Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Мунавварқори ва сафдошларининг маҳв этилиши



Download 1,19 Mb.
bet90/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Мунавварқори ва сафдошларининг маҳв этилиши. 1929 йил 5 ноябрда Тошкентда маърифатпарвар Мунавварқори Абдурашидхонов бошчилигидаги 38 нафар киши қамоққа олинди. Кўп ўтмай қамоққа олинганлар сони 87 кишига етди. Уларга “Миллий иттиҳод” ва “Миллий истиқлол” ташкилотларининг аъзолари деган айб қўйилди. Тергов жараёнлари кейинчалик Москвага кўчирилди. Бу ҳолат совет режимининг жадидлар “миллатчилиги”ни фош қилишга киришганлигини билдиради. 1931 йил 25 апрелда Москвада бўлиб ўтган суд мажлисида Мунавварқори бошчилигидаги миллатнинг 15 нафар фидойиси бўлган “Миллий истиқлол” аъзолари отиб ўлдиришга, қолган 72 нафар киши эса узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ўзбек халқининг 15 нафар фарзанди Москва атрофида отиб ташланди. Қамоқдан ҳам ҳеч ким Тошкентга қайтиб келмади.
1936-1938 йиллардаги катта террор – давлат арбоблари, зиёлилар, уламолар ва ҳарбийларнинг қатағон қилиниши. Тоталитар режимда маъмурий буйруқбозлик ва авторитар бошқарувнинг кучайиши натижасида қонунбузарлик оддий ҳодисага айланди. Совет мустабид тузуми оммавий қатағонларни авж олдирди. Йирик давлат ва жамоат арбоблари, партия ва хўжалик раҳбарлари, зиёлилар, руҳонийлар ва ҳарбийлар билан биргаликда оддий кишилар ва колхозчилар ҳам қатағон қилинди.
Ўзбекистонда сиёсий қатағонлик 1937 йилнинг ёзида, айниқса авжига чиқди. ЎзССР ХКС раиси Ф.Хўжаев, ЎзКП МК биринчи секретари А.Икрамов ҳамда халқ комиссарлари, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар раҳбарлари, кўплаб хўжалик ходимлари қамоққа олиниб, терговдан кейин СССР Олий Суди ҳарбий коллегияси сайёр сессиясининг қарорига кўра отиб ташланди. Ўзбекистондаги сиёсий элита “миллатчилик ва совет ҳокимиятига қарши кураш олиб бориш”да, шунингдек, қуролли қўзғолон тайёрлашда айбланди.
ХХ аср ўзбек маданиятининг 3 нафар ёрқин юлдузлари – Фитрат, Чўлпон ва А.Қодирий бир кунда - 1938 йил 4 октябрда Тошкент шаҳри атрофида отиб ташланди. Қамоққа олинган кўплаб юртдошларимиз оммавий равишда 4 октябрда қатл қилинган. Истеъдодли шоир У.Носир қамоқхонада вафот этди.
А.Қодирий суд жараёнидаги нутқида шундай дейди: “Сўзимнинг охирида одил судлардан сўрайман: Гарчи мен турлик бўҳтон, шахсият ва сохталар билан, ҳам англашилмовчиликлар орасида, иккинчи оқланмайдурғон бўлиб қораландим. Лоақал уларнинг, қораловчи қора кўзларнинг кўнгли учун бўлса ҳам, менга энг олий бўлғон жазони бера кўрингиз. Кўнглида шамси ғубороти, тескаричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, йигитга бир қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича, маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. Одил судлардан мен шуни кутаман ва шуни сўрайман. ..Мен тўғрилик орқасида бош кетса “эҳ” дейдиган йигит эмасман”.
ХХСР ҳарбий ишлар нозири, алоҳида Ўзбек отлиқ аскарлар полкининг командири ва комиссари, 19-тоғлик отлиқ Ўзбек дивизияси командири лавозимларида ишлаган Миркомил Миршаропов 1937 йил 28 октябрда Майкопда қамоққа олинди. У Ўзбек дивизиясини миллийлаштириш ва бу дивизия ёрдамида Ўзбекистонни СССР таркибидан ажратиб олиш ва мустақил давлатни барпо этишга уринишда айбланди. Дастлабки Ўзбек дивизияси тарқатиб юборилди ҳамда М.Миршаропов бошчилигида 18 нафар ўзбек ҳарбий командирлари ва аскарлари Тошкент атрофида 1938 йил 10 октябрда отиб ташланган.
1937-1938 йилларда тўқиб чиқарилган сохта айблар бўйича Ўзбекистонда 41000 нафардан ортиқ киши ҳибсга олиниб, улардан 37000 нафардан кўпроғи жазоланди, 6920 нафар киши эса отиб ўлдиришга ҳукм қилинди. Фақат давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи, шоир ва олимлардан 5758 нафар киши қамоққа олиниб, улардан 4811 нафари отиб ташланган эди.
Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ва “Қатағон қурбонлар хотираси” музейи. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин қатағон қилинганларнинг кўпчилиги ҳуқуқий жиҳатдан оқланди. Уларнинг порлоқ номлари тикланди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов (1938-2016) ташаббуси билан 2000 йил 12 майда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Бўзсув канали бўйида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси очилди. У мустабид совет режими даврида қатағон қилинган шаҳидлар хотирасига бағишланиб ўрнатилган бўлиб, миллат фидойиларининг аксарияти шу ерда отиб ташланган эди. Ўзбекистон Республикасида 2001 йилдан бошлаб ҳар йили 31 август – мустақиллик эълон қилинган кун қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида ўтказиладиган бўлди. “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида 2002 йил 31 августда “Қатағон қурбонлар хотираси” музейи очилди. Музей Россия империяси ва совет ҳокимияти даврида Ватан озодлиги йўлидаги фаолияти учун қатағон этилган ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида ташкил қилинган. Бу миннатдор авлодларнинг ўз аждодлари хотирасига эҳтиромидир.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish