Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Хива-Россия муносабатлари кескинлашуви



Download 1,19 Mb.
bet27/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Хива-Россия муносабатлари кескинлашуви. Россиянинг мақсади Ўрта Осиё давлатларини, хусусан Хивани эгаллаш бўлиб, турли баҳоналарни рўкач қилиб, босим ўтказишни кучайтириб борган. Айни пайтда, қозоқ жузларини, қорақалпоқларни ва туркман қабилаларини Хивага бўйсунмасликка даъват этган. Подшо Россияси Хива хонлиги таркибидаги туркманларнинг ёвмут қабиласини Россия фуқаролигига ўтиш истиқболларини ҳамда савдо карвонлари хавфсизлигини таъминлаш баҳонасида чегарада истеъҳкомлар қуриш имкониятини ўрганиш мақсадида 1819 йил Хивага зобит Н.Муравёв бошчилигида экспедиция юборган.
Россиянинг тажовузкорлиги 1822 йил Ўрта жуз, 1824 йил Кичик жуз хонликларини бўйсундирганида яққол кўринди. Энди Россия чегараси Хива хонлиги чегарасига яқинлашиб қолди. Хива хонлиги қозоқ чўлларининг икки давлатни ажратиб турувчи ҳудуд бўлиб қолиши учун ҳаракат қилди. Россия эса буни истамади, натижада икки давлат ўртасидаги муносабат кескинлаша борди.
Хива-Россия муносабатлари кескинлашган шароитда Муҳаммад Раҳимхон I вафот этди. Тахтга ўтирган ўғли Оллоқулихон Хива-Россия муносабатларидаги кескинликни юмшатишга уринди. Эрон-Россия (1826-1829) ва Россия-Туркия (1828-1829) урушлари Россияни Хива билан муносабатларини янада кескинлаштиришдан ўзини тийишга мажбур этди.
Бу орада Марказий Осиё хонликларга Буюк Британия разведкаси суқилиб кира бошлади, шундай шароитда Буюк Британия товарларининг хонликлар бозорини тўлдириш хавфи ҳам вужудга келди. Эрон билан уруш оқибатида Россия-Эрон савдо ишларининг ёманлашгани сабабли Марказий Осиё хонликлари билан савдони ҳар қачонгидан кўра ривожлантириш долзарб масалага айланди.
Россия Хивага нисбатан ўз талаблари кўламини тобора кенгайтириб борди. Кейинчалик Хивадан Амударёда Россия савдо кемаларининг сузишига рухсат беришини талаб қила бошлади. Россия Хива билан муносабатларни ҳарбий куч орқали тартибга солиш йўлини танлади, шу мақсадда 1839 йил В.Перовский ҳарбий экспедицияси ташкил этилди. Перовский ихтиёрида 4 минг пиёда аскар, 12 та тўп ва юк ортилган 10 минг туя бор эди. Устюртнинг қаттиқ совуғи, озиқ-овқат ва ем-хашак етишмагани учун экспедиция талофат кўрди ва Перовский орқага қайтишга мажбур бўлди. Лекин экспедиция изсиз кетмади. Перовский экспедицияси Хива хонини Петербург билан келишув йўлини ахтаришга мажбур этди.
«Мажбуриятлар акти». Россия зўр бериб Хива хонлигига ўз ҳукмини мажбуран ўтказишга киришди. Бу мақсадга эришиш учун Г.Данилевский бошчилигидаги элчилик миссиясини юборди. Музокара давом этаётган кунлари Оллоқулихон вафот этиб, тахтни ўғли Раҳимқулихон (1842-1845) эгаллади. Россия босими остида 1842 йил 27 декабрда Хива-Россия ўртасида «Мажбуриятлар акти» дейилган шартнома имзоланди. Шартномада Россия билан тинчлик, дўстлик муносабатида бўлиши эълон қилинди.
Хива хонига: Хиванинг Россияга нисбатан душманлик ҳаракатлари содир этмаслик; савдо карвонларининг таланишига йўл қўймаслик; Россия фуқароларининг шахсий ва мулкий хавфсизлигини таъминлаш каби мажбуриятлар юкланди. Аслида бу Россиянинг ўз истакларини мажбуран бажартиришдан бошқа нарса эмас эди. Шунингдек икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларига ҳам катта эътибор берилди: бож тўловлари Россия товарлари қийматининг 5% миқдоридан ошмаслиги белгилаб қўйилди. Бироқ Россия шартноманинг анна шу бандини ҳам амалда бажармаган. Оқибатда ўзаро муносабатлар кескинлашиб борган.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish