Тамирлаш Фаровон Сервис” бк мчж билан кўп квартирали уйларда жойлашган нотурар жой бино мулкдорлари ўртасидаги ш а р т н о м а " " 2021 йил Термиз шахри Кейинги ўринларда Термиз шаҳридаги «Тамирлаш Фаровон Сервис»



Download 22,89 Kb.
bet1/3
Sana29.04.2022
Hajmi22,89 Kb.
#590533
  1   2   3
Bog'liq
Сарвар


Тамирлаш Фаровон Сервис” БК МЧЖ билан кўп квартирали уйларда жойлашган нотурар жой бино мулкдорлари
ўртасидаги
Ш А Р Т Н О М А
"___" _______2021 йил Термиз шахри
Кейинги ўринларда Термиз шаҳридаги «Тамирлаш Фаровон Сервис» БК МЧЖ деб номланувчи номидан Низом асосида иш юритувчи бошқарув ташкилот раиси Х.Р.Абилов бир томондан ва кейинги ўринларда «Сурхон Гавхари Экспорт» АЖ рахбари Абдурахмонов Ассомиддин Норбекович билан тузамиз ушбу шартномани шу хакдаким Б.Авлод кўчасидаги 12 куп каватли уйда жойлашган «Шахзода» 6 сонли дуконга тегишли ер туласи умумий майдони 50 м2 дан иборат ертўлани тикувчилик маиший хизмат кўрсатиш 2022-2023 йиллар учун хар йили 900000 (тукки юзи минг ) сўм мажбурий бадал тўлов улушини тўлаш мажбуриятига асосан кўп қаватли уй жойлардаги умумий мулкларни сақлаш учун мажбурий бадал тўловларини тўлашга Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани тузишди.
I. Шартнома предмети
1. Бошқарув ташкилот белгиланган меъёрлар, стандартлар ва қоидаларга, шунингдек бошқарув ташкилот аъзоларининг умумий йиғилиши, кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорларига мувофиқ сақлаш мажбуриятини қабул қилади.
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1.Бошқарув ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумий мулкни сақлаш бўйича ишларни бажариш усулларини мустақил белгилаш;
Мулкдор томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Мулкдорни олдиндан хабардор қилган ҳолда ва Мулкдор ёки унинг вакили иштирокида бошқарув ташкилот ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг Мулкдор биноси чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш учун Мулкдор биносига кириш;
бошқа мулкдорларнинг мулкига ёки умумий мулкка зарар етказиши мумкин бўлган аварияни бартараф этиш учун Мулкдор биносига дарҳол кириш (шу жумладан, белгиланган тартибда, Мулкдор йўқлигида ва авария пайтида уни хабардор қилиш имкони бўлмаганда);
кўп квартирали уйдаги умумий мулкнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Мулкдор томонидан белгиланган тартибда рухсат олинганда бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишувга эришиш;
умумий мулк ва ер участкасидан ва бошқарув ташкилот мулкидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
Мулкдор умумий харажатларда иштирок этишдан бош тортса ва шартнома шартларини бошқача тарзда бузса, қонун ҳужжатларида ва ушбу шартномада белгиланган тартибда чоралар кўриш.
2.2. Бошқарув ташкилот қуйидагиларга мажбур:
Мулкдорга бошқа мулкдорлар билан бирга бошқарув ташкилот уставида кўзда тутилган тартибда умумий мулкни сақлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни кўриб чиқишда қатнашиш имконини бериш;
агар бошқарув ташкилотга биттадан ортиқ уйдаги турар жой мулкдорлари бирлашган бўлса - уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилишида муҳокама қилиш ва бошқарув ташкилот аъзолари умумий йиғилишида қарорлар қабул қилиш орқали умумий мулк ва уй олдидаги ер участкасидан биргаликда фойдаланиш бўйича Мулкдор манфаатларининг бошқа мулкдорлар манфаатлари билан мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
умумий харажатлар ва умумий харажатлардаги Мулкдорнинг ҳар ойлик мажбурий ва мақсадли бадаллари миқдорини асослаш;
Мулкдорнинг шахсий ҳисоб рақамини юритиш ва тўловномаларни расмийлаштириш;
умумий мулк бўйича техник, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни юритиш;
Мулкдорни кўздан кечиришлар, профилактика ишлари, шунингдек Мулкдорга тегишли бино чегарасида бўлган умумий мулкнинг қисмлари таъмирланиши ҳақида ўз вақтида, камида бир кун аввал хабардор қилиш;
Мулкдорни умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбурий бадаллар миқдорининг ўзгариши ҳақида ўз вақтида, камида бир ой аввал хабардор қилиш; бошқарув ташкилотнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш; Мулкдорга умумий мулкнинг техник ҳолати, уни сақлаш режалари ва ушбу мақсад учун қилинадиган харажатлар ҳақида бошқарув ташкилотнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш;
Мулкдорга бошқарув ташкилотнинг уй-жой фондини сақлаш, умумий мулки ва ер участкасидан, мулкидан фойдаланиш қоидалари, бошқарув ташкилот аъзолари умумий йиғилиши қарорлари ҳақида ахборот бериш.
2.3. Мулкдор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мустақил равишда, бошқарув ташкилот билан келишмаган ҳолда ўзига мулкчилик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинога мақсадли тарзда, уйдаги бошқа бинолар мулкдорлари ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаган ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш;
уйдаги турар жойлар мулкдорлари йиғилишида ва умумий мулкни сақлаш бўйича биргаликда қарор қабул қилишда, шунингдек бошқарув ташкилот аъзоларининг умумий йиғилишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
уйдаги умумий мулкдан (уйдаги бошқа турар жой мулкдорлари тасарруфида бўлган қисмларидан ташқари), уй атрофидаги ер участкасидан (бошқарув ташкилотнинг ер участкасидан) ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан бошқарув ташкилот томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш;
Бошқарув ташкилот аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида бошқарув ташкилот умумий мулкининг айрим қисмларини ёки ер участкасини бошқарув ташкилот аъзоларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва шартларда олиш;
Бошқарув ташкилот устави билан танишиш.
2.4. Мулкдор қуйидагиларга мажбур:
кўп квартирали уйдаги умумий мулкни, унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларини сақлаш бўйича умумий харажатларда Мулкдорнинг умумий мулкка нисбатан умумий улушбай мулк ҳуқуқига мувофиқ иштирок этиш;
ўз вақтида, мазкур шартномада белгиланган муддатларда ҳар ойлик мажбурий бадалларни бошқарув ташкилот аъзоларининг умумий йиғилиши, агар бошқарув ташкилотга бир уйдан ортиқ турар жойлар мулкдорлари бирлашган бўлса, уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилиши тасдиқлаган харажатлар сметаси асосида тўлаш, шунингдек умумий мулк қисмлари ва/ёки ер участкасидан истисно тарзида фойдаланганлик учун бошқарув ташкилот аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган тўловни тўлаш;
умумий мулк, ер участкасидан ва унда жойлашган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш элементларидан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳамда бошқа мулкдорларнинг улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик;
ўзига тегишли бўлган бино ҳудудидаги умумий мулкнинг сақланишини таъминлаш;
бошқарув ташкилот томонидан белгиланган умумий мулкдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
ўзига тегишли бинодан мақсадли тарзда, техник жиҳатдан соз, санитария талабларига мувофиқ тарзда фойдаланиш, уни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз ҳисобидан бажариш;
олдиндан хабардор қилиб, ўзи иштирок этган ҳолда ёки ўз вакили иштирокида ўзига тегишли бинода бошқарув ташкилот ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг бино чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек авария ҳолатларини бартараф этиш учун дарҳол киришга рухсат бериш;
Бошқарув ташкилот билан ўзига тегишли бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишиш;
ҳақиқий турган жойи ўзгаргани ва боғланиш ҳақидаги маълумотларни бериш;
бинонинг ижарага берилгани, шунингдек ижара шартномасига кўра умумий харажатларда иштирок этиш мажбуриятларини берган-бермаганлиги ҳақида 10 кун муддатда бошқарув ташкилотни хабардор қилиш;
умумий мулкка ёки бошқа мулкдорлар мулкига, шунингдек бошқарув ташкилот мулкига ўзи, ижарачи ёки бинони ижара шартномасига ёхуд бошқа асосларга мувофиқ эгаллаб турган ижарачи ёки бошқа шахслар томонидан етказилган зарарни ўз ҳисобидан бартараф этиш;
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мулкни сотиш пайтида қонунчиликда белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда бошқарув ташкилот ва ўзининг бошқарув ташкилот олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни харидорга тақдим этиш;
Бошқарув ташкилотни бинога эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтаётгани ҳақида хабардор қилиш ва янги мулкдор ҳақида маълумот бериш.

Download 22,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish