Диплом бўйича мутахассислиги: Физика, Информатика


Битирув малакавий ишининг вазифалари



Download 192,5 Kb.
bet4/11
Sana22.04.2022
Hajmi192,5 Kb.
#572104
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Эркаев Э. БМИ Пед жамоаларда учрайдиган низолар ва уларни барт.э.

Битирув малакавий ишининг вазифалари:

  • низолар ва уларнинг турларини ёритиш;

  • педагогик жамоаларда содир бўладиган низоларнинг келиб чиқиш омилларини баён этиш;

  • низолашувчанлик диагностикаси ва унинг таҳлил этиш;

  • педагогик жамоада низоли ҳолатларни бартараф этиш ва соғлом психологик муҳитни яратишни очиб бериш;

Битирув малакавий ишининг обьекти: Фарғона вилояти Сўх туман Сўх педагогика коллежи таълим жараёни.

Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти: Педагогик жамоада иш фаолияти жараёнида юзага келадиган низоли вазиятлар ва уларни бартараф этиш, жамоада соғлом психологик муҳитни яратиш ва меҳнат самарадорлигини ошириш зарурлиги, шунингдек ушбу вазиятни жараёнга тадбиқ этишда тренинглардан фойдалана олиш таълим муассасасида соғлом психологик муҳитни барқарорлаштиришга ёрдам беради.
I – боб. Педагогик жамоани бошқаришнинг ижтимоий
психологик функцияси



    1. Низолар ва уларнинг турлари

Конфликт - бу шахслар ва гуруҳларнинг аҳамиятли мақсад, санфаат қадриятлар юзасидан вужудга келган қарама – қарши муносабатларини келишмаслигининг амалий фаолиятидир.
Низоли вазиятларнинг қуйидагича турлари мавжуд:

  • Шахснинг ички руҳий зиддиятлари

  • Шахслараро низолар

  • Гуруҳий ва гуруҳлараро низолар

  • Меҳнат жамоаларида содир бўладиган низолар

  • Ижтимоий низолар

Ўқитувчилар жамоасидаги ижтимоий-психологик муҳит - бу ўқитувчининг янги, яъни доимий касбий ва шахсий ўсишига бўлган эҳтиёжнинг шартларидан биридир. Шу эҳтиёжларнинг қондирилиши натижасида ўқитувчи шахсида ўсишлар юзага чиқади. Жумладан янгиликларга чанқоқ, қизиқувчи ўқитувчилар жамоадаги психологик муҳитга ижобий таъсир кўрсатадилар.
Жамоадаги инновацион ўқитувчи қуйидаги сифатларга эга бўлади:
а) илғор тажрибаларни амалиётга жорий этишга интилади;
б) доимий равишда ўз-ўзини тарбиялаш билан шуғулланадиган;
в) фаолият жараёнида ривожланадиган маълум шахсий ғояларга содиқлик;
г) ўзининг педагогик фаолияти натижаларини таҳлил қилади ва акс эттиради, илмий маслаҳатчилар билан ҳамкорлик қилади;
д) ўз фаолиятини олдиндан башорат қилишга ва келажакда режалаштиришга қодир.
Юқоридаги сифатларга эга бўлишда ишлаб келаётган педагоглар, янги ишга келган педагог ходимда педагогик жамоадаги муҳитга ижобий муносабат қуйидаги шароитларда шаклланиши мумкин:
- ўқув жараёни натижаларидан қониқмаслик(қониқмаганлигидан яхши натижага эришиш учун тинимсиз изланади);
- ижодкорлик зарурияти, жамиятда юз бераётган ўзгаришлардан хабардорлик;
- ҳамкасбларнинг ижодий имкониятларини ижобий баҳолаш;
- ўз қарашларининг инновация мақсадлари билан мослиги, инновация жараёнида қўлланиладиган ўз ғояларининг мавжудлиги;
- педагогик фан ютуқларидан хабардорлик даражаси юқори;
- жамоада демократик муносабатлар услуби;
- инновацияларнинг амалий тажрибаси.
Шунингдек, янгиликка нисбатан сезгирлик педагогик фаолиятда инновацион технологияларни ўрганиш, амалга ошириш, ривожлантириш қобилиятида намоён бўлади, бу ўқитувчининг инновацияларни, шу жумладан янгиликлардан хабардорлигини, педагогик жараённи янгилаш зарурлигини, касбий ва илмий-тадқиқот фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш учун билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга тайёрлигини англатади. Янгиликка сезгирлик бу ўқитувчининг асосий фаолиятга тайёрлигининг кўрсаткичи (асоси) бўлиб, уни режалаштириш муваффақияти катта психологик ва психологик-педагогик муаммоларни ҳал қилишга боғлиқдир. Россиялик тадқиқотчилар Ю.П.Зинченко ва И. А. Володарскаянинг сўзларига кўра, бунга қуйидагилар киради.
1. Психологик (ижтимоий-психологик, когнитив (билим,билиш) ва шахсий). Ўқув жараёнидаги барча фанларнинг (жамоавий ва индивидуал) таълим тизимидаги янгиликларга тайёрлиги.
2. Психологик саводхонлик, яъни психологик ва психологик-педагогик билим, кўникмаларга эга бўлиш. Таълим муассасаларининг маъмурий, ўқув ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг психологик саводхонлигини фарқлашимиз мумкин.
3. Ўқитувчилар томонидан педагогик фаолият ва педагогик алоқанинг мақбул индивидуал услубини ривожлантириш учун зарур бўлган ўзини ўзи билиш, ўзини ўзи англаш ва ўзини ўзи ривожлантириш усулларига эга бўлиш ва фаол фойдаланиш.
4. Ўқитувчининг коммуникатив (мулоқот, ахборот алмашиш) компетенцияси.
5. Таълим муассасасидаги ижтимоий-психологик ва ҳиссий муҳит.
Таълим тизимига инновацияларни киритиш ва амалга ошириш жараёнида ўқитувчи инновацион хатти-ҳаракатни шакллантиради - индивиднинг максимал ривожланиши, ўзини ўзи намоён қилиши ва янги нарсаларни идрок этиш қобилияти. Ўқитувчига инновацион фаолиятни амалга оширишга халақит берадиган психологик тўсиқларни, "комплексларни" англаб этиш ва улардан халос бўлиш педагогик жамоада соғлом психологик муҳитни яратишда фойдалидир.
Таъкидлаш жоизки, ўқитувчиларнинг янгиларига нисбатан юқори сезгирлиги, ўқитувчининг фаолиятидаги муваффақияти, шунингдек, жамоада шахслараро муносабатларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш қобилиятинингт қай даражада эканлиги билан белгиланади.Таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг кўпчилигида юқоридаги қобилиятлар мавжуд экан, жамоадаги муҳит соғломлашади.Чунки барча педагоглар жамоага муносиб бўлишга интиладилар, айниқса ишга янги қабул қилинган ходимларда жамоага нисбатан ижобий муносабатда бўлиш орқали ўзини янада ривожлантириш ва англаш содир бўлади.
Бошқариш жараёнида низо — бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир.
Ишлаб чиқаришдаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир қилади ва уларнинг иш қобилиятини пасайтиради, жамоадаги "руҳий иқлим”ни  ёмонлаштиради, кадрлар қўнимсизлигини кўпайтиради. Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, меҳнат жамоаларини бошқаришни, кадрлар турғунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Ишлаб чиқаришда низоли вазиятларнинг олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш лозим.
Низо қандай характерга эга бўлмасин ва у қай даражада катта ёки кичик бўлмасин, барча ҳолларда низонинг сабаблари ҳамда уни вужудга келтирган ҳолатлар диққат билан таҳлил килиниши лозим. Раҳбар ҳар бир аниқ вазиятнинг тагига адолат ва объективлик билан етиши, тегишли хулосалар чиқариши керак.
Ишлаб чиқаришда низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин. Улардан:
• меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликларни;
• хақ тўлашнинг такомиллаштирилмагани;
• ёмон меҳнат шароитларини;
• меҳнат ҳақидаги қонунларни бузишни;
• раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини;
• ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Мутахассислар кишилар ўртасида ортиқча низоларни тарқатишга сабабчи бўлувчи бир неча тоифадаги "низоли" шахсларни ажратишади:

Download 192,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish