Юқоридаги каби тадқиқотлар натижасида таржима назариясида у ѐки
бу мамлакатнинг бошқа тилда муқобили мавжуд бўлмаган ўзига хос
воқеликларини (яъни тарих, маданият, иқтисод ва маиший ҳаѐт билан боғлиқ
предметлар ѐки ҳодисаларни) ифодалаган лексик
бирликларни англатувчи
“муқобилсиз лексика” термини пайдо бўлди.
Шунингдек, Я.И.Рецкер,
Л.С.Бархударов, В.Н.Крупнов, А.В.Фѐдоров,
Е.М.Верешагин,
В.Г.Костомаров,
С.Влахов,
С.Флорин
А.О.Иванов,
А.К.Гатилова каби олимлари тадқиқотлари таҳлил қилинади.
Бобнинг иккинчи бўлими «
Муқобилсиз лексиканинг ўзига хос
лисоний белги-хусусиятлари
» деб аталади. Лексикани ўрганишдаги янги
ѐндашувлар уни тизимли-структуравий ва тизимли-семантик белгилар
(кўпмаънолик, синонимлар, антонимлар, омонимлар ва ш.к.) асосида қатъий
таснифлашдан ташқари, тилшуносликка оид адабиѐтларда лексикани
миллий-маданий бўѐқдорлик даражаси (миллатлараро, муқобилсиз,
иккиламчи (фон), коннотатив лексика) нуқтаи
назаридан тизимлаштиришни
заруриятга айлантирмоқда. Айнан миллий-маданий бўѐқдорлик масаласи
муқобилсизлик билан узвий боғлиқ бўлиб, тилга лингвомаданий жиҳатдан
ѐндашувнинг долзарблашуви бу масалани тилшуносликнинг кун тартибидаги
ҳодисалардан бирига айлантирди. Муқобилсиз лексика, одатда, тилдан тилга
фақат бир маъноли лексика сифатида ўзлашади.
Масалан, инглиз тили учун
ўзбек тилидаги долзарб ижтимоий ѐки миллий ҳодисаларни ифодаловчи,
ўзбек халқи турмуш тарзигагина оид бўлган сўзлар муқобилсиз ҳисобланади.
Жумладан, спортдаги, жумладан, ўзбек миллий курашидаги буйруқ берувчи
сўзлар
чала, ѐнбош, ҳалол, танбеҳ
каби. Бу лексемалар инглиз тилига спорт
термини сифатида ўзлашган.
2. Муқобилсиз лексика ўзлаштирилмаган бўлса (
масалан, линк, онлайн,
дилер, скриншорт каби
), уни чет тилида ҳеч қанақасига аниқ
мослик
ѐрдамида, бир сўз билан таржима қилиш мумкин эмас. Ушбу вазиятда лексик
тушунчани худди изоҳли луғатларда таърифланадигандек ўгиришга тўғри
келади. Масалан, миллий адабиѐтимизнинг энг нодир намуналаридан
саналувчи “Ўтган кунлар” романида ўзбек халқининг XIX аср охиридаги
ҳаѐти, турмуш тарзини акс эттирувчи ҳамда миллий-маданий хусусиятларни
ифодаловчи бир қатор лексемалар, жумладан,
бек, девонбеги, қушбеги, хон,
мадраса, атлас, хонатлас, дахана, яктак, қалапайафзали, адрас, духоба
каби
луғавий бирликлар асарнинг чет тилларга қилинган таржималарида
транслитерация
билан берилиб, маъноси изоҳланса мақсадга мувофиқ
бўлади. Д.Қуронов мазкур асарнинг ҳатто ўзбекча нашрларида юқоридаги
каби сўзларни батафсил изоҳлаш зарурлигини, изоҳлар, масалан, миллий
либос номлари тарихи бўйича мутахассислашган этнографлар томонидан
тайѐрланиши зарурлигини таъкидлайди.
1
3. Айрим сўзлар коннотатив маъноли муқобилсиз
лексика сирасига
киритилади. Ўзининг денотатив маъноси билан икки тилда мос келувчи,
аммо коннотатив маънолари мос келмайдиган муқобилсиз сўзларни
1
Қуронов Д. “Ўтган кунлар”нинг ўқилиши масаласига доир. Ўзбек тили ва адабиѐти, 2021. -№ 6. –Б.23.
Е.М.Верешагин ва В.Г.Костомаровлар коннотатив муқобилсиз сўзлар деб
номлайдилар.
Яқин вақтларгача коннотация деганда, кўп ҳолларда, сўз маъносидаги
эмоционал элементлар тушунилган. О.С.Ахманова коннотацияга қуйидагича
баҳо беради: “Сўз (ѐки ибора)нинг қўшимча маъноси,
унинг асосий
маъносига юкланадиган, ҳар хил турдаги экспрессив-эмоционал-баҳоловчи
маъно қирраларини ифодалашга хизмат қилувчи ва таллаффузга
тантанаворлик, ўйноқилик, эркинлик, расмиятчилик ва
шу кабиларни бахш
этиши мумкин бўлган ҳамроҳ семантик ва стилистик рангдорликни
билдиради.”
Замонавий лингвистикада “коннотация” термини семантик моҳият
сифатида тушунилади, у одатий ѐки окказионал тарзда тил бирликлари
семантикасига киради ва воқеликни ифодалашда нутқ
субъектининг шу
воқеликка бўлган эмотив-баҳоловчи ва стилистик маркаланган, шу маълумот
асосида экспрессив таъсир олувчи муносабатини ифодалайди.
Коннотациянинг моҳияти шундаки, у нутққа енгиллик ва турфалик,
сўзловчи онгига эса нейтрал контекстда ўзига хос жозибадорлик касб этувчи
жонланиш олиб киради.
Кенг маънода олганда, коннотатив лексикага тилнинг номинатив ва
коммуникатив функциясини тўлдирадиган ва унга услубий бўѐқдорлик
асосида кспрессив функция берадиган ҳар қандай компонентдир.
Сўзларнинг коннотатив
мазмунидаги тафовутлар, биринчи навбатда,
турли мамлакат халқларига хос маданий-этнографик хусусиятлар билан
изоҳланади. Х. Касарес ўз ишида айнан бир хил ҳайвонларни турли халқлар
ҳар хил сифатлар билан ифодалашини келтиради.
Бобнинг
Do'stlaringiz bilan baham: