Компромисс – бу очиқ мулоқот ва вазиятни, низокашларнинг хулқ – атвори ва фикрларинимуҳим қилиш йўли билан иккала томонга ҳам маъқул бўлган ечим қидиришдир. Бу усулнинг самарадорлиги шундаки, бунга аралашган шахс иккала томоннинг ҳам айбини, улар томонидан қўйилган хатоларни очиқ ҳолда ўртага ташлайди ва энг маъқулини ҳар бар шахс ўз бурчлари ва масъулиятларини тарозига солиб олишлари эканлиги уқтирилади.Натижада иккала томонга тегишли бўлган танглик маълум маънода юмшайди ва оқилона қарор қабул қилиш имконияти туғилади.
2.2. Педагогик жамоада низоли ҳолатларни бартараф этиш ва соғлом психологик муҳитни яратиш
Ўқитувчилар жамоасининг психологик хусусиятларини ўрганиш, педагогик фаолият ва ўқитувчи мулоқотининг ўзаро муносабати масаласи психология фанида бир қадар тадқиқ қилинган муаммолардан биридир. Бироқ мамлакатимизда, ҳозирги замон болаларига педагогик таъсир ўтказишда ўқитувчи ишлаётган микромуҳитнинг таъсири, бу соҳада ўқитувчиларда шахслараро мулоқот маданиятини шакллантириш, педагогик жамоани бошқариш орқали у ерда ижодий муҳит ва ҳамкорликни, касбга фидойилик ва қизиқишни шакллантириш ва бу муаммонинг психологик имкониятларини аниқлаш ўз ечимини кутаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Айнан шу масалаларда жамоани бошқариш, педагогларни, ходимларни ва ишчи – хизматчиларни келиштириш ва самарали ши фарлиятини ташкиллаштириш раҳбарга боғлиқдир.Шу муносабат билан раҳбарга ҳам қуйидаги тавсияларни бериб ўтишимиз мумкин:
1. Қўл остингизда ишлаётган ҳар бир ходим билан дўстона, самимий муносабатда бўлинг.
2. Суҳбатни кайфияти, оилавий шароитини сўрашдан бошланг.
3. Ҳар қандай топшириқни тайинлаётганда очиқ чеҳра, жилмайиш билан мурожаат қилинг.
4. Ҳаддан ташқари қаттиққўл буйруқбозликдан сақланинг.
5. Ҳар қандай вазиятда ўзингизни ирода кучи билан бошқаришга одатланинг,
6. Тажрибасиз ёш ходимларни кўпни кўрган тажрибали ходимларга биркитиб қўйишни унутманг.
7. Ҳар бир ходим билан муомала қилаётганингизда бирор фаолиятини кузатганингизда маълум бир камчилигини аниқлагач, ўзингизни ҳам бир вақтлар тажрибасиз, малакасиз бўлганлигингизни эсланг.
8. Ходимларингиз ички дунёси, руҳиятини унинг чеҳраси, юриш-туриши, гап оҳангидан билишга ҳаракат қилинг.
9. Ходимларнинг руҳан дам олишлари (руҳий зўриқишларни енгишлари ) учун шароит яратинг.
10. Сабр бардошли, илтифотли бўлинг.
12. Талаб ва назоратни ўз ўрнида меъёрида қўллашга одатланинг.
13. Ходимларингиз фаолиятига объектив баҳо беришга, уларнинг камчилигини шахсиятига кўчирмасликка одатланинг.
14. “Меъёр вақт-соат ўрни” принтсипига амал қилинг.
15. Психолог билан ҳамкорликда бўлинг.
Энг асосий иш фаолиятимиз эса ҳиссий – салбий ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш, жамоада соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида срессларни олдини олувчи ва аҳиллаштирувчи тренинглардан фойдаланишимиз мумкин ва бу тренинг машғулотлари бугунги кунда шарт ва зарур деб ҳисоблайман. Қуйида стресс ва зўриқишни олдини олиш ва кайфиятни кўтарувчи тренингни ҳавола этаман:
Педагог ходимлардаги стресс ва зўриқишни олдини олиш, кайфиятини кўтарувчи тренинг машғулоти
Do'stlaringiz bilan baham: |