Тошкент дарвозалари



Download 155 Kb.
bet6/13
Sana21.02.2022
Hajmi155 Kb.
#25241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
qadimiy darvozalar (1)

Октябрь бозори. Шўролар даврида бозорнинг қоқ ўртасидаги ресторан Октябрь номи билан аталди. Сўнг Эскижўва маҳалласи ўрнида Кали­нин ҳайкали ўрнатилиб, майдон номи Калинин номи билан ўзгартирилган эди. Хуллас, бозор номи ҳам Октябрь номи би­лан атала бошланди. Аммо, 70 йил давомида бу ном халқ онгига сингмади. Барибир Чорсу, Эскижўва ёки Пастбозор номи билан аталиб келинаверди.


Олой бозори (Амир Темур кўчаси). Дастлаб бир неча йиллар давомида норасмий кичик чакана бозор сифатида чорва ва деҳқончилик маҳсулотлари билан олди-сотди қилиниб туpган жой. 1928 йилдан Олой бозори номи билан расмий равишда бозорга асос солинган ва кейинги мустақиллик йилларида замонавий бозор тариқасида қайта қурилган.
Айрим қадимшуносларнинг фикрича, ХIХ асрнинг 80 - йилларида Ўрта Осиё аёлларидан биринчи бўлиб «додхо» унвонини олган, «Олой маликаси» номи билан машҳур бўлган, Олой вилоятининг ҳокими Қурбонжон додхо ўз ўғиллари билан мустақилликка эришиш мақсадида «Пўлатхон» қўзғолони иштирокчилари томонига ўтади. 1876 йил 25 апрелда М.Д. Скобелев қўшинига кучли зарба берган, бироқ, кейинчалик хоинлик натижасида мағлубиятга учраган. Одамларининг айримлари асирга тушган, айримлари турли томонларга қочишга мажбур бўлган. Шуларнинг бир қисми ҳозирги Тошкентнинг Олой бозори ҳудудидан манзил топган ва савдо-сотиқ билан шуғулланишган. Бозорнинг Олой деб номланиши шундан.
Аммо, айрим ҳаваскор атамашунослар матбуот саҳифаларида эълон қилинган мақолаларида келтиришларича – Олой сўзи Алоэ ўсимлиги номидан келиб чиққан дейишади. Айтишларича, бир вақтлар бу ерда алоэ ўсимлиги билан савдо қилишган. Шу сабаб бўлса керак, Олой бозори, яъни “Алайский рынок” бўлиб кетган, – деган фикрни билдирадилар.


Пиёнбозор – 1866 йилда ўша даврдаги шаҳарнинг руслар яшайдиган қисми чеккасида Якшанба бозор (Воскресенскый базар) очилади. Савдонинг асосий қисмини спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи дўконлар, майхоналар ташкил қилган. Маҳаллий аҳолининг айрим бойваччалари, бу жойга келиб кайфу сафо қилиб туришган. Маҳаллий халқ ибораси билан Пиён бозор деб номланиши шундан. Бозор 1930 йилгача мавжуд бўлган. Кейинчалик бу ҳудудда Алишер Навоий номли театр қурилган. 1947 йилдан бу ҳудуд Театр майдони номи билан атала бошланган.

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish