I-боб
|
Педагогик жамоани бошқаришнинг ижтимоий психологик функцияси
|
|
1.1.
|
Низолар ва уларнинг турлари
|
|
1.2.
|
Педагогик жамоаларда содир бўладиган низоларнинг келиб чиқиш омиллари
|
|
II-боб
|
Профессионал таълим муассасаларида низоли вазиятлар ва уларни бартараф этишнинг амалий жихатлар
|
|
2.1.
|
Низолашувчанлик диагностикаси ва унинг таҳлили
|
|
2.2.
|
Педагогик жамоада низоли ҳолатларни бартараф этиш ва соғлом психологик муҳитни яратиш
|
|
Хулоса
|
|
Таклифлар
|
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
|
|
Иловалар
|
Кириш
Фарғона вилояти Сўх туман Сўх педагогика коллежи 650 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 366 нафар ўқувчи ўқимоқда. Жамоада таълим муассасаси директори, 3 нафар директор ўринбосарлари, 1 нафар хўжалик мудири, 1 нафар психолог 12 нафар махсус фан ўқитувчилари 2 нафар кутубхоначи, 1 нафар ёшлар етакчи, 2 нафар бўлим бошлиғи 23 нафар ишчи ходимлар ва ишчи – хизматчилар жами 43 нафар ходимлар фаолият олиб бормоқдалар.
Битирув малакавий ишининг долзарблиги: “Бугунги куннинг энг мухим вазифаси — деб таъкидлайдилар Мухтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев, — ҳаётимизнинг барча соҳаларида, айниқса, бошқарувда, республика миқёсида, вилоят, шахар, туман, кишлок ва маҳаллаларни бошқаришда, тармоқ бўғинларини идора этишда янгича фикрлайдиган, қийин дамларда масъулиятни ўз зиммасига ола биладиган, тўғри қарорлар қабул қиладиган, ҳаёт билан ҳамқадам юришга қодир, иймони пок, билимдон, ишбилармон одамларни топиш, уларга ишонч билдиришдан иборатдир”.
Ҳозирги кунда таълим тизимида бўлаётган қатор ўзгаришлар ва чиқарилаётган фармон, қарор ва буйруқлар, жумладан O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yilning 28-yanvardagi PF-60-son "2022 — 2026 yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida"gi farmonи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сенябрдаги ПФ – 5812 сон фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 577 – сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 287 - қарорлари ва шунга ўхшаш қатор қарорлар ўсиб келаётган ёш авлодни етук, баркамол қилиб тарбиялашмизда биз педагогларга юқори талабларни қўймоқда.Ана шундай юксак талабларни амалга оширишда маънан соғлом, ақлан баркамол фарзандларни, издошларни тарбиялаш учун аввало жамоада соғлом муҳит бўлиши зарур. Аммо ҳозирда ҳам баъзи бир педагогик жамоаларда айрим масалаларда низоли вазиятлар учраб турибди. Айнан шунинг учун ҳам ушбу “Педагогик жамоада учрайдиган низолар ва уларни бартараф этиш” мавзуси долзарблигича қолмоқда.
Биз анча мураккаб бир даврда, яъни бир тизимдан иккинчи тизимга ўтдик.Зеро халқнинг нотинчлиги, улар ўртасидаги низолар, хулқ – атвори ночор бўлиб қолишига тарихдан жуда кўп мисоллар бор.
Низо тушунчаси, табиати, келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш бўйича кўплаб тадқиқот ишлари олиб борилган.Лекин, илмий - техник тараққиёт даврида ахборот қатламининг кескин кўпайиши билан низоли ҳолатларни келтириб чиқарувчи омиллар ва уларни олдини олиш масалалари долзарблигича қолаверади.
Битирув малакавий ишининг мақсади: Педагогик жамоада учрайдиган низолар ва уларни бартараф этиш масалаларини ёритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |