Тошкент дарвозалари



Download 155 Kb.
bet2/13
Sana21.02.2022
Hajmi155 Kb.
#25241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
qadimiy darvozalar (1)

Бешёғоч дарвозаси Қўймас ва Комолон дарвозалари оралигида бўлган, XV – XVI асрларда Тошкент Бешёғоч ва Урда томон кенгайиб боради. Жумладан, Тошкент хонининг эски шаҳарнинг ҳозирги Гулбозор маҳалласидаги ўрдасидан Бешёғоч даҳасининг ҳозирги Қоратош маҳалласи ўрнида қурилган янги ўрдасига кўчиши муносабати билан шаҳар ҳудуди кенгайтирилиб, мудофаа деворлари қурилади. Шу муносабат билан Бешёғоч маҳалласи ҳудудида, Жанубга олиб борадиган катта карвон йўлига янги дарвоза қурилиб, шу маҳалла маъсуллигига топширилади. Номи шундан. Х1Х асрнинг 70–­­­ йилларида дарвоза ва мудофаа деворлари бузилиб, ўрнида Бешёғоч майдони барпо бўлган.
Комолон дарвозаси Бешёғоч даҳасининг қадимий дарвозаларидан бири бўлиб, Бешёғоч ва Самарқанд дарвозалари оралиғида, Комолон маҳалласи ҳудудида ва маҳалла масъуллигида бўлган. Номи шундан. Муҳаммад Солиҳ «Тошкентнинг янги тарихи» номли асарида Комолон маҳалла сифатида тилга олингин бўлиб, дарвоза эса Комондарон кўринишида ёзилган. Шунингдек, комондаронларнинг Бузуқ қабиласидан бир тоифасига мансублиги кўрсатиб ўтилган. Табиийки маҳаллада яшаган, бу тоифанинг асосий касб-корлари комон ва комон ўқи ясаш бўлган. Комондарон( комонгорон) яъни комонсозлар, кейинчалик оғзаки тилимизга Комолон талаффузида етиб келган. Тарихдан маълумки Тошкентда ясалган ўқ-ёйлар Шарқда «Комони Шоший» номи билан машҳур бўлган ва Шарқ адиблари асарларида таърифланган.
Самарқанд дарвозаси Бешёғоч даҳасининг қадимий дарвозаларидан бири. Комолон ва Кўкча дарвозалари оралиғидаги Самарқанд йўли кўчасида бўлган. Дарвоза масъуллигини олган маҳалла ҳам шу ном билан, яъни Самарқанд дарвоза номи билан аталган. Самарқанд дарвоза кўчасининг давоми Чилонзор туманидаги Қатортол кўчаси бўлиб, Самарқанд, Бухоро ва Хоразмга олиб борадиган катта Карвон йўли бўлган. Маҳаллада ўзбек ромончилик мактабининг асосчиси А. Қодирий яшаган.


Қашқар дарвозаси даврига, йўналишига қараб, Хитой, Оққўрғон, Шайхонтоҳур номлари билан ҳам аталиб келинган:

  • ­­­ Дарвозанинг Хитой деб номланиши Тошкентнинг географик жойлашиши билан боғлиқ бўлиши керак, чунки Буюк Ипак йўлининг бир тармоғи шаҳарнинг шу қисмига яқин жойдан ўтган;

  • ­­­Оққўрғон дейилишига сабаб, Хожа Аҳрор мадрасасининг вақф ерлари Оққўрғон деб аталган. Оққўрғонга шу дарвоза орқали ўтилган;

  • Шайхонтоҳур дейилишига сабаб, дарвоза XIV–­­­XV асрларда Тошкент мудофаа деворларининг кенгайтирилиши муносабати билан, дарвоза Шайхонтоҳур қабристонига яқин жойда, таҳминан А. Навоий ва Б. Зокиров номидаги кўчалар кесишган жойда бўлган. XVII асрнинг иккинчи ярмида шаҳар ҳокими Юнусхўжа ҳукмронлиги даврида дарвоза Тошкентнинг туртинчи ўрдаcи қурилиши муносабати билан Анҳор каналининг ўнг тарафида, таҳминан ҳозирги Қишлоқ Хўжалиги вазирлиги биноси яқинида ўрнатилган. Номи Шайхонтоҳурлигича қолган.

Тошкент Қўқон хонлиги тасарруфига ўтганидан кейин шаҳар ҳудуди кенгайтирилиши муносабати билан 1820 йилларда Анҳорнинг чап тарафига дарвоза қурилади. Дарвоза Лабзак ва Қўқон дарвозалари оралиғида, Қўқон хони ўрдаси ва Қашқар маҳалласини ажратиб турувчи ҳозирги А. Навоий кўчасининг Буюк Турон кўчаси билан кесишган жойида бўлган. Дарвоза 1829 йилда Қўқон хони Муҳаммад Алихон даврида ўз ватани Қашқардан қувилиб, Қўқон хонлигидан паноҳ топган мусулмонлар жойлашган маҳалла масъуллигига топширилган. Дарвозанинг Қашқар деб номланиши шундан.

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish