Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet36/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Давлат тизими ва бошқарувига кўра Қўқон хонлиги мутлақ монархия бўлиб, давлат бошлиғи Хон эди, у расман чекланмаган ҳуқуққа эга бўлган. Хон давлатни ҳукмрон қабила, руҳонийлар, бошқа қабилаларнинг ҳукмрон табақалари, давлат бошқаруви амалдорлари ва ҳарбийларга таяниб бошқарган. Мулла Олим Маҳдумхўжа Тошкандийнинг 1915 йил Тошкентда нашр этилган «Тарихи Туркистон « асарида Қўқон хонлигидаги мансабларга таъриф берган. Бу китобга кўра Хондан кейинги ўринда мингбоши турган, у бош вазир ва қўшиннинг бош қўмондони саналган.
Қўшбеги хоннинг маслаҳатчиси бўлган, айни пайтда катта шаҳарлардан бирига ҳоким этиб тайинланган. Тошкент шаҳрини маълум бир вақтда қўшбеги бошқарган. Парвоначи мансаби ҳам ўз нуфузи жиҳатидан қўшбеги ваколатига тенг бўлган. Қўқонда яна хон ётоғи посбонбошиси, тунқатор (хон топшириқларини тунда бажарувчи), оталиқ, додхоҳ, баковулбоши, дафтардор каби мансаблар ҳам жорий этилган. Ислом шариати қоидаларининг амал қилишига маъсул бўлган катта нуфузга эга бўлган: шайхулислом, қозикалон, қози, муфтий лавозимлари ҳам бўлган, бу мансабларга фақат уламолар вакиллари тайинланган.
Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан Қўқон хонлиги вилоятларга (15 та), беклик ва оқсоқолликларга бўлинган. Баковулбоши – сарой дастурхончилари бошлиғи, ҳукмдорга таом тортишдан олдин уни аввал ўзи татиб кўрувчи бош ошпаз. Дафтардор - хоннинг шахсий дарамоди ҳисоб-китобини олиб борувчи амалдор. Фарғонада ўзбекларнинг минг уруғи 1709 й. Қўқон хонлигига асос солди.
Тошкент XVIII аср иккинчи ярми - XIX аср бошларида
Тошкент ҳокимлиги ташкил топиши. XVIII аср иккинчи ярмида Тошкент 4 қисмга: Шайхонтоҳур, Бешёғоч, Кўкча, Себзор даҳаларига бўлинган давр Тошкент тарихида 4 ҳокимлик деб ном олган. Шаҳар ҳокимларининг ўзаро курашида Юнусхожа ғолиб чиқди ва бутун шаҳарга ҳоким бўлди. Юнусхожага «Ҳазрати эшон» унвони берилган, у Хон деб ҳам юритилган.
Юнусхожа ҳузурида тузилган Хон кенгашига 4 даҳа мингбошилари киритилган, кенгашда Юнусхожа ҳоким этиб тайинланди. Ягона сиёсий ҳокимиятнинг вужудга келиши натижасида 4 ҳокимлик тугатилиб 1784 йил мустақил Тошкент ҳокимлиги ташкил топди. Анҳорнинг ўнг томонида девор билан ўралган Ўрда - давлат маҳкамаси қурилган, унда хон қароргоҳи, девонхона, зарбхона жойлашган. Ўрдани ҳарбий қисм қўриқлаган.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish