Мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқиш усулини аниқлаш тести



Download 18,09 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi18,09 Kb.
#226523
Bog'liq
мураккаб ваз чикиш


Мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқиш усулини аниқлаш тести.
Кишилар мураккаб вазиятлардан турлича чиқиб кетадилар. Кимлардир муаммо билан келишиб, шунга мослашиб, муаммони ҳал қилмай тинчланишга ҳаракат қилади. Баъзилар эса тақдирдан нолиб, эмоционал жазавага тушиб ва сўнгра ҳеч кандай ечимни топмай тинчланади. Учинчи хил кишилар ўз қобиғига ўралиб олиб, муаммони «кўрмасликка» ҳаракат қилишади. Тўртинчи хилдаги кишилар яна бир бошқача йўл тутишади. Ушбу сўровнома кишида ҳаётий муаммоларни ечишнинг қайси усули доминантлик қилишини белгилаб беради. Саволлар билан танишиб чиқиб. ўзингизга маъқул бўлган жавоб вариантини танланг.
1.Ўз муаммо ва кўнгилсизликларингиз ҳақида бошқаларга айтасизми:
а) йуқ, бунинг ҳеч қандай ёрдами тегмаслигини биламан;
б) ҳа, агар бунинг учун мос келадиган суҳбатдош бўлса;
в) баъзида, чунки бўлган воқеа ҳақида яна ўйлаш бошқаларга айтишдан ҳам ўзимга қийинроқ.
2. Кўнгилсизликларни қанчалик кучли бошдан ўтказасиз:
а) доимо жуда қийин;
б) бу вазиятга боғлиқ;
в) сабр килишга ҳаракат қиламан, чунки ҳар қандай кўнгилсизликнинг ҳам охири борлигига шубҳа қилмайман.
3. Агар сиз спиртли ичимликлар истеъмол қилмасангиз бу саволни қолдириб, кейингисига ўтинг. Агар истеъмол килсангиз, сабабини айтинг:
а) ўз муаммоларимни «чўктириш» учун;
б) муаммолардан чалғиш учун;
в) шунчаки, менга гоҳ-гоҳида хурсандчилик қилиш ва ўзимни эркин ҳис қилиш ёқади.
4. Агар сизни кимдир қаттиқ «яраласа» нима қиласиз:
а) ўзингизни тинчлантиришга ҳаракат қиласиз ва анчадан бери ўзингиз учун тақиқлаб келган ишни қиласиз;
б) дўстларингизникига меҳмонга борасиз;
в) ўзингизга ачиниб уйда ўтирасиз.
5. Агар яқин кишингиз сизни ҳафа қилса, сиз:
а) ўз қобиғингизга ўралиб оласиз ва ҳеч ким билан гаплашмайсиз;
б) ундан тушунтириш талаб қиласиз;
в) сизни эшитадиган киши бўлса, барчасига бу ҳақда гапириб берасиз.
6. Бахт онлари сиз:
а) ўтиб кетган бахтсизлик ҳақида ўйламайсиз;
б) бу онлар жуда тез ўтиб кетишидан қўрқасиз;
в) ҳаётда кўнгилсизликлар кўп эканлигини унутмайсиз.

  1. Психиатрлар ҳақида нима деб уйлайсиз:

а) сиз уларнинг бемори бўлиб қолишни хоҳламаган бўлардингиз;
б) кўп инсонларга улар реал ёрдам кўрсата олади;
в) инсон ўзига психиатрсиз ҳам ёрдам кўрсата олиши керак.
8. Тақдир сизнинг фикрингизча:
а) сизни кузатиб юрибди;
б) сизга ноҳаклик қиляпти;
в) сизга кулиб боқади.
9. Умр йўлдошингиз ёки севимли кишингиз билан жанжалдан сўнг , жаҳлингиз босилгандан кейин нималар ҳақида ўйлайсиз:
а) ўтмищда у билан ўтган ёқимли вазиятлар ҳақида ўйлайсиз;
б) ундан яширинча ўч олиш ҳақида ўйлайсиз;
в) ундан қанча кўргуликлар кўрганингиз ҳақида ўйлайсиз.
Қуйида жавобларни балларга айлантириш жадвали берилган.



Жавоблар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

а

3

4

5

0

3

1

4

5

1

б

1

0

3

2

0

3

2

2

2

в

2

2

1

4

1

5

3

1

3

Текширилувчининг баллари йиғиндисига қараб, мураккаб вазиятлардан чиқиб кетишнинг қайси усулларидан фойдаланиши аниқланади.


7 -15 баллар
Бундай кишилар муаммо билан тез келишадилар, вазиятга туғри баҳо бериб ўзларини хотиржам тутадилар.
16 – 26 баллар
Бундай кишилар тақдир зарбаларини ҳар доим ҳам бардош билан қарши ололмайдилар. Кўпинча жазавага тушиб, тақдирни лаънатлайдилар… муаммоларга дуч келганда ҳафа бўладилар ва бошқаларни ҳам ҳафа қилиб қўядилар.
27 -36 баллар
Бундай кишилар кўнгилсизликларни тўғри бошдан кечира олмайдилар ва буларга муаммолар психологик ноадекват таъсир қилади.

Download 18,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish