 млн. доллар, (мисол учун Чортоқ туманидан фойдаланишга “Uztex-Group” қўшма корхонаси Чортоқ тумани филиали томонидан
15,0 млн. долл., “Uztex-Group” қўшма корхонаси Норин тумани филиали томонидан 16,0 млн долл.)
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти – 204,6 млн. доллар:
Вилоятда мавжуд мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган боғ-токзорлар, дехқон хўжаликлари ер майдонларига жойлаштириладиган экинлар, мевали кўчатлар экилиши қайта кўриб чиқилди. Эскирган ҳамда ҳосилдорлиги паст бўлган
боғ-токзорларлар ўрнида юқори ҳосилдорликкка эга, жаҳон бозорида харидоргир бўлган экспортбоп маҳсулотлар жойлаштирилишига алоҳида эътибор берилди.
Етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга ортишда қуйидагилар ҳисобига амалга ошириш режалаштирилди;
- мавжуд қишлоқ хўжалиги экспортчи 150 та корхоналар ҳисобига - 108,0 млн. доллар,
- янги ташкил этилган 16 та кластер корхоналари ҳисобига - 72,0 млн. доллар;
- янги ташкил этилган дуккакли ва хўл мева маҳсулотларни саралаш ва қадоқлаш лойихалар хисобига - 15,0 млн. доллар;
- 2018-2019 йиллар давомида дастурлар доирасида ишга
тушган 49 та иссиқхоналар, 39 та интенсив боғ ва токзорлар ҳисобига – 9,0 млн. долл. маҳсулотлар экспортини таъминлаймиз.
2020 йил белгиланган экспорт прогнозини бажарилиши таъминлаш бўйича:
биринчи, Янги ташкил этилган 16 та кластер корхоналари томонидан 9 та туманда (Косонсойда 1 та, Тўрақўрғонда 3 та, Чортоқда 1 та, Янгиқўрғонда 3 та, Мингбулоқда 2 та, Норинда 1 та, Попда 2 та, Уйчидан 2 та, Учқўрғонда 1 та) 21 480 гектар ер майдони бириктирилди, шундан 3 255 гектар кластер корхоналарини ўзларининг ерлари ва 2 048 та фермер хўжаликларининг
18 224 гектар (9212 гектар боғ, 2843 гектар ток, 37 гектар иссиқхона ва 6133 гектар экин майдони) фермер хўжаликлари ихтиёридаги майдонлар бириктирилди.
Улар томонидан 2020 йилда жами 341 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинди.
Жорий йилда янги ташкил этилган 16 та кластер корхоналари ҳисобига - 72,0 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш кўзда тутилган.
иккинчи. барча тоифа хўжаликларида 20 минг 330 гектар майдонга август-сентябр пиёзи ва сарисоқпиёз ҳамда тўқсонботи усулида экинлар турлари бўйича экиш таклифлари ишлаб чиқилди ва 7 та турдаги (пиёз, саримсоқпиёз, сабзи, ош лавлаги, кўкатлар, кўк пиёз ва седана) сабзавот экинларини экиш режалаштирилди.
2019 йил август-сентябр ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости экинларидан 321 минг. 600 тонна сабзавот экинлардан кутилаётган маҳсулотларнинг 20 фоизини экспортга чиқарилади.
учинчи. 2019 йилда мақсадли дастурлар доирасида фойдаланишга топширилган инвестиция лойиҳалари хисобига
Do'stlaringiz bilan baham: |