Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ўзбекистонда ёқилғи ва тоғ-кон саноатининг вужудга келтирилиши ҳамда аҳоли миллий таркибидаги ўзгаришлар



Download 1,19 Mb.
bet97/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

2. Ўзбекистонда ёқилғи ва тоғ-кон саноатининг вужудга келтирилиши ҳамда аҳоли миллий таркибидаги ўзгаришлар


Ўзбекистон қазилма бойликларининг Марказ манфаатларига хизмат қилдирилиши. Ўзбекистон минерал хомашё турларига бой ҳудуд ҳисобланган. Республикада кўпгина фойдали қазилмалар: олтин, уран, мис, қўрғошин, рух, волфрам, табиий газ, нефт, тошкўмир ва бошқа конлар топилиб, ишга туширилди. Афсуски, бу конларда қазиб олинган фойдали қазилмалар, хусусан олтин ва уран, табиий газ Марказ манфаатларига хизмат қилди. Бу бойликлардан уларнинг ҳақиқий соҳиби бўлган ўзбек халқи деярли фойдаланмади. Бу талончилик механизми иқтисодиётни таг-туги билан қуритиб, ўзбек халқи манфаатларига зид бўлган. Олтин, уран, нодир рангли металлар, табиий газ ва бошқа стратегик хомашё фавқулодда махфийлик ниқоби остида Ўзбекистондан ташқарига амалда текинга олиб кетиларди. Ўзбекистоннинг ер ости бойликлардан қимматбаҳо ресурсларни сўраб олган Иттифоқ корхоналари олинган фойданинг атиги 1 % ини маҳаллий бюджетга ўтказган.
Табиий газ конларининг очилиши. Ўзбекистоннинг табиий газ мавжуд бўлган туманларида фаол геологик-қидирув ишлари олиб боришга ХХ аср 50-йиллари бошларидаёқ киришилган эди. Ўша даврда Жарқўрғон, Қоровулбозор, Сариқтош табиий газ конлари очилган. Бухоро-Хива геологик минтақаларида Газли, Жарқоқ, Шимолий ва Жанубий Муборак, Учқир, Ўртабулоқ, Қултак каби табиий газ конларининг, шунингдек Ҳисор тоғларининг жануби-ғарбий туманларида Одамтош конденсат кони, Устюртда истиқболли газ қатламларининг топилиши аҳволни кескин ўзгартириб, Ўзбекистонни жаҳондаги энг йирик газ заҳиралари мавжуд минтақаларидан бирига айлантирди.
1956 йил Бухоро вилоятида дунёда энг йирик ва улкан Газли нефт-газ конининг топилиши Ўзбекистонда табиий газ қазиб чиқаришнинг тез суръатларда ривожланишига асос бўлди. Жаҳондаги энг йирик газ конларидан бири ҳисобланган бу коннинг умумий заҳираси 500 млрд м3 газ бўлган. Газчилар яшайдиган Газли шаҳрига зудлик билан асос солинди. 1960 йилда 0,4 млрд м3 табиий газ ишлаб чиқарилган бўлса, 1975 йилга келиб бу кўрсаткич 33,7 млрд м3га етди. Иттифоқ ҳукуматининг Ўзбекистонда газ ишлаб чиқаришни оширишдан мақсади уни РСФСРнинг саноат марказларига кўпроқ ташиб кетиш эди.
Бутуниттифоқ газ қазиб чиқаришда ўзбекистоннинг улуши 1960 йилдаги 1 % дан 1975 йилда 20 % га кўтарилди. Бу нисбат кейинчалик ҳам доим кўпайиб борди. Бироқ ЎзССРда уй-жой фондини газлаштириш салмоғи паст эди, бу ҳол, айниқса республиканинг аксарият аҳолиси яшайдиган қишлоқ жойларида яққол кўзга ташланган. Ҳатто Совет Иттифоқининг европа қисмига ва социалистик мамлакатларга газ етказиб берадиган Бухоро вилоятининг ўзида ҳам аҳвол ниҳоятда ачинарли бўлган. Ўзбекистон гази асосан республикадан ташқарига жўнатиларди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish