Тошкент дарвозалари



Download 155 Kb.
bet8/13
Sana21.02.2022
Hajmi155 Kb.
#25241
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
qadimiy darvozalar (1)

Кайкобус – Бўзсувнинг ўнг тармоғи. Шайхонтоҳур ва С.Раҳимов туманлари ҳудудидан ўтади. VIII асрда Бўзсув канали кенгайтирилиб, ундан Кайкобус ариғи чиқарилган ва Қорақамиш жарлигигача етказилган. Шайбонийлардан бўлган Суюнчухўжахон XVI асрда Тошкентнинг Себзор даҳасида, ҳозирги Калковуз канали атрофида ажойиб бир сўлим боғ барпо қилиб, уни Кайкобус чорбоғи деб атаган.
Халқ орасида Кайкобус ариғи (сўзлашувда Калковуз) қадимий Эрон Қаёнийлар сулоласидан бўлган подшо Кайкобус томонидан қаздирилган деган ривоятлар ҳам юради. Номи шундан.

Салор Тошкентнинг шарқ ва жанубий қисмидан ўтган Бўзсув каналидаги Салор ГЭСидан бошланиб, Чирчиқ дарёсига қўшилади. Хожа Аҳрорнинг вақф ҳужжатларида бу канал Рудак (тожикча-дарёча) номи билан юритилган. Салурлар Хитойнинг Цинхай вилояти Сюнхуа туманида яшайдилар. Аҳолиси 90 минг кишини ташкил қилади. Ўзбек урф одатларини сақлаб қолганлар. Қибрай туманидаги 1978 йилда барпо қилинган шаҳарча ҳам Салар деб аталади. Республикамиз ҳудудида Салоp номли туркий қабила бўлган. XIV асрнинг 60-йилларида Мовароуннаҳрдан Хитой томонларга кўчиб кетишган. Мазкур атама Ўғузлар хони Дегихоннинг олтинчи ўғли Салур номи билан боғлиқ. Салор сўзи – форсийда лашкарбоши маъносини ҳам англатади.


Бўрижар – бўзсувнинг чап тармоғи. Оқтепа ГЭСи юқорисидан бошланиб, Салор каналига қўйилади. Чилонзор ва Яккасарой туманлари ҳудудларидан оқади. Каналнинг ўзани чуқур бўлиб, қирғоқлари тиклиги ва атрофи кенг чакалакзор бўлганлиги туфайли ёввойи ҳайвонлар ҳам учраб турган. Бўрижар деб номланиши шундан.




Қорасув – Бўзсувнинг сўл ирмоғи. Бўзсув ГЭСининг пастки қисмидан бошланади. Тошкентнинг жанубий шарқини сув билан таъминлаб турган. Топонимик терминларда Қора ер қуруқлик маъносида келади. Шунга кўра, Қорасув (ердан чиққан сув), яъни сизот суви, деб тушунмоқ мумкин. Қадимдан халқимиз сизот сувлар ва булоқлардан ҳосил бўлган сой ва анҳорларни «Сиёҳ-об», ёки қисқартириб Сиёб, яъни Қорасув деб юритиб келган. Археологик маълумотларга кўра, қадимда Чирчиқ дарёси тошқинлар ва сизот сувларидан Салор, Корасув, Жўнариқ каби табиий сув манбалари ҳосил бўлган деган маълумотлар учрайди.
Қомусий адабиётларда эрамиз бошларида Сибирь ва Қозоғистон, қисман Ўзбекистон ҳудудларида Корасуг (сўзлашувда Корасув бўлиб кетган бўлиши ҳам мумкин) қабиласи яшаганлиги ва Ўрта Осиё халқлари билан маданий алоқада бўлганликлари ҳақида маълумотлар бор.


Дархон – Салор каналининг ўнг қирғоғидан бош олувчи қадимий ариқ. Ўтган асрнинг 50-йилларида юқори ўзани текислаб юборилгач, қолган қисми Оққўрғон каналининг чап шохобчасига айлантирилган. Шайхонтоҳур даҳасидаги Дархон маҳалласининг боғлари шу ариқ ёқасида бўлган. Шу сабаб ариқ маҳалла номи билан Дархон деб аталган. Тошкентда Дархон номли маҳаллалар бошқа даҳаларда ҳам учрайди. Айрим қадимшуносларимизнинг фикрига кўра Дархон мўғулча сўз бўлиб, мажбуриятлардан озод қилинган демакдир. Қозоқ уруғларидан бирининг номи ҳам Дархон деб аталган.


Чоули – Тарихчи Муҳаммад Солиҳ «Тошкентнинг янги тарихи» асарида Шайх Шибли (Чоули) ариғи Ўзбеклар дарвозасидан (Лабзак дарвозаси М.Солих даврида шу ном билан аталган бўлиши керак) шаҳарга кириб, Қиёт дарвозасидан ташқарига оқиб чиқади, дейди. Айрим рус қадимшунослари «Шиблини руслар човли деб ўзлаштирганлар», деган фикрдалар. Айрим атамашунослар бу қабила номи билан аталиб келган деган фикрдалар. Чунки, ўзбекларнинг Қорахитой ва Қўнғирот қабилалари таркибида Чойўли уруғи бўлган.


Анҳор – (арабча «наҳр» - дарё, деган сўзнинг кўплиги) – катта канал, ариқ. Шаҳримизнинг Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидан оқиб ўтадиган бу сув оқими Бўзсувнинг ўнг тармоғи бўлиб, узунлиги 9,1 км. 1865 йилда янги турдаги бежамдор кўприк қурилган. Кўприк 1913 йилгача Тошкентнинг эски шаҳар қисмини янги шаҳар қисми билан боғлаб турган. 1913 йилда Трамвай йўли қурилиши муносабати билан ғишткўприк, 1940 йил ҳозирда ҳам фойдаланиб келаётганимиз темир-бетон кўприк қурилган.


Жўнариқ – Салор ва Қорасувнинг тармоғи бўлмиш бу ариқ Сергели туманидаги Шоштепа ва унинг атрофини сув билан таъминлаб турган. Ҳозирги пайтда Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ариқ, баъзан кичикроқ канал ҳам “Жўй” деб аталади. Ҳозирги ўзбек адабий тилида бу сўзнинг кичрайтирилган шакли “Жўяк” сақланиб қолган. XVI асрларда шаҳар доирасидаги сув тармоқларининг айримлари Жуйи ариқ (тожикча) яъни шаҳар ариғи дейилган. Бу атама халқ тилида Жўнариқ бўлиб кетган деган фикрлар бор.

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish