Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ҳуқуқ ва маориф тизимида қатағон авж олиши



Download 1,19 Mb.
bet89/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Ҳуқуқ ва маориф тизимида қатағон авж олиши. Миллий раҳбар ходимларни лавозимларидан четлатиб, уларни “ғоявий” жиҳатдан тор-мор қилаётган совет режими ХХ аср 20-йилларининг охирига келиб жисмоний жиҳатдан йўқотишга киришди. Бу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон ҳуқуқ ва маориф тизимида ўтказилган қатағонлар, айниқса характерлидир. Марказнинг тазйиқи билан 1929 йил 17 феврал - 2 мартда Самарқандда ўтказилган ЎзКПнинг IV съездидан кейин жазо механизми ишга туширилди.
Ўзбекистон ССР Олий Судининг раиси Саъдулла Қосимов 1929 йил март ойида лавозимидан бўшатилиб, қамоққа олинди. С.Қосимов ва унинг 6 нафар сафдоши устидан СССР Олий Суди сайёр сессияси 1930 йили Самарқанд шаҳрида суд жараёнини ўтказди. Марказдан келган жазо органлари (суд раиси Василев-Южин ва прокурор Р.Катанян) ишга атайлаб сиёсий тус беришди. С.Қосимов ва унинг тарафдорлари “босмачилар”ни қўллаб-қувватлашда, “аксилинқилобчи миллатчи ташкилотлар” аъзолари билан алоқа боғлаганликда, ислом динини ҳимоя қилишда айбланиб, уларга “қосимовчилик” ёрлиғи босилди. Совет суди С.Қосимов, Б.Шарипов, Н.Алимов, Спиридиновни отиб ўлдиришга, қолган 3 кишини 10 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Уларнинг бутун мол-мулки мусодара қилиниб, давлат ҳисобига ўтказилди.
Кўп ўтмай навбатдаги иш - “Бадриддиновчилик” ўйлаб топилди. 1932 йил 5 май – 15 июнда Тошкент шаҳрида СССР Олий Суди ҳарбий коллегиясининг сайёр сессияси ЎзССР Олий Судининг собиқ прокурори Шамситдин Бадриддинов ва унинг 5 нафар сафдоши устидан суд жараёнини ўтказди. Бу гал ҳам прокурор армани Р.Катанян бўлиб, у туркий халқларга нисбатан нафрати билан танилган эди. Ш.Бадриддиновга “Миллий иттиҳод” ташкилоти аъзолари ва “босмачилар” билан алоқа боғлаган, Мунавварқори ва Саъдулла Қосимовнинг яқин дўсти ва ҳамфикри бўлган, деган айблар қўйилди. Ш.Бадриддинов аввал отишга ҳукм қилиниб, сўнгра ўлим ҳукми 10 йил қамоқ жазоси билан алмаштирилди. Унинг 5 нафар сафдоши ҳам узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Совет режими суд органларидаги миллий раҳбар ходимлар билан бирга маориф соҳасидаги зиёлиларни ҳам қатағон қилган эди. 1930 йил август ойида Самарқанд шаҳрида ЎзССР Маориф халқ комиссарлигида бир гуруҳ раҳбар ходимлар ҳибсга олинди. “Наркомпрос” ишида ЎзССР Маориф халқ комиссари Маннон Рамзий – Маннон Абдуллаев, унинг ўринбосари Боту – Маҳмуд Ҳодиев, шунингдек, Олтой – Боис Қориев, Нодир Саидов ва бошқалар бор эди. Улар маориф тизимини “миллатчилик оғуси” билан заҳарлаганликда айбланиб, бу ҳолат “маориф фронтида қосимовчиликнинг намоён бўлиши” деб қораланди. Боту ва унинг тарафдорлари 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. бироқ улар, кейинчалик қамоқхонада отиб ташланди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish