Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


« Муқобилсиз лексиканинг талқини ва тадқиқи



Download 382,04 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana15.06.2022
Hajmi382,04 Kb.
#672126
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

«


Муқобилсиз лексиканинг талқини ва тадқиқи
» деб 
номланган
учинчи бандида жаҳон ва ўзбек тилшунослигида мавзу юзасидан 
амалга 
оширилган 
тадқиқотлар 
ва 
таҳлиллар 
умумлаштирилади.
Муқобилсиз лексика тадқиқотчиларини шартли равишда икки гуруҳга 
ажратилади: 
1. 
Л.В.Шерба, 
Е.М.Верешагин, 
В.Г.Костомаров, 
Г.В.Шатков, 
А.С.Бархударовларнинг фикрига кўра, муқобилсиз лексика таржима 
қилинмайди ва бошқа тилда тўлиқ ѐки қисман муқобилларга эга эмас.
2. 
Г.В.Чернов, 
А.О.Иванов, 
Е.М.Верешагин 
ва
В.Г.Костомаровлар муқобилсиз лексиканинг бошқа тил ва маданиятда баъзи 
бир муқобили мавжуд, деб даъво қиладилар. А.А.Леонтьевнинг фикрича, 
“Муқобилсиз лексиканинг ўзига хос хусусияти доимий мослик орқали 
бошқа тилларга таржима қилинмаслиги, бошқа тилнинг баъзи сўзларига мос 
келмаслиги”дир.
Рус тилшунослигида муқобилсиз лексиканинг лингвокультурологик 
хусусиятларига 
оид 
тадқиқотлар 
ҳам 
мавжуд. 
Жумладан,
Дж.А.Хоссейн рус тили муқобилсиз лексикасининг лингвокультурологик 
асосларини ѐритган. Маълумки, ҳеч бир тилни маданиятдан айри ҳолда 
тасаввур этиб бўлмайди. Тил нафақат жорий маданиятни, балки ўтмишдаги 
маданиятни ҳам ифодалаб бера олади ва буни авлоддан-авлодга етказади. 


Олим ана шу хусусиятдан келиб чиқиб, рус тили муқобилсиз лексикасини 
бевосита рус халқи моддий ва маънавий маданияти билан, жамият тарихи 
билан боғланган ҳолда тадқиқ этади.
Ўзбек олимлари томонидан муқобилсиз лексика тилшунослик ва 
таржима назарияси нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Бу борада дастлабки 
фикрлар Ғайбулла Саломовга тегишли. Олим муқобилсиз лексика сирасига 
кирувчи реалия масаласига илмий муносабат билдирган. Жумладан, олим 
реалияларни “хос сўзлар” сифатида қайд этиб, улар миллий ва маҳаллий 
колорит компоненти эканлигини таъкидлайди. 
Раъно Файзуллаеванинг диссертациясида ҳам муқобилсиз лексика, 
жумладан, реалия муаммосига муносабат мавжуд. 
Муқобилсиз лексика таркибига кирувчи реалияларнинг лисоний 
хусусиятлари, варваризм, экзотизм, локализм, лакунеологизм, коннотация 
ҳодисаларидан фарқли жиҳатлари, муқобилсиз лексика доирасидаги ўрни 
каби масалалар З.Содиқов томонидан махсус ўрганилган. 
Муқобилсиз лексикага тилшунослик нуқтаи назаридан ѐндашув ўзбек 
тилшунослигида Э.Бегматов ва Н.Улуқов тадқиқотлари билан боғлиқ. 
Жумладан, Э.Бегматов муқобилсиз лексикага нисбатан 
қўлланма сўзлар
терминини қўллайди ва бундай сўзларни 2 гуруҳга ажратиб таҳлил қилиш 
лозимлигини таъкидлайди: 
1.
Экзотик лексика ѐки экзотизмлар. 
2.
Киритма сўзлар ва иборалар, яъни чет тили киритмалари.
Муқобилсиз лексикага оид хусусиятлар 
экзотик лексика
термини 
остида диний матнлар мисолида Н.Улуқов томонидан тадқиқ этилган. 
Сўнгги пайтларда ўзбек тилшунослигида лингвокультурологияга оид 
адабиѐтларда муқобилсиз лексика таҳлилига ҳам алоҳида аҳамият 
берилмоқда ва миллий ўзига хос лексик гуруҳлар қаторида қайд этилмоқда. 
Жумладан, А.Маматовнинг “Замонавий лингвистика” номли қўлланмасида 
ўзлаштириш чоғида эквивалентсиз сўзларни экзотизмлар деб аталиши, улар 
нафақат бегона маданиятни ифодалаб, уларнинг компонентларини ташкил 
қилиши ва изоҳлаш, балки тимсоллаштириши қайд этилади. 
Н.Досбаева диссертацион тадқиқотида муқобилсизлик масаласига ҳам 
маълум даражада эътибор қаратади. Таржимада эквивалентсизлик масаласи 
ҳамда унинг назарий асосларини лингвомаданий аспектда таҳлил қилади. 
Айниқса, олиманинг лакуна ва лакунарлик хусусидаги фикрлари аҳамиятли.
Бобнинг тўртинчи банди 

Download 382,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish