Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet34/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Шаҳарлар. Қорақалпоқлар Қўнғирот, Чимбой, Хўжайли каби йирик шаҳарларни бунёд этганлар. Қўнғирот ва Чимбой маъмурий марказлари бўлган. Бу шаҳарлар XVII аср охири - XVIII аср бошида барпо этилган. Орол ва Хива орасидаги савдо маркази Хўжайли шаҳари бўлиб, божхона шу ерда жойлашган ва Хивага қарши курашда таянч шаҳар бўлган.
Қалъа шаклида қурилган Жанақалъа, Ойдўсқалъа, Эрназарқалъа, Кўкўзакқалъа, Эшон қалъа шаҳарлари меъморчилик ёдгорликлари ҳисобланади. XIX аср бошида шаҳарларда 318 та мактаб бўлган, мадрасалар Қорақум эшон, Қалила охун, Эгамберган охун, Ойимбет эшон мавзеларида ва Эшон қалъада бўлган. Қорақалпоқ ёшлари Бухоро, Хива мадрасаларида ўқиган. Ҳунармандлар 12-13 ёшли болаларни шогирдликка қабул қилган.

Қорақалпоқларнинг ҳудудий жойлашуви ва ижтимоий ҳаёти


Қорақалпоқлар тарихан Урал, сўнг Волга бўйларида, Орол атрофи ва Сирдарё қуйи этакларида яшаб келганлар. Уларнинг кўчиб юришига ташқи омиллар сабаб бўлиб ХIХ аср бошларида қуйи Амударё ҳавзаси, Оролнинг жануб ва жануби ғарб томонларида муқим ҳаёт тарзига ўта бошлади. Қорақалпоқлар қозоқ ва туркманлар ҳужуми оқибатида Хива хонлиги фуқаролигига ўтдилар. Қорақалпоқлар Қуйи Амударёнинг катта чўл ва сув чиқмаган чўлга туташ шўрхок ерларини машаққатли меҳнати эвазига ўзлаштирди. Ўтроқ ҳаётга ўта бошлагач деҳқончилик қорақалпоқлар ҳаётида асосий ўринни эгаллай бошлади; шунингдек чорвачилик ҳам етакчи соҳа бўлиб қолаверди.


Қорақалпоқлар ХIХ аср ўрталарида Хива хонлиги ҳукмронлиги остида бўлиб, Амударёнинг ҳар икки қирғоғида ва Оролга қуйилиш ерларида яшаган, уларнинг сони 100 мингдан ошмаган. Қорақалпоқлар уруғларга бўлинган, уларда ердан фойдаланиш жамоа тариқасида кечар эди; уруғлар каналлар қазиш учун масъул бўлган, ҳар бир овул аҳолиси битта уруғга мансуб эди. Чорва хусусий мулк бўлгани боис унга уруғ тамғаси урилар ва жамоа яйловларида боқилар эди.
Қорақалпоқларни бошқариш қулайроқ бўлиши учун Муҳаммад Раҳимхон "Қорақалпоқ улуси"ни шакллантирди ва барча жамоалар шу улусга кирган. Улусни бошқариш хоннинг ихтиёрида эди; айрим вилоятларни бошқариш учун тайинланган ҳокимлар Хоннинг қариндошлари бўлган. Уруғ ва қабилалар йирик гуруҳларга бирлаштирилиб, хон уларни бошқариш учун хон саройининг олий амалдорлари - оталиқ ва бегларбеги тайинлаган. Руҳонийлар, эшонлар, нуфузли кишилар Хива хонларининг алоҳида ҳомийлигида бўлган. Қорақалпоқларда судларнинг 2 тури - қозилар ва бийлар суди мавжуд эди.
Қорақалпоқлар ХIХ аср 2-ярмига келиб ўтроқлашди; деҳқончилик улар ҳаётида асосий ўринни эгаллади, аммо чорвачилик ҳам етакчи соҳа бўлиб қолаверди. Деҳқончилик қизғин вақтларда қорақалпоқ оилалари экинзорларнинг қулай жойига ўтовларини тикиб меҳнат қилган. Қорақалпоқлар тинч меҳнат билан банд пайтларда қароқчилар ҳужум қилиб қолса юрт оқсоқоллари Хива хонидан ҳимоя қилишни сўраб чопарлар юборган.
Қорақалпоқлар ҳаётида балиқчилик ва овчилик ҳам муҳим ўрин эгаллаган; Амударё ва Орол атрофидаги кўлларда балиқ сероб бўлиб, уруғлар учун асосий тирикчилик манбаи эди. Ана шу балқчилардан шарқдан ғарбга бораётган савдо карвонлари тузланган балиқни кўп миқдорда олиб кетарди. Қорақалпоқлар асосан рўзғор учун зарур буюмларни тайёрлаш билан шуғулланар эди; эҳтиёждан ортган буюмлар эса бозорга чиқарилган, улар ўтовни ўраш учун матолар, туя жунидан гулдор наматлар тўқиган. Халқ амалий санъатида ўтовлар учун ўймакор эшиклар ва рўзғор буюмлари ясаш, гилам тўқиш, каштачилик соҳалари юқори даражада ривожланган. Қорақалпоқларнинг хўжалик ва турмуш талабларини таъминлаб турувчи ҳунармандчилик соҳалари, айниқса ёғоч ва суякка ишлов бериш ривожланди.
Хитой-қипчоқ, манғит ва кенагас қабилалари таркибидаги уруғлар “ўн тўрт уруғ”- арис (уруғ) бирлашмасини ташкил қилган. Арислар орасида энг йириги ўн тўрт уруғ бўлган; ҳарбий куч борасида 2-ўринда шуллук ва жоунгурни бирлаштирган арис-қўнғиротлар турар эди. Қорақалпоқларда ер-сув мулки, чорва маҳсулотлари уруғники деб ҳисоблансада, уруғ оқсоқоллари, руҳонийлар ва бийларнинг мулки катта улушни ташкил қилган; бу ҳол ХIХ аср 2-ярмида табақаланиш жараёнининг кучайишини тезлаштирди. Қорақалпоқ уруғларни бошқариш бий ва унинг оқсоқоллари қўлида бўлиб, уруғ бийларини Хива хони тайинлар ва унинг мансабга тайинланганини тасдиқловчи ёрлиқ берар эди. Бийлар уруғ аъзосига айби учун жазо берар, лойиқ деб билган одамларига тортиқ ва ҳадялар инъом қиларди. Хива хонининг ишончини қозонган бийларнинг ваколатлари янада кенгайтирилиб, уларга алоҳида мурувват кўрсатилган.
Уруғларни бирлаштириш, солқ ундириш, ҳарбий хизмат мажбуриятини тартибга солиш мақсадида ХIХ аср 2-ярмида бекларбеги лавозими тайин этилган. Хон айрим туманларни идора қилиш учун қариндошлари ва ишончли одамларини қорақалпоқлар яшаётган қуйи Амударё ва Оролбўйи ҳудудларига жўнатиб турган. Қорақалпоқ халқи орасида ислом динини мустаҳкамлаш, ёшларини Хива мадрасаларига жўнатиб туриш учун Хивадан руҳонийлар жўнатилган.
Қорақалпоқларда уруғчилик ўзига хос қадрият бўлиб, унинг таъсири оила ва қариндошчилик муносабатларида кўзга ташланиб турар эди; ҳар бир уруғ ўз қавмининг мустаҳкамланишини таъминлашга интилган. Қорақалпоқларда ҳар бир уруғнинг ўзига хос дафн маросими бўлиб, қабристони ҳам алоҳида эди; тўй маросимида уруғнинг барча аъзолари иштирок этиши шарт бўлган. Қорақалпоқлар кўчманчиликдан ўтроқликка ўтишгача бўлган узоқ даврда-халқ бўлиб шаклланиш жараёнида ўзига хос қадриятлар яратиб, турмуш тарзи шаклланди. “Қирққиз” каби турли достонларда мардлик, Ватанга садоқат, соф севги каби ғоялар қорақалпоқ ҳаётидан ўрин олди.

21). Қорақалпоқларда солиқ ва мажбуриятлар.


Аҳолидан ер солиғи – солғут, руҳонийлар фойдасига - ушр солиғи ундирилган. Уруш пайтларида қорақалпоқлар “қозон пули” солиғи тўлаган. Чорвачилик билан шуғулланувчи ҳар бир оила чорва молларининг 1|40 қисмини Закот солиғи тариқасида тўлаган. 19 аср 2-ярмидан аҳолидан пул миқдорида 40 бош қорамол учун 9 сўм, 40 бош қўй ва эчки учун 2 сўм 50 тийин закот олинган. Мажбуриятлардан энг оғири ҳар оиладан битта эркак 12 кун Ариқ қазишда қатнашиши эди. Уруш пайтида ҳар бир жамоа 1000-2000 тагача аскар бериши лозим бўлган; аскар бера олмаган жамоа 180-250 минг сўм пул йиғиб берган.


Хива хони Муҳаммад Аминхон (1845-1855) ҳукмронлигининг охирларида Россиянинг Ўрта Осиёга ҳарбий таҳдиди кучайиб кетди. Россия туркман сардорлари, қорақалпоқ оқсоқол ва бийларини Хива хонига қарши қўйиб, хонликни парокандаликка учратишга ундирди. Хива ва Бухоро ўртасида яна ҳудудий низолар ҳам мавжуд эди; Хива хони мудофаани кучайтириш учун солиқларни оширди. Россия яна туркий халқларни бир-бирига қарши қўйиб, уруғ бошликларини сотиб олиш сиёсатини ҳам ишга солди.
Бу жарёнлар натижасида 1855 й. қорақалпоқларнинг Қўлдовли қабиласидан бўлган Эрназарбий бошчилигида қўзғолони бошланди; қорақалпоқлар Хива хонлигига бўйсунмаслигини эълон қилдилар. Эрназарбий Россия таъсирида бўлган қозоқ уруғи бошлиғи Зариқни хон қилиш ва Россия тобелигига ўтишга интиларди. Саид Муҳаммад 1856 й. Хива хони бўлгач Эрназарбий қўзғолонини бостириш учун ясавулбоши Муҳаммадниёзни юборди; Эрназарбий ўзи қурдирган Қозоқдарё қўрғонида мудофаа жангига тайёрланди. Хиванинг катта қўшини қамал қилганини кўрган қўзғолончилар орасида ўзаро келишмовчилик чиқиб, Эрназарбий отиб ташланади, Эрназарбийни қўллаган гуруҳ руслар 1853 й. босиб олган Оқмачит қалъасидан паноҳ топди ва Россия фуқаролигига ўтишни сўраб мурожаат қилдилар.
Айрим қароқалпоқ оқсоқол ёки бийларининг мурожаатини Россия ташқи ишлар ва ҳарбий вазирликлари “Россияга бутун туркий қабилалар ўзларини қўшиб олишни сўраб мурожаат қилаётирлар, улар на Хива, на Қўқон хонлари таркибида бўлишни истамаяпти” деган баҳона билан оқлашга уринди. Қорақалпоқ уруғларидан айримлари 1858-1859 йй. яна қўзғолон кўтарди; Қўнғирот шаҳри қўзғолон марказига айланди. Хива хони қўзғолончиларни тор-мор қилишни туркман жанговор кучлари бошлиғи Отамуродхонга топширди; қўзғолон бостирилди, Қўнғирот шаҳри вайрон этилди. Россия томонидан Хива хонлиги протекторатга айлантирилгач Амударё бўлимидаги қорақалпоқларга нисбатан зулм кучайди. Русларга қарши халқ қўзғолони Бийбозор ва Нукус волостида Бобо Гўклан бошчилигида жиддий тус олди; қўзғолон 10 йилча (1881-1891) давом этди. Деҳқонларнинг аҳволи оғирлашгач 1900 й. Нукус волости ва Қўнғирот беклигида норозилик ҳаракатлари амалга оширилди.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish