Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet38/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Тошкент мустақиллиги тугатилиши. Тошкент-Қўқон ўртасида кураш муҳити ҳукм суриб, Юнусхўжа Қўқон хонлигида марказий ҳокимиятга бўйсунишни истамаган бекликлар ва вилоятлар билан иттифоқ тузишга ҳаракат қилган. Қўқон хони Тошкентни бутунлай бўйсундириш йўлини тутиб, асосий жанг 1800 йил кузида Сирдарё бўйидаги Ғурумсарой (Наманган) яқинида бўлган. Тошкент қўшини енгилган. Юнусхожа 1803 йил вафот этгач, ўғли Султонхўжа тахтга ўтиради. Қўқон хони Олимхон буни эшитгач, Тошкентга қўшин юборади. Тошкент 1810 йил Қўқонга қўшиб олинади. Тошкент мустақиллиги бутунлай барҳам топди.


2. XIX аср биринчи ярмида Қўқон хонлигининг
ижтимоий-сиёсий тузуми


Ички вазият кескинлашуви. Олимхон ҳокимиятни марказлаштириш мақсадида ички ислоҳатлар ўтказди: диний раҳнамо унвони - «эшон»ни бекор қилди; камбағал ва қаландарларга ер ва чорва бериб, меҳнатга жалб қилди; диний арбобларни имтиҳон қилади ва ёлғончилиги фош бўлганларни жазолайди. Олимхоннинг марказлашган ҳокимият тузиш ҳаракатлари айрим қабила бошлиқлари норозилигини кучайтирди.
Уламолар ва марказий ҳокимиятнинг кучайишидан норози кучлар Олимхонга қарши фитна уюштирди. Улар 1810 йил Хон Тошкентдаги исённи бостириш учун кетганлигидан фойдаланиб «Олимхон Тошкентда ўлди» деган миш-миш тарқатиб, тахтга укаси Умархонни ўтқазади. Олимхон бундан хабар топиб, Қўқонга қайтаётганида отиб ўлдирилади.
Умархон (1810-1822) акаси Олимхон даврида Фарғона ҳокими эди. У Андижон ҳокими Раҳмонқулбийнинг қизи Моҳларойим (Нодира)га уйланган. Фарғоналик тарихчи Муҳаммад Ҳаким Умархон даврини энг яхши подшолик даврларидан бири сифатида тавсифлаган. Умархон дастлаб Бухоро билан ўрнатган дўстона муносабатлар Жиззах ва Ўратепа учун азалий кураш оқибатида яна узилиб қолди.
Қўқон қўшини қозоқ ва қирғизларга муваффақиятли юриш қилиб Катта ва қисман Кичик жуз ўрдалари бўйсундирилди. Сирдарё бўйидаги Янгиқўрғон, Жулек, Қамишқўрғон, Оқмасжид, Қўшқўрғон истеҳкомларини қурилди ва Туркистон шаҳрини ўз тасарруфига олди. Улар Марказий Осиёни Россия билан боғловчи муҳим савдо йўлида жойлашган эди.
Муҳаммад Алихон (1822-1841, Мадалихон) Умархоннинг ўғли бўлиб, унинг даврида Қўқон хонлиги ҳудуди анча кенгайди. У Фарғона жанубида ўтроқ тожиклар яшайдиган Қоратегин, Дарбоз ва Кўлобни бўйсундирди. Мадалихон бошқарувининг сўнги даврида у кўнгли тусаган ишни қила берди. Отаси давридаги обрўли аъёнларни сургун ва қатл қилди, айримлари Бухорога қочди. Ғалаёнлар кучайиб, қолган амалдорлар хонни тахтдан ағдаришга тайёрланди. Руҳонийлар хонни турли ахлоқсизликда ва шариатга қарши жиноятларда айблаб, унга қарши очиқ тарғибот олиб боришди.
Мадалихон 1841 йил ўз укаси Султон Маҳмудхон фойдасига тахтдан воз кечди. Мадалидан норозилар хонга қарши очиқ курашиш учун етарли кучга эга бўлмагани сабабли, ўз элчиларини Бухорога Амир Насрулло ҳузурига юбориб, ёрдам сўрадилар. Насрулло қўшини 1842 йил Қўқонни босиб олди. Мадалихон ва аъёнлари тутиб олинди. Насрулло буйруғига биноан Мадалихон ва онаси Нодирабегим қатл этилди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish