Руҳий ҳолат Xoshimov A. Rahmatova z qosimova Y



Download 86 Kb.
bet1/2
Sana27.06.2022
Hajmi86 Kb.
#711565
  1   2
Bog'liq
рухий холат


Руҳий ҳолат
Xoshimov A.
Rahmatova Z
Qosimova Y
Ibragimaova K. Amaliy psixologiya 1-kurs

Психология воқеликнинг алоҳида соҳаси бўлиб, руҳий ходисалар, кечинмаларни ўрганади. Бизнинг руҳий ходисаларимизга сезгиларимиз, идрокимиз, тасаввурларимиз, фикр, хис-туйғу ва интилишларимиз кириши ҳаммага маълумдир. Психология сўзи — грекча психо (яъни руҳ, жон) ва логос (сўз, илм) деган икки сўз бирикмасидан тузилган. Демак, «психология» сўзини ўзбекчага ўгирсак руҳ, илм деган маънони англатади. Руҳий ходисаларнинг бутун мажмуи одатда “психика” деган сўз билан аталади. Психика—бу реал воқеликнинг бош мияда акс этишидир. Психика ўзича алохида бир олам эмас, у органик оламнинг юксак шаклларидан бўлиб, фақат хайвонлар билан одамга хосдир. Одам психикаси хайвон психикасидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. Одамда психик ҳаётнинг юксак шакли — онг бор. Инсонлардаги психика уч хил руҳий ходиса сифатида намоён бўлади.


1. Шахснинг руҳий хусусиятлари — бу унинг темпераменти, характери, қобилияти ва психик жараёнларнинг барқарор хусусиятлари, шунингдек майли, энтикиши, билими, кўникмалари, малакаси ҳамда одатларидан иборат.
2. Психик ҳолатлар — унча узоқ давом этмасада, лекин анча мураккаб жараёндир. Бунга тетиклик ёки маъюслик, ишчанлик ёки хорғинлик, серзардалик, паришон- хотирлик, яхши ва ёмон кайфият ва хоказолар киради.
3. Психик жараёнлар — руҳий фаолиятнинг мураккаброқ, турига кирувчи оддий, элементар психик ходисалардир. Улар жуда қисқа вақт давом этади.
Психик хусусиятлар, ҳолатлар, жараёнлар ўзаро мустаҳкам боғланган бўлиб, бири иккинчисига айланиши, ўтиши, тўлдириши мумкин.
Кишининг психикаси хақидаги таълимотни биринчи марта Арасту (эрамиздан аввалги 384—322 йиллар) «Жон ҳақида» деган китобида баён қилган. Шу сабабли Арасту алоҳида фан бўлган психологияга асос солган олим ёки пси­хология фанининг «отаси» деб ҳисобланади. У бир қанча асарлар ёзиб, уларда психология масалалари бўйича ўз қарашларини баён қилади. Арасту руҳ тана билан узвий боғланган, деб ҳисоблайди. «Руҳ—дейди у, — Ўз табиатига кўра хукмрон асосдир, тана эса тобе нарсадир». Арастудан кейин Демокрит, ундан кейин Эпикур (342—271 йил­ лар), Рим шоири ва файласуфи Лукреций Карр (99—95 йиллар) психология фанининг ривожланишига ўз назариялари билан ҳисса қўшдилар. Лукреций психик ходисаларнинг танага боғлиқлигини тажрибада асослаб берди. У, «ақл ҳам тана билан бирга ўсади ва сўнади, ақл ҳам тана сингари касалликка дучор бўлади, мастлик натижасида хиралашади» деган ва шунга ўхшаш далиллар келтирган. Психология фанининг ривожланишида Ч.Дарвиннинг эволюцион назарияси ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлди. Руҳий жараёнларнинг эволюцион ривожланиш динамикасида ташқи муҳит ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Э.Гек­кель: билимдон ва фикрлайдиган кишилардан бирортаси ҳам психологиянинг асосларини фақат асаб системасининг физиологиясидан излаш кераклигига шубхаланмаса керак, деган эди.
Киши руҳий ҳолатларининг организмига таъсири ҳар қандай руҳий жараённинг физиологик асослари билан боғлиқ, эканлигини, организмга ташқи муҳитнинг таъсири катта бўлишини исботлаш учун Ибн Сино иккита қўзи олиб, улардан бирини оч бўри яқинига боғлаган, иккинчисини эса бўрига кўрсатмай, оддий, тинч шароитда сақлаган. Ҳар иккаласига ҳам бир хил миқдорда, хатто тарозида ўлчаб озуқа берган. Кўп ўтмай бўрига яқин боғланган қўзи бўрининг ҳамлаларидан узоқ вақт кўрқанидан жуда хам озиб кетган ва яхши боқилишига қарамай, касалликка учраб ўлган. Оддий шароитда сақланган қўзи эса кундан-кун семириб тетик яшай берган. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, киши руҳий холатларининг организмига таъсири хар қандай руҳий жараённинг физиологик асослари билан боғлиқ, эканлигини, организмга ташқи муҳитнинг таъсири катта бўлиши исботланди.

Download 86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish