Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet31/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Қорақалпоқ хонлиги ташкил топиши. XVII аср бошларида нўғойларни Волга ва Ёйиқ дарёлари бўйларига бостириб келган жунғор (қалмоқ)лар тор-мор этгач, Нўғойлар Қримга кўчиб кетишга мажбур бўлганлар. Қорақалпоқлар эса Орол ва Сирдарё бўйларига келиб ўрнашади. Қорақалпоқлар ижтимоий ҳаётида бийлар ва ботирлар (ҳарбийлар бошлиғи) муҳим ўрин тутганлар. Қорақалпоқ уруғларига Бийлар бошчилик қилиб, улар қўшни халқлар билан муносабатда ўз уруғи ёки қабиласи номидан вакил сифатида қатнашган.
Қорақалпоқлар XVI - XVII асрларда гоҳ Бухоро хонлигига, гоҳ Қозоқ хонлигига тобе бўлганлар. Сирдарё бўйида яшовчи қорақалпоқлар XVIII аср бошида бирлашишга ҳаракат қилганлар. Бирлашиш жараёнига Сиғноқ ва Жонкент сингари қадимий қўрғон-шаҳарлар таянч бўлган. Қорақалпоқларнинг бирлашувида Кучукхон, Табурчак ва Ғойиб Султонлар муҳим рол ўйнаганлар. Сирдарёбўйи қорақалпоқлари 1714 йил Эшмуҳаммад (Эшимхон) бошчилигида Қорақалпоқ хонлигига бирлаштирилган. Бу давлат Сирдарё қуйи оқими, Волга бўйи жунғорлари, Бошқирд улуси ва Кичик жуз қозоқ хонликлари билан чегарадош бўлган.
Жунғорлар 1723 йил бостириб келиб Сирдарёнинг ўрта қисмини эгаллагач, қорақалпоқлар 2 гуруҳга бўлиниб кўчишга мажбур бўлди: 1) Сирдарё юқори оқими - Тошкент томонга; 2) Сирдарё қуйи оқимига бориб жойлашди. Улар шартли равишда «юқори қорақалпоқлар», «қуйи қорақалпоқлар»га бўлиниб кетди. Қуйи қорақалпоқлар Сирдарё ва Амударё орасидаги бўш ётган ерларга ҳам ўрнашиб, Қувондарёдан сув чиқариб, деҳқончилик билан шуғулландилар.
Қорақалпоқлар Россия билан муносабат ўрнатиб, яқинлашишга: 1) Россия билан савдони йўлга қўйишдан манфаатдорлик. 2) жунғорларнинг ҳужумидан ҳимояланиш зарурати сабаб бўлган. Қозоқ хони Абулхайрхон Петербургга 1726 йил жўнатган элчилари таркибида қорақалпоқлар ҳам бор эди. Россия ҳам бунга жавобан Абулхайрхон ҳузирига 1731 йил ўз элчиси М.Тевкелевни жўнатади. Музокаралар натижасида Кичик жуз ва Қуйи қорақалпоқлар Россия фуқаролигига қабул қилинди. Қорақалпоқларнинг Россияга эмас, Кичик жуз хонлигига ясоқ тўлаши тан олинди. Россия фуқаролигига қабул қилиниши уларни Нодиршоҳ ҳужумидан сақлаб қолди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish