Эмперик метод Эмперик методларнинг асоси бу ҳис туйғуга (ҳис қилиш, идрок қилиш, тасавур қилиш) ва ўлчов асбоблари кўрсатмаларига асосланган билишдир.
Бу методар сирасига қуйидагилар киради:
кузатув — бу уларга аралашмай ҳолатларни мақсадга йўналтирилган идрок қилишдир;
эксперимент — бу назоратловчи ва бошқарувчи шартлар билан ҳодисаларни ўрганишдир;
ўлчаш –бу ўлчанаётган катталикни эталонга нисбатини аниқлаш;
таққослаш — объектларнинг ёки уларнинг белги, аъломатларининг ўхшашлиги ёки фарқини аниқлаш.
Илмий билиш методлари Диалектика метод сифатида антик даврлардан шакиллана бошлади. Аристотель Зенон Эйлер номини айтган бўлса ҳам диалектика методининг асосчиси Сократ деб ҳисобланади.
Гипотетик-дедуктив мулоҳаза антик диалектикада ҳам таҳлил қилинган. Сократ ўз суҳбатларида рақибини ишонтириш, ё ўз фикридан воз кечиш, ё зид фактлардан келиб чиқувчи ҳулосалар орқали уни аниқлаштириш масаласини қўйган.
Ҳозирги замонавий илмда кўпроқ гипотетик-дедуктив методдан фойдаланилмоқда. Бу гипотеза ва бошқа муқадималардан хулоса қилишга (дедукция) асосланган бўлиб, ҳақиқий қиймати номаълум бўлган фикр мулоҳаза методидир. Шу сабабли гипотетик-дедуктив метод фақат эҳтимолли қийматлар қабул қилади.
Илмий билишда гипотетик-дедуктив метод дунёвий ва фазоаий жисимлар механикаси соҳасида сезиларли мувофақиятга эришилган ХВИИ-ХВИИИ асрларда ўз ривожини топган.
Бу методни биринчи бўлиб механикада Галилей ва Ньютон фойдаланган. Ньютоннинг ҳаракат қонунлари асосларига таянган “Табиий фалсафанинг математик асослари” асарини механиканинг гипотетик-дедуктв методи деб қараш мумкин. Ньютон томонидан яратилган принциплар методи аниқ табиатшуносликнинг ривожига катта таъсир кўрсатган.
Таянчининг турига кўра гипотетик-дедуктив мулоҳазаларни учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин 1) Энг кўп сонли мулоҳазалар гуруҳи бу гипотеза ва эмпирик мулоқатга таянганларидир.
2) Аниқ фактларга ёки назарий принцпларга зид таъкидларга таянган гуруҳ. Бундай таҳминларни асос сифатида илгари суриб, олдин маълум фактларга зид натижалар олиш мумкин ва улар асосида таҳминни ёлғонлиги ишонтирилади.
3) Таянч сифатида қабул қилинган фикр ва қатий ишончларга зид бўлган таъкид хизмат қиладиган гуруҳ.
Табиатшуносликнинг қонуниятларини очишда муҳим аҳамиятли эврестик восита сифатида фойдаланиладиган Математик гипотезани Гипотетик-дедуктив методнинг бошқа бир кўриниши деб ҳисоблаш мумкин.
Формализация.Фан тили. Формализация деганда ҳақиқий объектларни ўрганиш, уларни назарий ўрнини тасвирловчи мазмунидан чалғиш ва унинг ўрнига бир қатор символлар тўпламидан фойдаланувчи махсус символикадан фойдаланалидиган илмий билишнинг ўзига ҳос ёндашуви тушунилади.
Формализацияга мисол сифатида математик тавсиф хизмат қилиши мумкин