Тошкент дарвозалари



Download 155 Kb.
bet1/13
Sana21.02.2022
Hajmi155 Kb.
#25241
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
qadimiy darvozalar (1)

ТОШКЕНТ ДАРВОЗАЛАРИ


Тошкент муҳим географик ўринда – Шарқ ва Ғарб мамлакатлари билан савдо- сотиқ йўлида жойлашганлиги туфайли бу ерга узлуксиз савдо карвонлари келиб- кетиб турган. Бу эса шаҳарни етти иқлим билан туташган масканга айлантирган.


Ўрта Осиёдаги бошқа шаҳарлар каби, Тошкент ҳам Х асрда баланд мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Маълумки, шаҳар қадимда бирор режа асосида қурилмаган. У табиий равишда бозор атрофидан ҳар томонга кенгая борган. Шаҳар ўсган сари деворлар сурилиб, катта йўлларга туташган жойларда янги дарвозалар қурилиб, уларнинг сони ҳам орта борган. Шунингдек, айрим дарвозалар номи ҳам ўзгариб борган. Ҳар бир дарвозадан ташқарида қабристон бўлган. Албатта, бунинг ўз рамзий маъноси бўлган. Шаҳарга кирган ва чиққан кишиларнинг қалбида қабристонни кўриб, ёвузлик ўрнига яхшилик ҳисси уйғонган.
Шаҳардаги мавжуд қабристонлар шаҳар дарвозасидан ташқарида жойлашганлиги, шаҳарнинг чегарасини аниқлаб беради. Жумладан, ҳозирги кунда шаҳарнинг марказий қисмига тўғри келиб қолган Шайхонтоҳур зиёратгоҳи (қабристони) ўрта асрларда шаҳарнинг шарқий дарвозасидан ташқарида жойлашган. Археологик текширувлар бу жойларда боғ –роғлар бўлганлигидан далолат беради.
Ҳозирги Пахтакор стадиони ва А. Навоий номидаги санъат саройи ўрнида 1956 йилгача Қорёғди номли маҳалла бўларди. Х–­­­Х1 асрда шаҳар ташқарисида вужудга келган бу турар жой «қариядеҳ» яъни қишлоқ деб аталган. XVI–­­­ асрнинг иккинчи ярмида маҳалла cифатида шаҳар таркибига кирган. Шаҳар таркибига киргач «қарядех» қорёғди кўринишини олганди. Х1Х асрнинг ўрталарида, яъни Қўқон хонлиги даврида хоннинг Тошкентдаги ноиби Бекларбеги томонидан Тошкент мудофаа деворлари ва дарвозалари таъмирланади, Шунингдек, қўшимча мудофаа деворлари қурилиб, янги дарвозалар ўрнатилади. Бу пайт дарвозалар сони «Тешикқофқа» ва «Янги маҳалла» каби ўтиш жойларидан ташқари ўн иккитага етади. Булар Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Қўймас, Қўқон, Қашқар каби дарвозалари бўлган. Булардан Лабзак, Қашқар, Қўқон, Қўймас каби дарвозалар Шарқ томондан кейинчалик шаҳарга қўшиб олинган қисмига қурилган, айримларнинг ўрни сурилган. Ўрни сурилиши муносабати билан номлари ҳам ўзгарган. Шаҳар дарвозалари қоронғи тушиши билан ёпилган ва эрталаб тонг саҳарда очилгунга қадар ҳеч ким шаҳарга киритилмаган, ҳеч ким шаҳардан чиқиб ҳам кетолмаган. Дарвозахоналар устида махсус қоровулхоналар ва дўмбиралар сақланадиган хоналар ҳам бўлиб, хавф-хатар сезилганда дўмбиралар чалиниб халойиқ огоҳлантирилган. Ҳар бир дарвозада шаҳарга кирувчи ва чиқувчи карвонларни қайд қилиб турувчи божхона бўлган. Дарвозалар олдида амалдорларни кутиб олиш маросимлари ҳам бўлиб турган.
Дарвозалар одатда арча, қайрағоч дарахтлари ёғочидан ясалиб, усти темир ҳошия билан қопланган, турли зулфинлари бадиий нақшлар билан безатилган. Дарвозаларнинг юқори қисми кўпинча панжарали бўлган. Шаҳар, қалъа, сарой кабиларнинг дарвозаларини махсус дарвазабонлар қўриқлаб турган.
Амир Темур даврида дарвозалар масъуллиги шу яқин атрофда яшайдиган маҳалла зиммасига юклатилган. Шунинг учун, кўп ҳолларда дарвозалар шу маҳалла номи билан аталган: Қашқар, Сағбон кабилар. Айрим ҳолларда дарвозалар йўналишларга қараб номланган: Қўқон, Самарқанд кабилар. 1865 йилда Тошкент мустақиллиги тугагач дарвозалар бирин кетин бузиб ташланди.

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish