Режа: 1. Асосий терминлар 2. Муаммони ҳал қилиш 3. Ечим турлари
Калит сўзлар:муаммо, гипотеза, назария, метод.
Асосий терминлар “Муаммо” – бу ўзини намоён қилиш учун имкониятдир. (Дюк Эллингтон)
“Муаммо” – (“Проблема” - грекча проблема — масала) бу ечилиши лозим бўлган мураккаб ва қарама қарши саволдир.
“Гипотеза” - (грекча ҳйпотҳесис — таҳмин) - бу текширилиши лозим бўлган илмий асосланган таҳминдир
“Назария” - (Теория грекча тҳеориа — кузатув, тадқиқот) бу аниқ бир ҳодисани тавсифловчи ва тушунтирувчи билимлар тизимидир.
Метод - (грекча метҳодос — мақсадга йўл) бу билишнинг қоида, услуб, усулидир.
Муаммони ҳал қилиш «Катта муаммолар йўқ — фақат кўпгина кичкиналари бор» деган эди Генри Форд.
Бошқача қилиб айтсак, ҳар бир муаммо — бу кичик муаммолар тўпламидир. Уларнинг ҳар бирини ечиш каттасини ҳал қилишдан онсонроқ.
Ўз муаммоларингни кичик масалаларга бўл ва уларни ечиб тўлиқ ечим сари харакатлан.
Ечим турлари Компромисс – ўзаро муроса асосида эришилган келишув
Интуитив ечим – фақат ички туйғу, бирдан келган фикр (озерения) асосида қилинган танлов.
Мулоҳаза асосидаги ечим – бу билим ёки тўпланган малакаларга асосланган танлов.
Рационал ечим – бу кўпинча олдинги тажрибалардан ҳоли ҳолда аналитик жараён асосидаги ечимдир.
Бошқарув соҳаси учун хос бўлган бир неча турдаги ечимлар мавжуд:
Қарор қабул қилиш Лойиҳалаштиришда қуйидаги ечимлар қабул қилинади: катта масала ва бизнес табиати ечимлари хақида; мақсадлар ҳақида; ташқи муҳит билан муносабати ҳақида; қўйилган мақсадга эришиш учун ташкилот томонидан танланган стратегия ва тактика ҳақида.
Компания фаолиятини ташкиллаштириш жараёнида қуйидаги қарорлар қабул қилинади: ташкилот ишини тузиш, тизимлаш; турли блоклар ишлашини мувофиқлаштириш; бўлим раҳбарлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш; ташқи муҳитнинг ўзгарганида ташликот тузилиши ҳақида.
Ходимларни мотивациялаш жараёнида қуйидаги қарорлар қабул қилинади: қўлостидагиларнинг эҳтиёжлари; уларнинг эҳтиёжларини қондириш; қўлостидагиларнинг иш унумдорлиги ва уларнинг ишдан қониқиши ҳақида.
Назорат жараёнида қуйидаги қарорлар қабул қилинади:иш натижаларини ўлчови; ушбу натижаларнинг баҳоси; ташкилот мақсадига қанчалик эришилганлиги; мақсадни тузатиш киритиш ҳақида.