Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet86/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Алифбони ўзгартирилиши. Совет ҳокимиятининг дастлабки ўн йилликларида Ўзбекистонда имло 3 марта ўзгартирилди. Бу ҳолат туб аҳолини саводсиз қилишга, унинг асрий қадриятларидан маҳрум қилиб, совет маданияти руҳида тарбиялашга ҳамда руслаштириш сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган эди. Юртимизга ислом дини кириб келгач, асарлар араб алифбосидаги эски ўзбек тилида ёзилган эди. Яссавий, Саккокий, Лутфий, Навоий, Бобур каби шоирлар 500-800 йиллар олдин ўзбек тилида, араб имлосида асарлар ёзган. Болшевиклар эса бу адабиётдан воз кечиб, совет адабиётини ва пролетар маданиятини яратишга интилганлар.
1921-1922 йилларда дастлаб араб имлоси ислоҳ қилиниб, анча соддалаштирилди. Сўнг ўзбек ёзувини лотинлаштириш масаласи кун тартибига қўйилди. 1929 йил май ойида Самарқандда ўтган Ўзбекистон адиблари, имлочилари ва етакчи зиёлилари конференциясида ўзбек ёзувини араб графикасидан лотин графикасига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. Қарор 1929 йил 10 августда ЎзССР Маориф халқ комиссарлиги ҳайъати томонидан тасдиқлангач, 1929 йил 1 декабрда Ўзбекистонда араб алифбосидан лотин ёзувига ўтилди. Бироқ кўп ўтмай ёзувни лотинлаштириш учун сарфланган катта маблағлар бекор кетиб, кириллицага ўтказиш тўғрисида янги қарар қабул қилинди. 1940 йил 8 майда бўлган ЎзССР Олий Совети III сессиясида математик олим Тошмуҳаммад Қори-Ниёзийнинг маърузаси бўйича лотин ёзувидан кирилл (рус графикси) имлоси асосидаги ўзбек ёзувига ўтиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистондан ташқари Ўрта Осиё республикалари ва Озарбайжон ҳам рус графикасига ўтказилди. Совет ҳокимияти лотин графикасига ўтиш орқали араб тилида яратилган ислом дининг асоси Қуръони карим ва ҳадисларга ҳамда бошқа китобларни йўқотишни кўзлаган бўлса, кириллицага ўтиш асносида туркий тилли совет республикаларини лотин имлосидан фойдаланаётган Туркия ва бошқа давлатларнинг таъсиридан сақлаб қолмоқчи, ўзбек халқи билан қардош турк халқи ўртасидаги алоқаларни йўқотмоқчи бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон ва совет Шарқидаги республикаларни руслаштириш жараёни ўзининг сўнгги босқичига қадам қўйди.

  • 1929 йилда араб имлоси асосидаги ўзбек ёзуви тугатилиб, лотин графикасига ўтилди. 1940 йилда кирилл-рус алифбоси негизига қурилган ёзувга ўтилди.


Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish