Фариштам, сумкачангда аспирин бор эди.
(Сидни Шелдон. Орзиқиб
кутаман эртани. 212-б)
5.
Кийим-кечак номлари:
On her was a dark suit and blanching blouse.
(Sidney Sheldon. Windmills of the gods. 152 p)
Мерининг эгнида қора костюм ва оқ кофта.
(Сидни Шелдон. Тақдир
тегирмони. 175-бет)
6.
Озиқ-овқат номлари:
She has prepared him sandwiches on dinner, not
ceasing think about Beta and new mad diet.
(Sidney Sheldon. Windmills of the
gods. 42 p).
У пешинда овқатланиш учун болаларга бутерброд тайѐрлади.
(Сидни
Шелдон. Тақдир тегирмони. 16.б)
Лингвомаданий қийматга эга муқобилсиз лексика турларидан бири
лакуналардир. “Лакуна” термини илк бор канадалик тилшунослар Ж.П.Вине
ва Ж.Дарбелнелар томонидан илмий муомалага киритиб, қуйидагича
хулосага келишган: “Бир тилдаги сўз бошқа тилда муқобилини топа олмаган
ўринларда ҳар доим лакуна ҳодисаси воқеланади”.
Лакуналарни илмий тадқиқ қилишда канадалик олимлар Ж.П.Вине ва
Ж.Дарбелне, В.Л.Муравев, К.Хейл гапда маъно ҳосил қилишда оралиқ
лакуналарни, Й.С.Степанов эса лакуналарни зид сўзлар, оралиқлар ѐки тил
харитасидаги “оқ доғлар”
2
, В.Г.Чернов лакуналарни таржима қилиб
бўлмайдиган сўзлар, И.A.Стернин ҳам лакуналарни матнда муқобилсиз, ноль
қийматга тенг сўзлар, Л.С.Бархударов, ўз навбатида лакуналарни муқобилсиз
ѐки “фонли лексика”, “тасодифий лакуналар” деб ўрганади
3
, И.М.Верешагин,
В.Г.Костомаровлар лингвокультурологик аспектда ўрганишади.
Лакуналар маданиятлараро мулоқотда тиллар ва маданиятлар
ўртасидаги фарқларни кўрсатиб берувчи муҳим лисоний бирликдир.
Лакуналар, асосан, тилларнинг қиѐсида сезилади. Масалан, реципиент (қабул
қилувчи) она тилида бўлмаган матнни ўқиш жараѐнида унга “бегона” бўлган
маданият билан тўқнашади ва уни ўзининг миллий маданияти доирасида
қабул қилишга ҳаракат қилади. Натижада реципиент “бегона” маданиятнинг
ўзига хос хусусиятини нотўғри талқин қилади. Бундай ҳолатларда лакуналар
матнни тушунмасликдан юзага келади. Шунингдек, муаллиф ва китобхон
орасидаги замонда (замонавий китобхон классик асарларни тушунмаслиги
мумкин) ҳам фарқ бўлиши мумкин. Маданий макондаги лакуналар у ѐки бу
лингвомаданият жамоаси вакилларининг маданий макон ва ички кўринишни
баҳолашдаги номутаносиблигини ифодалайди.
Диний сўзлар ҳам муқобилсиз лексиканинг алоҳида турини ташкил
этади. Биз бу доирадаги ҳодисаларни диний-экзотик бирликлар термини
2
Степанов Ю. С. Константы: Словарь русской культуры. 1977. – С. 40-76.
3
Бархударов Л. С. Язык и перевод: -М.; Изд-во ЛКИ, 2008. –240 с
билан юритилишини маъқул топдик. Диний, экзотик бирликлар Н.Улуқов
томонидан таснифланган.
Муқобилсиз лексиканинг бир тури сифатида муқобилсиз терминларни
қайд этишимиз мумкин.
Муқобилсиз лексемалар айнан бирор халқ, миллатнинг маданий ўзига
хослиги ифодачиси сифатида эмас, айнан техника тараққиѐти натижаси
тарзида юзага келяпти ва барча тиллар лексикасидан, кўпинча, айнан аслича
ўрин эгалламоқда ҳам фаол лексикондан жой олмоқда.
Бундай муқобилсиз терминларни қуйидаги мавзуий гуруҳларга ажрата
оламиз:
1.
Ахборот технологияларига оид:
яндекс, браузер, линк, You Tube,
фейсбук, блог
.
2.
Молия- иқтисодиѐтга оид:
рибо, кредит, банк, фоиз, устама.
3.
Автомобиль билан боғлиқ:
пикап, электромобиль, шасси, кузов
кабилар.
4.
Мобиль алоқа воситалари билан боғлиқ:
гаджет, смартфон,смс
5.
Маиший буюмлар номи:
блендер, тефаль, миксер.
6.
Либослар билан боғлиқ:
оверсайз, кейжол, бохо (кийиниш услуби),
блузка
каби.
7.
Тиббиѐт билан боғлиқ:
короновирус, пандемия, эндемия, ҳижома.
8.
Сиѐсий жараѐнлар билан боғлиқ:
санкция, локдаун, блэкаут.
9.
Таълим билан боғлиқ:
кредить – модуль, масофавий таълим,
онлайн, офлайн.
10.
Спортга оид:
дубль, хеттрик, покер, офсайд, пенальти, гольф
каби.
Диссертациянинг учинчи боби
Do'stlaringiz bilan baham: |