Мавзу:Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар,билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими
Режа:
1.КАСБИЙ МАЛАКАЛАР, БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ ВА УНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ.
2.МИЛЛИЙ МАЛАКАЛАР ТИЗИМИНИНГ МАҚСАДИ.
3.МИЛИЙ МАЛАКАЛАР ТИЗИМИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА КОМПОНЕНТЛАРИ.
4.МАЛАКАЛАРНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ.
Миллий малака тизими Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ва «Таълим тўғрисида»ги қонунларига асосан, меҳнат бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш, бозор шароитларида ходимларнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг базавий механизми ҳисобланади.
Миллий малакалар тизими — таълим, ўқитиш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими томонидан меҳнат бозорининг малакали ходимларга эҳтиёжи ва малакали ишчи кучи таклифининг бутун умр давомида мувофиқлигини таъминловчи ҳуқуқий ва институционал тартибга солиш механизмлари мажмуи
Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат ва таълим соҳаларини малака даражалари ва уларга эришишнинг асосий йўлларини умумлаштириб ифодалаш орқали уйғунлаштириш воситаси
Миллий малакалар тизими иштирокчилари.
-Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши; -Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузуридаги касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари; -Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси (кейинги ўринларда — Ассоциация); -Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари; -Компетенцияларни баҳолаш марказлари; -Таълим ташкилотлари; -Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари; -Иш берувчилар; -Талабгорлар.
Сертификатлаштириш
Таълим стандартлари
Профессионал стандартлар
Тармоқ квалификацион рамкалари
Миллий квалификацион рамка
6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
а) икки ой муддатда Миллий квалификация тизимига мувофиқ Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторини қайта кўриб чиқсин;
б) илғор хорижий тажрибалар асосида:
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасида миллий квалификация рамкасини;
2020 йил 1 январгача иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун Квалификацион рамкаларни;
2020 йил 1 апрелгача Миллий профессионал стандартларни ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.