Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet41/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Қўқон хонлиги шаҳарлари
Қўқон хонлигидаги шаҳарлар бир-биридан аҳолиси, мадраса ва масжидларининг сони, маҳсулотининг сифати билан фарқ қиларди. У ёки бу шаҳарнинг аҳамияти унинг стратегик мавқеи билан белгиланарди. Катта шаҳарларга хоннинг ўғиллари ёки яқин қариндошлари ҳоким этиб тайинланарди.
Қўқон шаҳрига оид маълумотлар тарихий манбаларда X асрдан бошлаб учрайди. Қўқоннинг ёши 2000 йилдан ортиқ бўлиб, маълумотларда «Ҳўқанд», «Ҳавоқанд» деган номлар билан қайд этилган. “Ҳавоқанд” - гўзал, ёқимли, хушманзара, шамол шаҳри, деган маъноларни англатади. Қўқонни маҳаллий аҳоли “Ҳўқанди латиф” ёки “Қўқон” деб атаганлар.
Қўқон шаҳри XVIII - XIX аср биринчи ярмида Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларидан бири эди. Қўқон шаҳри девор билан ўралиб, маъмурий жиҳатдан 12 даҳага бўлингани учун 12 дарвозали бўлган, шаҳарда 30 минг аҳоли яшаган. XIX аср ўрталарида 38-100 та хужраси бўлган Мадалихон, Норбўтабий, Жоме, Ҳожим Ойим, Хожа додхоҳ, Мингойим мадрасалари алоҳида ажралиб турган.
Марғилон (Марғинон) шаҳрига бундан 2000 йил аввал асос солинган. Марғилон номи тахминан “Майсазор”, “Ўтзор” деган маънони англатади. “Бобурнома”да Фарғонадаги 8 та шаҳардан бири Марғилон эканлиги, унинг ободолиги, ширин мевалари, “донойи калон” деган анори, “субҳоний” навли ўриги мақталган. Марғилон Буюк ипак йўлида жойлашгани учун ҳунармандчилик гуллаб-яшнаган, унинг атлас тўқиш тури ниҳоятда ривожланган, атлас Марғилонни жаҳонга машҳур қилган. Марғилон илм-фан маркази ҳам бўлиб, ҳуқуқшунос Бурҳониддин Марғинонийни етказиб берган. Марғилон Қўқон хонлиги даврида пилла сотиладиган асосий бозор маркази эди, шаҳарда кўплаб пиллакашлик ва шойи тўқиш устахоналари бор эди. 2007 йил Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги нишонланди.
Андижон Марказий Осиёнинг машҳур шаҳри бўлиб, «Буюк Ипак йўли»да бунёд этилган. Манбаларда шаҳар номи «анди», «адоқ» каби уруғ атамалари билан боғлиқлиги айтилган. Араблар босқини даврида шаҳар Андукон дейилган. Андижон XV асрдан Фарғона водийси марказига айланиб, Бобур даврида хўжалик, фан ва маданият равнақ топган. Бобур «Бобурнома»да Андижон ҳақида «Ошлиғи вофир, меваси фаровон, қовун ва узуми яхши бўлур. Самарқанд ва Кеш қўрғонидин сўнгра мундин улуғроқ қўрғон йўқтур. 3 дарвозаси бор, 9 тарнов сув кирар» деб ёзган. Қўқон хонлиги ташкил топгач Андижон шаҳри Андижон беклигининг маркази бўлиб, XIX аср ўрталарида 4 даҳага бўлинган, ҳар даҳанинг қозиси, мингбошиси бўлган, даҳалар оқсоқол бошлиқ маҳалаларга бўлинган.
Наманган шаҳри хонликнинг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, унинг номи манбаларда XVII асрдан бошлаб учрайди. 1620 йил Фарғонанинг қадимги пойтахти Ахсикант зилзила туфайли вайрон бўлгач аҳоли Наманган атрофига кўчиб ўтган. Наманган туз кони («намак кон») яқинида қурилган бўлиб, XVIII асрда Қўқон хонлиги ҳудудига кирган. Наманган беклик маркази бўлиб, аҳолиси ҳунармандчилик билан шуғулланган. Наманганда 1819-1822 йй. Янги ариқ канали қазилган. Наманган шаҳри 1842-1845 йй. баланд девор билан ўралган.
Тошкет Марказий Осиёнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, 2009 йил 2200 йиллиги нишонланган. У турли даврда Чоч, Шош, Бинкат номлари билан аталиб, XI асрдан Тошкент деб атала бошлади. Тошкент 1503 йил Шайбонийлар давлати таркибига киритилди. XVI асрда шаҳарда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, Бароқхон ва Кўкалдош мадрасалари бунёд этилди. Тошкент 1723-1758 йй. кўчманчи жунғорларга тобе бўлди. Сўнг Тошкентда 4 та мустақил ҳокимлик қарор топган. 1784 йил 4 ҳокимлик тугатилгач, шаҳар 1810 йилгача Юнусхўжа барпо этган Тошкент ҳокимлигининг маркази бўлди.
Тошкент 1810 йил Қўқон хонлиги таркибига қўшиб олингач, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ўрта асрларда яшаган Зайниддин бобо учун янги мақбара бунёд этилди. Юнусхўжа қароргоҳи Эски Ўрда бузилгач, янги - Қўқон Ўрдаси бунёд этилди. Тошкент халқаро савдо йўлида жойлашгани учун ҳунармандчиликнинг турли соҳалари юксак ривожланган. Чорсу шаҳар ҳаётининг маркази бўлган. Тошкентнинг хўжалик ҳаёти қишлоқ аҳолисининг фаолияти билан боғлиқ эди.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish