Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet40/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

3. Қўқон хонлигида иқтисодий тузум


Сунъий суғориш маҳоратини Қўқон хонлигида аҳоли мукаммал эгаллаган эди, сувдан оқилона фойдаланарди. Хонликда асосий қишлоқ хўжалиги экини буғдой эди. Шунингдек мева, сабзовот, полиз экинларининг барча тури етиштирилган. Чорвачиликда маккажўхори ва беда етакчи ўринда турган.
Хонликда пахтачилик алоҳида ўрин эгаллаган. Фарғона водийсида кўпчилик деҳқонлар пахтакор бўлиб, пахтачилик йилдан йилга ривожлана борди. Пахта экин майдонларининг янада кенгайишига Россиянинг Марказий Осиёдан, аввало Қўқондан пахта сотиб ола бошлаши сабаб бўлди. Қўқон савдогарлари Россияга серқатнов бўлиб қолишининг сабаби пахта савдосига бож бекор қилиниши эди.
Ер эгалигининг: 1) Амлок ерлари. 2) Хусусий мулк ерлари. 3) Вақф ерлари каби шакллари мавжуд бўлган. Хонликдаги бутун ер давлатники бўлиб, хусусий ер эгалари ерга эмас, ердан олинадиган маҳсулотга ва шу ерда қурилган иморатларга эгалик қилган. Мулкларнинг кўпчилиги 30-60 сотих бўлган.
Ерлар ишлов бериш учун деҳқонларга ижарага берилар эди. Деҳқонлар хон ерларида ҳам меҳнат қилар эди. Хон ерларида ишлаш учун мажбуран сафарбар этилганлар сони 10 мингга етарди, улар мардикор деб аталарди. Чорикорлар - хусусий ерларда ҳосилнинг 1/4 қисми учун ёлланиб ишловчи ерсиз, от-уловсиз табақа. Корандалар - ҳосилнинг 1/4дан ½ қисмигача ерларни ижарага олиб, ўз меҳнат қуроллари билан ёлланиб ишловчилар.
Солиқ ва мажбуриятлар. Асосий солиқ – хирож, экин тури ва экин экиладиган ер майдонига қараб, ҳосилнинг 1/3-1/5 қисмигача белгиланар эди. Кўчманчи халқлардан олинадиган закотнинг тури кўп бўлиб, асосийлари «қўра боши», «тутун ҳақи», «йиғим солиқ» деб аталган. Кўчманчи чорвадорлардан «Қўра боши» закоти моли бошига ва қўрасига қараб қишда моллар қўраларда турганда йиғиб олинган. «Тутун ҳақи» закоти баҳорда янги ўтлоқларга кўчишдан олдин хонадон бошига биттадан қўй билан олинадиган солиқ (закот). «Йиғим солиқ» - закот тўламайдиган бойлар ва уларнинг қариндошлари бекка берадиган 9 буюмдан иборат инъомлари йиғими.
Меҳнаткаш халқ деярли ҳамма нарса учун солиқ тўлар эди. Чунки ҳамма қўриқ ерлар, чакалакзорлар, тўқайлар, дарахтзорлар, кўллар, яйловлар хоннинг ихтиёрида эди. Аҳоли қалъа деворларини таъмирлаш, истеҳкомлар қуриш, каналлар қазиш, ариқларни тозалаш, йўл қурилишига сафарбар этиларди.
Ҳунармандчиликнинг Қўқон хонлигида: мискар, заргар, ўймакор, кулол, қоғозгар, тўқимачи, дўппи тикувчи, каштачи, кўприксоз, темирчи, новвой, аравасоз, бохмалбоф, бўйрачи, дорикаш, деворзан, дегрез, кўнчи, милтиқсоз, найзагар, панжарасоз, пиллакаш, пўстиндўз, тақачи, паранжидўз, чевар, гиламчи каби турлари бўлган.
Олтин маъдани Косонсой (Наманган)дан, Қоратоғ шимолидаги Кўкрев дарёсидан, Чирчиқ ва Чотқол дарёлари бўйларидан олинган. Самарқанддаги каби қоғоз жувозхонаси Қўқон шаҳрининг Мўйи муборак дарвозаси орқасида мақбара ёнида жойлашган.
Савдо. Қўқон шаҳрида якшанба ва чоршанба кунлари бозор бўлган. Қўқон хонлигининг иқтисодий ҳаётида Бухоро, Хива хонликлари, Қашғар, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон ва айниқса Россия билан савдо қилиш катта ўринни эгаллаган. Қошғар билан олиб борилган савдо фақат Қўқон орқали бўлар эди. Қўқондан Қашғаргача юкланган от карвони 14-20 кун йўл юриб, Қашғарга темир, қизил чарм, ипак ва ипдан тўқилган матолар, олтин олиб борилган. Қўқон карвонсаройларида Ҳиндистон, Тибет, Қашғар, Бухоро, Афғонистон, Россиядан олиб келинган моллар айирбошланарди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish