Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


«Муқобилсиз лексиканинг семантик



Download 382,04 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana15.06.2022
Hajmi382,04 Kb.
#672126
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
«Муқобилсиз лексиканинг семантик 
– функционал ва услубий хусусиятлари »
деб номланган бўлиб, бобнинг 
биринчи бўлимида «
Муқобилсиз лексиканинг лисоний вазифалари
» 
таҳлил қилинган. Профессор А. Маматов тил функцияларига бағишланган 
қўлланмасида мазкур ижтимоий ҳодисанинг 100 та муҳим вазифасини қайд 
этади. Биз мазкур қўлланмадаги фикрлар, бошқа шу каби тадқиқотлар ҳамда 
кузатишларимизга таянган ҳолда муқобилсиз лексиканинг лисоний 
вазифаларини аниқлашга ҳаракат қилдик.
1.
Муқобилсиз лексика муайян миллатнинг менталитетигагина оид 
тушунчани ифодалаб, шу миллатнинг маданияти, тарихи, анъаналари, диний 
қарашлари билан боғлиқ лингвокультурологик ва этнолингвистик 
хусусиятларни ифодалайди. Масалан ўзбек тилидаги 
хонтахта
лексемаси 
ѐғочдан ясалган паст столни, 
сўри
лексемаси тўрт бурчакли ѐғочдан ѐки 
темирдан тайѐрланган, ҳовлига қўйиб, дам олиш, ѐз ойларида ўтириш учун 
мўлжалланган мебелни ифодалайди.
Ўзбек тилида 
миллий қадрият
тушунчаси жуда кенг қамровли тушунча 
ҳисобланади. Аслида 
миллий қадрият
маълум ҳар бир халқнинг ўзига 
тегишли анъана, урф-одатлар, яшаш тарзи, дунѐқараши каби тушунчалар 
мажмуини 
англатади. 
Миллий 
қадриятлар 
миллий 
дунѐқарашни 
шакллантирувчи ўзак тушунчалар билан боғлиқ, албатта. Ўзбек халқида 
катталарга ҳурмат, инсоф, андиша, меҳмондўстлик каби қадриятлар миллий 


қадрият даражасига кўтарилган. Муқобилсизлик масаласи нафақат аниқ 
отлар, предмет номлари билан, балки муайян халқнинг дунѐқараши, 
маънавий илдизлари, миллий қадриятлари билан ҳам узвий боғлиқ. 
Замонавий ўзбек адабиѐтининг йирик намояндаси Ўткир Ҳошимов миллий 
қадриятларимиз ва дунѐқарашимиз билан боғлиқ 
инсоф 
тушунчаси ҳақида 
фикр юритиб, шундай ѐзади: Халқимизнинг ажойиб удумлари бор. 
Чақалоқнинг танглайини кўтараѐтганда “умринг узоқ бўлсин, инсофли-
тавфиқли бўл”, деб дуо қилади. Бирон муаммони ҳал қилаѐтганда “инсоф 
сари барака”, дейди. Бировнинг ноинсофлигидан ранжиса, “инсоф қилинг-да, 
биродар”, дейди... Хуллас, инсоф деган тушунча билан боғлиқ гаплар кўп. 
Ўйлаб қарасам, бу сўзнинг бошқа тиллардаги таржимасини топиш анчайин 
мушкул экан. Масалан, рус тили дунѐдаги энг бой тиллардан бири. Унда 
“честность”, “порядочность”, “великодушие”, “долг”, “совесть” сингари 
теран маъно ташувчи сўзлар кўп. Бироқ, менимча, улар “инсоф” деган сўз 
маъносини тўлиқ англатмайди.
2. Муқобилсиз лексиканинг алоҳида тури бўлган реалиялар новербал
экстралингвистик омилларнинг миллий хусусиятлари ҳақида тасаввур ҳосил 
қилиш имконини беради. 
3. Диний матнларда муқобилсиз сўзларнинг қўлланиш миқдори 
анчагина бўлиб, уларда нафақат муайян халқнинг ўзига хослиги 
ифодаланади, балки матнлардаги китобий услубга хослик белгисини ва 
диний-эътиқодий руҳни кучайтиради. Масалан: “
Абу Зарр бизга: Расулуллоҳ 
саллолоҳу алайҳиссаломни, Идрис, Мусо, Исо ва Иброҳим саловатуллоҳу 
алайҳимларни кўрдилар 
”- деб айтди.
4. Илм-фан техника ва технологияларнинг тараққиѐти натижасида 
юзага келган, яратилган техник воситалар, асбоб– ускуналар, қарашлар билан
 
боғлиқ янги тушунчаларнинг дунѐ халқлари ҳаѐти ва нутқида 
ифодаланишига хизмат қилади. Масалан: Улардан бири 
Microsoft office 
дастурлар мажмуидир. Унинг таркибида 
Word матн муҳаррири, Excel 
електрон жадвали, Power Point тақдимот учун графикани тайѐрлаш 
дастури, Microsoft Access маълумотлар омборини бошқариш тизимлари 
киради (uz.denemetr.com)
Контекстдаги инглизча терминларни ўзбекча 
муқобили билан алмаштириб бўлмайди. Чунки

Download 382,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish