Намойишкорона шахс. Булар ҳар доим диққат марказда бўлишга интиладилар. Ҳар қандай эҳтиросли баҳсларнинг ташаббускоридир.
Кибр ҳаволи шахс. Булар:
ўзлари ҳақида юқори фикрда бўладилар;
ўзгаларнинг фикри билан ҳисоблашмайдилар;
ўзларининг ҳатти-ҳаракатига танқидий нуқтаи назардан қарамайдилар;
жиззаки, териси юпқа, салга хафа бўладилар;
атрофдагиларга заҳрини сочиб “қовуштириб” тарқатадилар.
Жиловсиз шахс. Булар:
ўз-ўзини жуда ҳам суст назорат қиладилар;
беихтиёр ҳаракатлари билан ажралиб турадилар;
тажовузкор бўладилар;
ҳеч хам тушунтириб бўлмайдиган кишилардир.
Ўта аниқ шахс. Булар:
ортиқча талабчан бўладилар;
ҳар доим шубҳада бўладилар;
ваҳимачи бўладилар;
икир-чикирга берилувчан бўладилар.
Низоли вазиятнинг ташқи унсурлари ҳам мавжуд. Булар қуйи-дагилардир: ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилиш; фикрини аниқ изҳор эта олмаслик; бир-бирини тушунишини ҳоҳламаслик; асосга эга бўлмаган ношукурлик ва ҳоказо.
1.2 Педагогик жамоаларда содир бўладиган низоларнинг келиб чиқиш омиллари
Низолар назарияси билан шуғулланувчи мутахассисларнинг ҳамжиҳатлик билан билдирган фикрларига кўра, тадқиқотлар жараёнида туғилувчи низоларни бошқариш, ўлчаш мумкин. Низо “мураккаб тизимлар узвийлиги усули” сифатида баҳоланади. У зиддиятлашган томонларнинг ажратилиши ва қўшилиш фактори сифатида хизмат қилиши мумкин. Икки тизим орасидаги низолар янги низо тизимини вужудга келтиради. Низога киришувчи тизимларни бошқаришда ҳал қилувчи ролни зид томонларнинг бир-бири ҳақида ахборотга қанчалик эга эканлиги ўйнайди. Муҳим гносеологик восита сифатида тизимли мисолларни келтириш мумкин, бундай модуллар катталаштириш даражасида қурилиши ва экспериментал тадқиқ этиш имконини бериши мумкин. Ижтимоий ҳодиса ва зиддиятлар орасида норматив ҳужжатлар ва реал воқелик ўртасидаги конфликт типик ҳисобланади. Қуйида конфликт назариётчиларининг бир неча қарашларини келтирамиз.
1. Конфликт – тараққиётнинг бош имманент (ташқи, объектив) факторидир.
2. Кўпмасштабли конфликтлар сони ошиб боради, бундай конфликтлар қисқа муддатда ҳал этилишни талаб этади.
3. Зиддият – оқибат натижасидир. Бу конфронтасия эмас. Бу қарама-қаршиликларнинг олдини олиш усули, мураккаб тизимларни узвийлаштириш усули.
4. Конфликт тушунчаси аппарати “сифат”, “самарадорлик”, “жараён”, “куч” каби ёндош терминларни ўз ичига олади. Шу билан бирга бу терминлар билан бирга ижтимоий, психологик, техник фанларга доир тушунчалар ҳам қўлланилади.
5. Конфликт тартибни бузиши, тартибга келтириши ва янги тартиб ўрнатиши мумкин.
6. Ҳозирги замон конфликтлар концепцияси ўз ичига қуйидаги соҳаларни қамраб олади: ноосфера, биосфера, акосфера, техносфера, жонли ва жонсиз материя.
7. Конфликтларни тизимий математик аппаратдан фойдаланиб тадқиқи қилишнинг икки йўли тавсия қилинади. Биринчи йўл барча мавжуд факторларни ҳисобга олган ҳолда тизимлар ўзаро ҳаракатини умумий ҳолда тавсиф этишдан иборат. Конфликтга киришувчи томонларни тавсифлаш, сабаблари, механизмлари, бошланиши, якунланиши ёзиб борилади. Натижада йирик моделлар юзага келади, бу моделлар кўп планли натижалар бера олади. Иккинчи йўл илк қўлга киритилган факторларни ва оддий моделларни таҳлил этиш йўли билан тўқнашувларнинг сабаб ва оқибатларини баҳолашдир.
8. Конфликт зид томонларнинг конкрет мақсадга эришиш учун олиб бориладиган курашини ифодалайди. Қарама – қаршиликлар жараёни мавжуд умумий қонунлар асосида ривожланади.
9. Конфликтлар муаммоси кенг кўламдаги илмий адабиётларда очиб берилган, бироқ, конфликтлар назарияси муаллифларининг таъкидлашларича, унинг ҳамма томонидан тан олинган, бир фикрга келинган таърифи мавжуд эмас.
10. Конфликт – қарама-қарши курашувчи томонларнинг олдиндан айтиш мумкин бўлмаган, кутилмаган ахлоқ – одобига доир мураккаб тизим.
11. Конфликтлар типик бўлиш билан бирга, доим лаҳзали ва залворлидир.
12. Илмий – техник прогресс шароитида эргатик тизимларда (“эргатик” – сосиум индивиди ва техника бирлиги) ўзгаришлар юз беради.
13. Конфликтнинг ягона бош моделини шакллантиришнинг муҳим омили – бу конфликтли ўзаро ҳаракатларда жараёнларнинг ахборотлилигидир. Педагогик тизимдаги конфликтларни тушунишда ижтимоий конфликтларнинг тавсиф этилиши муҳим ўринни эгаллайди. Тавсиф этилаётган монографияда сосиал конфликтларни моделлаштиришнинг бир варианти келтирилган. Унда муаллифлар зиддиятга киришувчи тизим сифатида “функционерлар”, “интеллектуаллар”, “раҳбарлар” ҳаракат тизимини келтиришади. Асосий кураш майдони сифатида бу ҳар уччала ўзаро мулоқотга киришувчилардаги “бюрократизм” тилга олинган. Ижтимоий конфликт уч соҳада юз беради:
1. Индивидуал.
2. Жамоавий.
3. Техник
Агар мазкур уч соҳа бўйича ҳамкорлик, бирлик юз берса, низо йўқолади.
Конфликт назарияси билан шуғулланувчи назариётчиларнинг фикрича, конфликтларнинг асосий тавсифномаси ана шулардан иборат.
Педагогик конфликология фанининг юзага келишининг рухий маданий асослари билан таниши яъни педагогик зиддиятларни келиб чиқиш сабабларини билгиси, шу ўринда турли педагогик зиддиятларни келиб чиқиш сабабларини билиши, шу ўринда турли педагогик зиддиятларни олдини олиши ва бартараф этиш усуллари ҳақидаги назарий билимларни амалиётда кенг тадбиқ этишлари талаблар билимларига қуйилган асосий талаблардан бири саналади. Педагогик конфликтларни юзага келтирмаслиги учун зиддиятларни, муаммоларни олдини олишда ўқитувчи педагогик қобилият ва маҳорат ўқитувчилик ишида муваффақиятга эришиш учун ҳар бир муаллим педагогик маҳоратни эгаллашлари зарур. Педагогк фаолиятнинг самарали бўлиши учун ўқитувчида қобилиятнинг қўйдаги турлар мавжуд бўлмоғи лозим. Билиш-қобилияти ўз мутахассислигини кучли билиши, ўз фани соҳасида кашфиётларни ҳамиша кўзатиб бориши керакдир. Тушунтира олиш қобилияти- ўқув материалини ўқувчиларга тушунарли қилиб етказиб бера олиш муаммоли зиддиятли мавзуларни ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб бериш: кузатувчанлик қобилияти-ўқувчининг тарбияланувчининг ички дунёга кира олиши, ўқувчи шахсини ва унинг вқтинчалик руҳий ҳолатларини яхши тушиниш билиш билан боғлиқ бўлган кузатувчанликка ҳам эътиборини қаратиш.
Таълим жараёнида ўқитувчи конфликтларни юзага келтирмаслиги учун ўқувчини ёш ва индивидуал хусусиятларига ҳам эътибор бериш лозим. Ҳар бир гуруҳ талабаларини характери, темпераментга қараб муносабатга киришса, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида конфликтлар юзага келмайди.
Ўзаро муносабатларни кескинлаштирувчи педагогик вазият.
Педагогик вазият таълим-тарбия жараёнида юз берадиган турли хил шарт-шароитлардир. Педагогик вазиятда шундай ҳолатларга дуч келишимиз мумкин. Таълим жараёни олиб борилаётган яъни ўқитувчи маъруза ўтаётган пайтда талабаларимиз тушунмаган нарсаларни ўз вақтида домланинг фикрини тўхтатиб саволини беради. Агар педагог ўз фанини пухта эгаллаган бўлса, саволга жавоб бериб, кейин маърузани давом эттира олади. Бундай педагогик вазиятда айрим педагогларимиз фикрим бўлинди деб талабаларга танбеҳ беради. Бу вазиятдан чиқишга қийналиб қоладилар. Айрим гуруғларда иқтидорли талантли талабаларимиз борки, уларнинг фикрлари жуда кенг турли ҳил мавзудаги саволларни ўртача ташлайдилар, бундай вазиятда ўқитувчи нима қилиши керак ўқитувчи билади лекин талабага кенгроқ умумийроқ тушунтирма яна савол бераверади. Бундай вазиятда ўқитувчи дарсни баҳс мунозара тарзда ташкил қилса, гуруҳ талабаларидан янги янги фикрларни эшитиши ва сўнг умумий хулоса қилиб ўз фикрларини билдириши лозимдир. Педагогик вазиятларда ҳам педагогик конфликтларни кўришимиз мумкин дарсни баҳс мунозара шаклида қарама-қаршилик тафовут, можораларни олдини олишда талабалар бир-бири билдираётган фикрларини баъзан умуман рад қилиб ташлайдила. Педагогик вазиятда ҳар талабани ҳам фикрларини қайсидир томонлама тўғрилигини таъкидлаш педагогни педагогик вазиятдаги ютуғидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |