Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet26/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Эрон ва қозоқларнинг Ўрта жуз хонлигидан 1812 йил Хива хонлигига элчилар келишган. Улар билан чегара хавфсизлиги ва савдо масалаларида келишилди. XIX аср бошларида Афғонистон ва Хива ўртасида элчилик ўрнатилган. Муҳаммад Раҳимхон I Афғонистонда шоҳ Маҳмуднинг иккинчи марта ҳокимиятга келишига ёрдам берган. Эвазига Афғонистон Хива хонлиги савдогарларига Кобул бозорида эркин савдо қилиш ҳуқуқини берган.
Қўқон хонлиги билан муносабатларни Хива хонлиги мустаҳкамлашга ҳаракат қилган. Хивага 1843-1844 йй. Қўқон хонлиги элчилари келишган. Икки давлат ўртасида ҳамдўстлик ўрнатишга ва ўзаро савдо алоқаларини янада ривожлантиришга келишилди.
Хива хони Оллоқулихон (1825-1842) чет эл савдогарларига қулай шароит яратиш учун меъморий обида, Карвонсарой мажмуасини бунёд эттирган. Бу мажмуа 14 гумбазли тим (ёпиқ бозор), карвонсарой ва омборхонадан иборат бўлган. Бозорда Ҳиндистон, Хитой, Эрон, Россия, Бухоро ва Қўқондан келтирилган моллар сотилган. Тим ёзда савдо учун қулай ва салқин бўлган. Карвонсарой эса 2 қаватли бўлиб, 105 ҳужрали эди. Хива хонлигининг анори, қовуни, узуми, нашватиси, анжири ва ўриги чет давлатларда машҳур бўлган.
Хива-Россия муносабатларида муҳим жиҳат - ўзаро савдодан икки давлат ҳам бирдек манфаатдор эди: Хива савдогарлари учун Россияга борадиган савдо йўллари хавфсиз эди; Россияда ишлаб чиқарилган тайёр истеъмол молларига Хива хонлигида эҳтиёж баланд эди. Россия Хива хонлигига ўз маҳсулотларини сотадиган бозор деб қарар эди. Чунки: 1) Россия маҳсулотлари Европа товарлари билан рақобат қила олмаётган бир даврда бу «бозор» жуда муҳим эди; 2) Хива хонлиги Россия саноати учун арзон хомашё етказиб берувчи ўлка ҳисобланарди.
Хивадан Россияга пахта, ипак, бўз, гилам, ҳунармандчилик маҳсулотлари, қуритилган мева олиб борилган. Хива савдогарлари Нижний Новгород ярмаркасида қатнашганлар. Россиядан Хивага металл, тўқимачилик маҳсулотлари, рангли бўёқлар, мўйна терилари, қурол келтирилган. Бироқ, Хива-Россия ўртасида яхши қўшничилик муносабатларига тўсқинлик қилган омиллар: савдо карвонларига ҳужум хавфининг мавжудлиги, икки давлат ҳам Кичик жуз қозоқларини ва қорақалпоқларни ўз фуқаролари деб ҳисоблашлари. Ҳар икки давлатнинг ўзаро савдодан олинадиган бож ҳажми масаласида узоқ вақт бир тўхтамга кела олмаганликлари билан боғлиқ эди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish