Мақсад: Педагог ходимлардаги стресс ва зўриқишни олдини олиш, кайфиятини кўтариш
Тренинг қоидалари:
-Фақат ўз фикрини баён этиш қонуни
-шу ерда ва ҳозир қонуни
-Конфеденциаллик қонуни
-тренингни бошидан охиригача иштирок этиш қонуни
-Вақтни тежаш,саришталик қонуни
-Шахсни баҳоламаслик қонуни
Кун ҳикмати:
“Дунё бу бир кундир- у ҳам бўлса бугундир”
Керакли жиҳозлар: беджик, ручка
Олтин қоидалар: Ўзаро ҳурмат ягона микрафон
Ўнг қўл қоидаси
Ҳозир шу ерда фикрларни эркин баён қилиш
Кутувлар: бугунги машғулотлардан нималар кутяпсиз
1.Машқнинг номи: “Сизнинг исмингиз нимани англатади?”
Мақсад: Ўқитувчиларга ижобийликни қабул қилишни ўргатиш,
фазилатларни тан олиш қўллаб қувватлаш, ўзгаларни ҳам ижобий томондан қабул қилишга, исми билан фахрланишга ўргатиш
Машғулотнинг бориши: Исмингиз нима деб ўқитувчилардан исмлари тўлиқ сўралади . исмлари сўралгач уларга қуйидагича саволлар берилади:
1.Исмингиз ўзингизга ёқадими?
2. Бу исмни сизга ким қўйган?
3. Исмингиз маъносини биласизми?
4.Қариндошларингиз орасида шу исмли инсонлар борми?
5.Сизнинг исмингиз билан боғлиқ машхур инсонлар ҳақида биласизми?
Исмингиз ҳаётдаги ҳатти-ҳаракатларингизга таъсир қиладими?
Ажратилган вақт: 15-дақиқа
2.”Бахтли дамлар” машқи
Мақсад: Хотирани ривожлантириш
Тренинг қулай жойлашиб олинг, сизни энг бахтли дамларингиз қачон ва қаерда бўлган, сиз кимлар билан бўлгансиз, нималар ҳақида гаплашгансиз ва ҳокозо саволлар тренер томонидан мусиқа остида айтилиб,тингловчилардан жавоб олинади.
Машқ номи: Мунозара машғулоти: (Ақлий ҳужум)
Мақсад : Ўқитувчиларнинг ўзи ва олам ҳақида яхши тасаввур уйғотиш, шукроналик кайфиятини шакллантириш
Машқнинг бориши: тренер ўқитувчиларга қуйидагича саволлар билан мурожаат қилади.
Бахтнинг умумий таърифи борми?
Нима учун бахтли бўлиш биринчи навбатда инсоннинг ўзи учун муҳим ва фойдали?
Бахтли инсон салбий ҳиссиётларни бошдан кечирмайди,ҳеч қачон асабийлашмайди хафагарчиликни бошдан кечирмайди деб бўладими ?
Бахтли одам қандай бўлади,унинг ташқи кўриниши,кийими, юз қиёфасини ифодалаб беринг.
Саволларга жавоблар олиниб, ўқитувчиларнинг фикрлари якунланади.
3.”Ким нима қилишни ёқтиради” машқи
Мақсад: Билиш жараёнларини ривожлантириш
Ҳар бир тингловчига А4 форматдаги қоғоз ва рангли қаламлар берилиб,улар нимани яхши кўриши ва севган машғулотини расм орқали тасвирлаши сўралади.Чизиб бўлгандан кейин таҳлил қилинади
4.”Ёмғир ” машқи
Мақсад: Педагогларни диққатини ошириш, аҳиллаштириш ва кайфиятни кўтариш
Қўлларни бир бирига ишқалаш (шамол)
Бармоқларни қирсиллатиш ( ёмғир) Тиззаларни шапиллатиш (момақалдироқ)
Оёқларни дўппилатиш (чақмоқ)
5.”Бузуқ телефон” машқи.
Мақсад: Педагоглар ўртасида маълумотларни тўғри узатишдаги бузилишларни англаш маълумотларни англаган ҳолда идрок қилиш ва фаол тинглаш услубини ўзлаштириш
Ушбу машқда 6 киши иштирок этиши шарт.5 таси ташқарига чиқиб туради. 1 киши эса хонада қолади.Унга маълумотларни узатамиз.Бу одам маълумотларни иложи борича эслаб қолиши керак ва иккинчи одамга узатиш зарур. Иккинчиси учинчисига,учинчиси тўртинчисига узатиш натижасида оҳирги иштирокчигача боради ва ундан нима эшитганлиги сўралади......
Сиз мактаб директорининг муовинисиз.Директоримиз Собир Комилович сизни анча кутдилар келмаганингиздан кейин сизга мен орқали топшириқ айтиб кетдилар. Айтдиларки, у киши ҳозир бизга Япония аппаратурасини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга кетдилар,у ердан чиқиб районда кенгайтирилган йиғилишга борарканлар.Агар улар соат 12 гача етиб келмасалар,ўқитувчилар мажлисини ўзингиз ўтказар экансиз,бу мажлисда 8-” Б” синф давоматини кўриб чиқиш керак.Кейин соат 15.00 да мактабимизга Польшадан келаётган меҳмонларни кутиб олишга 1 та “Нексия” билан 1 та “Дамас” автомашинасини чиқариш керак экан.Яна айтдиларки.соат 17.00 да ХТБнинг ижтимоий таъминот бўлимидан ўқитувчиларга гўшт келар экан.Ҳамма ўқитувчиларга 2 килограммдан тарқатиб директорнинг улушини холодильникка солиб қўйсангиз ўзлари келиб олиб кетар эканлар.
6. Машқ номи:“Жаҳл қўрқинчлими?”
Мақсад: Ўқитувчиларда стресснинг зарарли томонларини кўрсатиш, аламзадаликдан холи бўлишга ўргатиш
Машқнинг бориши: ўқитувчиларга тренер турли ранглардан иборат пуфаклардан танлаш имкониятини беради. Танланган пуфаклар шиширилиб, бўлингач уни қўйвариб юбориш кераклиги айтилади. Хонанинг ҳар томонига айланиб то ҳавоси чиқиб кетгунча пуфак кўздан кечирилиб турилади. Кўрдингизми инсоннинг жаҳли ҳам худдин шундай: шу аснода ўзини қаерга кимлар билан жанжаллашиб, кимларнингдир кўнглини оғритишга улгуради, зум ўтмай эса яна ўзига келиб, афсус надомат чекиши мумкин. “Жаҳл шамолга ўхшайди зум ўтмай тинади, аммо қанчадан қанча гулларни вайрон қилиши мумкин”деган экан РУМИЙ ҳазратлари. Энди яна пуфакларни шиширинг, энди уларни нина ёрдамида ҳавосини чиқаринг. Ҳавоси чиққан пайт қўрқдингизми? Жаҳл, асабий зўриқиш ҳам худди шундай инсонни ва унинг организми учун қўрқинчлидир.
7. Якуний қисм. Машқнинг номи: “Мен бахтлиман чунки......”
Мақсад: Ўқувчиларда шукроналик кайфиятини ўстириш, бахтли эканликларига ишонтириш
Ҳар бир иштирокчи машқ давомида “ Мен бахтлиман чунки .....” жумласини давом эттириб, кейин шеригига ҳам “ Сиз бахтлисиз чунки.... ” жумласини давом эттиради.
Тренер гапи:Шуни таъкидлаб ўтиш керак-ки,сиз ер юзида яшовчи миллард-миллард инсонлардан кўра бахтлироқ, бойроқ ва омадлироқ эканлигингизни унутмаслигингиз,бугунги бахтли хаётингиз учун шукур қилиб яшашингиз, яқин инсонларингиз ва сиз учун хамхўрлик қилувчиларнинг қадрига етиб,яшашингиз кераклигини унутмалигингиз керак!
*Тушкунликка тушганингда қўлингизга қалам бериб, бахтнинг расмини чиз дейишса, асло жим турманг. Ҳеч бўлмаганда ўз исмингизни ёзинг. Зеро, бу дунёда борлигингизни ўзи бир бахт!!!!!!
Ушбу тренингдан сўнг, низоли вазиятга тушган ҳар иккала ўқитувчининг бир – бири билан дўстона, опа – ука бўлиб ишлашга келишганлари гувоҳи бўлдим. Шунингдек, бошқа ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида ҳам ўзаро тенглик , аҳиллик, барқарорлик юзага келди.
Бундан ташқари, “Кечиришнинг юки” ва ўқитувчиларга турли тавсияларни бериш мумкин.
“Кечиришнинг юки” машқи.
Мақсад: иштирокчиларда руҳий енгиллик ҳосил қилиш, уларни кечиримли бўлишга, яхшилик қилишга, салбий одатлардан воз кечишга ўргатиш.
Бир куни ўқитувчи ўқувчиларга ажойиб таклиф айтади: -Бир ҳаётий тажрибада иштирок этишни истайсизми? Ўқувчилар таклифга рози бўлишди.
-ундай бўлса, мен нима десам, шуни бажаришга сўз беринг.Ўқувчилар сўз бергач:
-Энди эртанги вазифангиз тайёр туринг,-деди ўқитувчи. –Эртага ҳаммангиз елим халта ва кўпи билан беш килоча картошка олиб келасизлар. Эртанги кун ўқувчилар бу қандай тажриба еканлигини билмасалар ҳам елим халталарда картошкаларни олиб келадилар.
-Ўқитувчи шундай деди:
-Энди ҳозирга қадар сиз кечиришни ҳоҳламаган ҳар-бир киши учун биттадан картошка олинг, унинг исмини ёзиб халтага жойланг.
-Бу антиқа қизиқ топшириқдан сўнг, баъзи ўқувчиларнинг халтасига учта, бешта картошка кирган бўлса, баъзи ўқувчиларнинг халтаси эса картошкадан тўлай деб қолди. Шундан сўнг ўқитувчи энди қаерга борманг ушбу халтани доим ўзингиз билан олиб юрасиз. Ҳоҳ ётоғингизда, ҳоҳ автобусда ёки мактабда бўлсин, ҳар доим халта сиз билан бўлиши лозим. Орадан бир ҳафта ўтиб ўқувчилар синфга кирар-кирмас топшириқни бажарган ўқувчилар шикоят қила бошладилар. Устоз бу оғир юкни кўтариб юриш жуда оғир, картошкалар ҳидлана бошлади. Ҳам зерикиб кетдим, ҳам чарчадик, устоз... Шунда ўқитувчи жилмайиб
Буни қаранг, бировларни кечирмасдан аслида ўзимизни жазолаётган эканмиз. Руҳимизни мана шундай оғир юкни кўтариб қўйишга маҳкум қилибмиз. Кечиримли бўлишни бировга нисбатан қилинаётган яхшилик, эҳсон деб ўйлаймиз. Аслида, бу энг аввало ўзимизга қилинган яхшиликдир.
Воқеани тренер томонидан айтиб берилгач бу воқеадан олган хулосава таасуротлари билан ўртоқлашадилар. Тренер иштирокчиларнинг ўзларининг салбий одатларидан воз кечишга ҳамда кечиримли бўлишга атрофидаги барчага яхшилик қилишга чақиради ва Бизни йиллар эмас, ёмон кўриш ва ишончсизлик қаритади. Хафагарчиликни улоқтириб, кечириб, йиллар юкини ташлаймиз. Танамиз қалбимиз билан биргаликда ёшаради. Барча касалликлар, букчайиш, мушакларнинг сиқилиши-онгингиздаги муаммолар. Салбий ҳиссиётлар (ғазаб, ҳасад, дилсиёҳлик, умидсизлик) йиғилиб, руҳий ҳолатга, ундан сўнг жисмоний холатга ўтади!
Чораси нимада? Кечиримлиликда!
Кечириш танани касалликлардан холос этади. Ўзингизни кечиринг! Қалбингизда хотиржамлик, ўзингизга ва атрофдагиларга меҳр билан яшанг.
Ўқитувчилар учун тавсиялар
Ишдан кейин ўзингиздаги ортиқча асабий ҳолатни енгиллатиш усулларини ўйлаб топинг.
Китобтерапия, гултерапия, мусиқатерапия, ва бошқалардан фойдаланинг. Кечқурун вақт топиб иш вақтида содир бўлган
камчиликларни таҳлил қилинг, ҳеч
қачон ёмон фикрга борманг,
ёмонликни ўйламанг.
Хулоса
Ҳар доим ҳам инсонларни бирлаштириб турадиган нимадир бор. Боғлиқликни ҳис қилиш жамоада ишончли муносабатларни шакллантиришга ёрдам беради. Ўзаро муносабатларнинг қулайлиги, комфортлиги ипнинг қандай ҳолатдалигига, тортилган ёки бўшлигига боғлиқ. Ипнинг тортилишини синаб кўриб биз муносабатларнинг турли хилларини ўзимиздан ўтказиб кўрдик. Жамоа аъзолари орасида мулоқотнинг турли ҳолатлари кузатилиши мумкин. Асосийси, нима бўлганда ҳам, ришталарнинг ҳамма учун қулай ҳолатини тиклай олиш муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |