Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа



Download 1,29 Mb.
bet34/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

3.2.6-жадвал
Сурхондарё вилояти туманлари кесимида тухум ишлаб чиқиш ҳажмлари экстраполяция қилиш орқали олинган прогноз қийматлари (тонна)97

Туманлар номи

Ҳақиқий

Прогноз

2018 й. 2021 й, %

2018й

2019й

2020й

2021й




Ангор

18946

20680

22009

23219

123

Қизириқ

15447

12591

12616

12567

102

Бойсун

48297

17050

18065

19097

124

Денов

19116

65566

83313

103364

214

Жарқўрғон

12373

19937

20659

21374

112

Қумқўрғон

29373

31237

32516

33785

115

Музработ

21568

21649

23960

26349

122

Олтинсой

8703

8750

8630

8431

97

Сариосиё

12930

14977

16290

17602

136

Термиз

85746

96163

102674

109267

127

Узун

12454

12923

13067

13099

105

Шеробод

18730

22149

25072

28205

151

Шўрчи

12854

14070

14501

14826

115

Термиз ш.

3950

3730

3573

3356

85

Прогноз натижаларига кўра, вилоятнинг туманларида 2021 йилга келиб тухум маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилга нисбатан Ангор туманида 23%, Бойсун туманида 24%, Денов туманида 114%, Жарқўрғон туманида 12%, Қизириқ туманида 2%, Қумқўрғон туманида 15%, Музрабод туманида 22%, Сариосиё туманида 36%, Термиз туманида 27%, Узун туманида 5%, Шеробод туманида 51%, Шўрчи туманида 115%га ошиши, Олтинсой туманида 3% Термиз шаҳрида 15 фоизга камайиши кузатилмоқда.
Сурхондарё вилоятида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлигини таҳлил қилсак, бугунги кунда энг катта муаммо импорт қилинган тухум ва гўшт маҳсулотларига бўлган қарамлик ҳамда озиқ-овқат нархи ошишидир.
Бугунги кунда истеъмол саватида мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан аҳолини таъминлаш масаласи долзарб бўлиб турган айни пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиши муҳим бир муаммодир.
Вилоятда 2018 йилда ўтган йил шу даврига нисбатан нарх индекси 20 фоизга ўсди ва келажакда нархлар янада ошишини тахмин қилинмоқда. Давлат корхоналари ўртасида нархларни музлатиш ёки шартномалар тузиш натижа бермайди, чунки бу фақат вақтинчалик чора-тадбирдир. Шу муносабат билан вилоят ҳокимияти озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни бошқа йўллар билан сақлаб туриши лозим. Гўшт ва тухум маҳсулотларига бўлган талабни қондириш учун минтақадан ташқаридан бу маҳсулотларни импорт қилиш ёки ўз ишлаб чиқаришини кўпайтириш, қўллаб-қувватлаш ва субсидиялашни ошириш лозим. Бу чора-тадбирлар натижаси чорвачилик маҳсулотлари таннархи пасайишига олиб келиши мумкин. Мисол учун, асосан йирик қорамол гўшти ишлаб чиқарадиган Канада давлатида ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар нархи паст бўлганида махсус имтиёзлар беради ва қишлоқ хўжалик хомашёси учун ўртача чакана нархларни белгилайди98. Вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари кўтарилиши кам даромадли аҳоли учун арзон ва сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишига сабаб бўладаи. Бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида, аҳолининг кам даромадли ва кам таъминланган гуруҳларини ижтимоий ҳимоялаш бўйича давлат дастурларини такомиллаштириш зарур. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархини пасайтиришнинг яна бир усули, уларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга озиқ-овқат таннархининг бир қисмини қоплаш ва нархларнинг мос равишда пасайиши учун давлат томонидан қўлланадиган имтиёзларни кўпайтириш ҳамда давлатга тўланадиган харажатларни камайтириш зарур.
Юқорида келиб чиқиб, хулоса қилсак, Сурхондарё вилоятида чорварвачилик соҳасини янада ривожлантириш учун қуйидаги йўналишларда ишлар олиб бориш лозим. Жумладан:
вилоятнинг ҳар бир туманларида чорвачилик молларини сунъий уруғлантириш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар сонини кўпайтириш;
уй хўжаликлари ва чорвачилик мажмуаларида маҳсулдор зотли моллар кўпайтириш учун шароитлар (имтиёзли кредитлар) яратиш;
вилоят худудида чорвачилик озуқа базасини ривожлантириш ва улар орқали қиш мавсумуда озуқа нархлари ошишига йўл қўймаслик;
чорварвачилик соҳасини ривожлантириш имконини берувчи замонавий технологиялардан фойдаланишни кенг жорий қилиш;
вилоят ҳар бир туманларида паррандаларга ветеринария хизматлари кўрсатувчи шахобчаларни кўпайтириш;
вилоят ҳар бир туманларида мини - инкубаторлар сонини кўпайтириш;
паррандаларни боқиш имконини берувчи махсус бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш.

§ 3.3. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлигини полином моделлари бўйича адаптив баҳолаш ва кўп вариантли прогнозлаш


Бизга маълумки, прогнозлаштириш натижасида иқтисодиётнинг келгусида эгаллаши мумкин бўлган ҳолати аниқланади, ҳозирги кунда қабул қилинадиган қарорларнинг натижалари тахминан белгилаб чиқилади.


Иқтисодий прогнозлаштиришда иқтисодиётни ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш вақтида биз дуч келишимиз мумкин бўлган муаммолар ва вазифалар маълум бўлади. Биз иқтисодиётнинг келажакдаги аҳволини аниқлар эканмиз, унинг ривожлантиришдаги ижобий ва салбий томонларини прогнозлаштириш орқали кўраоламиз.
Прогнозлаштириш вақтида аниқланган ва ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор вазифаларга эга бўлиб, конкрет тадбирларни турли дастурлар шаклида ишлаб чиқаоламиз, бу дастурлардан эса режа топшириқларини ишлаб чиқариш вақтида фойдаланишимиз мумкин бўлади.
Ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларнинг бир-бирига боғлиқ равишда ва бир-бирини тақозо этиб ривожланиш тамойили ижтимоий-иқтисодий прогнозлаштириш назариясининг бошланғич шарт-шароитидир.
Ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги кўпгина жараёнлар ўз тараққиётида инерцион хоссаларга эга бўлиб, кўриб чиқилаётган тизим қанчалик мураккаб бўлса, унинг инерционлиги ҳам шунчалик кўп бўлади. Миллий иқтисодиётни режали ривожлантириш шароитида тараққиётнинг инерционлиги кўпрок содир бўлади.
Бир хил ҳодисалар ҳақидаги ахборотни тарқатиш усули, ахборот ҳажмини бир ҳодисадан иккинчисига ўтказиш, муайян шарт-шароитда экстраполяция усули дейилади. Экстраполяция тадқиқот объектининг ҳозирги вақтда текшириш мумкин бўлган қисми учун қулай ахборотга, бутун объектнинг аниқланишини таъмилайдиган умумий қонуниятларга асосланади. Экстраполяция усули билиш усули сифатида илмий башорат учун асос бўлади, чунки рўй бераётган ҳодисаларни прогнозлаштириш вақтида у тизимни (объектни) келгусида ривожлантириш қонуниятларига тадбиқ қилинади.
Прогнозлаштиришнинг мақсади тизимнинг ўтмишдаги ва ҳозирги аҳволини,ўзгариш қонуниятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида унинг келгусидаги ривожланишини илмий асосланган ҳолда белгилаб чиқиш, содир бўладиган вазиятнинг характери ва мазмунини очиб беришдан иборат.
Прогнозлаштириш ҳодисалар ва жараёнларнинг келажакдаги мумкин бўлган ривожланиш йўлини ва натижасини белгилаб беради, озми-кўпми узоқроқ истиқбол учун бу ҳодиса ва жараёнларни характерловчи кўрсаткичларга баҳо беради.
Келажакдаги воқеаларнинг эҳтимоли даражасига қараб, прогнозлар инвариант ва вариант турларга бўлинади. Инвариантли прогноз келгусидаги воқеаларнинг биргина вариантини назарда тутади. Бу ҳолларда келажакда башоратнинг ишончлилиги юқори даражаси юқори бўлади. Одатда, бундай прогноз экстраполатив ёндошувга асосланган (келажакда мавжуд тренднинг оддий давоми).
Вариантли прогноз келгусида башоратнинг бир қатор ижобий ривожланиш вариантларининг мавжудлигига асосланган. Ривожланиш вариантларининг ҳар бири прогнозлаштирилаётган ҳолатнинг келажакдаги муҳитини ҳисобга олади ва шу асосда унинг асосий параметрларини белгилайди.
Башоратли усуллар тизимида статистик усуллар ҳам мавжуд. Прогноздан фойдаланиш ўтмишда юз берган ходисанинг келажакда ривожланиш истиқболи давом этишини назарда тутади. Бу кўринишдаги прогнозлар экстраполяцияга асосланган.
Экстраполяция якуний прогнозларни амалга оширишнинг дастлабки босқичи сифатида кўриб чиқилиши керак.
Одатда, умумий шаклда экстраполяция қуйидаги формула билан ифодаланиши мумкин:

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish