мазкур
ахборот
технологиялари билан боғлиқ терминлар таржима қилинса, ғализлик юзага
келади. Мазкур дастурлар номлари инглиззабон олимлар томонидан ишлаб
чиқилгани учун инглиз тилида яратилган ва шу ҳолда бошқа тилларда ҳам
қўлланмоқда. Ахборот технологиялари соҳасидаги кўплаб лексемалар
ўзбекча муқобилига эга эмас.
Монитор, интерфейс, windows, файл,
мегабайт, гигабайт, диск, флешка
каби.
Терминлар ва уларнинг лисоний вазифалари ҳақида сўз борганда шуни
таъкидлаш керакки, уларнинг аксарияти классик тилларга, яъни лотин ва
юнон тилларига мансублиги билан ажралиб туради. Мазкур терминлар
оқилона шакллантирилгани, қисқа, аниқ, ифодали бўлганидан ҳар бир тилга,
жумладан, ўзбек тилига ҳам таржимасиз қабул қилинган. Шунингдек,
бугунги кунда асосий фанларда, яъни тиббиѐт, кимѐ, биология, зоология,
археология, геология, математика, физика фанларида, шунингдек, сиѐсат,
санъат ва техника соҳаларида юнон ва лотин тилларига мансуб бўлган
терминлар кўплаб учрайди. Масалан, тиббиѐтда
абиогенез, авитаминоз,
анальгин,
аритмия,
бронхоскопия,
гипертония,
кардиография,
микрооперация, моноартрит, полиартрит, психиатр
каби; кимѐда
адсорбция,
азобензол,
аквокислота,
антикатализатор,
галоген,
гидропероксид, полимер, хромоген
каби; физикада:
автотрансформатор,
барометр, гидромеханика, диэлектрик, метафизика, электрод каби;
математикада:
антиквадрат,
геометрия,
гексагон,
квазигруппа,
миллиметр, сантиметр
каби; ботаникада:
автогамия, биоморфология,
биосфера,
микрофлора,
цитология,
неодарвинизм
каби;
сиѐсий
терминологияда:
а
втономия,
монархия,
демократия,
геноцид,
интернационализм
каби; тилшуносликда:
антоним, антропонимика,
билингвизм, диахрония, синхрония, фонология
каби; адабиѐтшуносликда:
дилогия, трилогия, структурализм, реализм, модернизм
каби терминлар
халқаро терминлар саналади. Шу каби терминлар терминларга қўйилган
асосий талабларга, яъни аниқлик, қисқалик, бирмаънолилик талабларига
нисбатан тўлиқроқ жавоб беради.
Шунингдек, терминлар бадиий ва публицистик матнда матннинг
асосий мазмуни ва лисоний қурилиши билан уйғунлашиб, муаллифнинг
бадиий ниятини юзага чиқаришга хизмат қилади, услублараро уйғунлашувни
юзага келтиради. Турли фан соҳаларига доир ютуқларни оммалаштиришга
хизмат қилади.
Турли фан соҳалари терминологиясини янги тушунчалар билан
бойитади. Ахборот технологиясини, таълим менежменти, молия соҳаларига
оид терминологияда муқобилсиз лексикага оид мисоллар кузатилади.
Масалан:
ультратовуш текшируви, ультрабинафша нур, микротўлқинли
печь, агротадбиркорлик, мультқахрамон, киноқаҳрамон, авиачипта
каби.
Бундай терминлар матнда илмийлик, аниқлик каби хусусиятларни
ифодалашга хизмат қилади.
5. Муқобилсиз лексиканинг маълум бир қисми тарихийлик хусусиятига
эга бўлиб, таржима матнида аслият тили эгаси бўлган халқнинг ўтмиши, ҳаѐт
тарзи, давлат бошқаруви, анъана ва қадриятлари ҳақидаги изоҳни талаб этади
ҳамда матнга тарихий колорит беради. Масалан:
Қаюси ынанч бэг қайу чағри бэг қайу чағри бэг,
Қаю кур тэгин бэг қайу жавин бэг
“Қутадғу билиг”дан олинган мазкур байт немисчага қуйидагича
таржима қилинганини З. Содиқов ўз монографиясида келтириб ўтади:
Mancher wird Inantsch-Beg, mancher Tschagri-Beg,
Mancher Kulkoni - Arhan, mancher Tschagri-Beg
6.Мурожаат бирликлари муқобилсиз лексиканинг бир қисми сифатида
нутқда апеллятив, вокатив, этикет функцияларини бажаради. Апелятив
функция бу адресат ва адресант ўртасидаги алоқани амалга оширишни ифода
этса, вокатив функция мурожаат қилинаѐтган инсоннинг диққатини жалб
қилишда қўлланувчи номлар билан боғлиқ, этикет фунуцияси эса нутқ
маданияти, нутқ одобини ифодалаш функциясидир. Масалан, “Ўткан кунлар”
романида
бек, бек йигит, ҳожи, тақсир, мулла, ойим, устака, бегим
каби
мурожаат шакллари мазкур функцияларни ҳам бажарган.
7. Ўзбек исмлари таркибида арабча абду (қул) уддин элементлари фаол
қўлланади. Бу эса халқнинг дунѐқарашида диний эътиқоднинг юқори
эканлигини кўрсатади. Диний – экзотик лексика диний матнларда алоҳида
услубий ҳамда прагматик вазифа бажаради. Бундай бирликлар китобий
лексикага мансуб бўлиб, матндаги диний руҳни бу бирликларсиз таъминлаб
бўлмайди. Масалан:
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Агар Оиша разияллоҳу анҳо бу ҳадисни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
салламдан эшитган эрсалар, унда Расуллулоҳ саллаллоҳу алайҳу ва саллам
ҳижр (девор) яқинидаги икки устунни силаб, ўтмаганлар деѐлмасман, чунки
Каъбанинг пойдевори Иброҳим давридагидек қилиб, аслига келтирилмаган
”.
(Ҳадис, 1-том, 435-б). Мазкур матндаги муқобилсиз бирликлар:
разияллоҳу
анҳу, разияллоҳу анҳо, саллаллоҳу алайҳи ва саллам
фразеологизмлари ҳамда
Каъба, Иброҳим
ономастик бирликларисиз матннинг ўқувчи эътиқодини
мустаҳкамлашдаги аҳамияти таъсири амалга ошмас эди.
Бобнинг иккинчи «
Do'stlaringiz bilan baham: |