Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet70/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

2.Хива хонлигининг тугатилиши. 1919 йил 4 ноябрда Ёш хиваликлар, Тўрткўлдаги инқилобчи коммунистлар гуруҳи ҳамда Қўшмамедхон Сапиев ва Ғуломалихон Баҳодир бошчилигидаги туркман қабилалари Хива хони Саид Абдуллохон ва туркман ёвмутларининг етакчиси Жунаидхонга қарши кураш бошлаш учун ўзаро иттифоқ тузиб, Хива шаҳрини эгаллаш учун қизил аскарларни ёрдамга чақирди. 1919 йил ноябр - 1920 йил январ ойларида Туркистон фронтининг Амударё (Хива) гуруҳи қўшинлари хонлик ҳудудини босиб олиш учун кескин жанглар олиб борди. 1920 йил 1 февралда хонлик пойтахти Хива босиб олинди. Хива хони Саид Абдуллохон тахтдан воз кечди. Жунаидхон жанглар билан Қорақумга чекинди. 1920 йил 2 февралда Муваққат Инқилобий қўмита тузилди, ҳокимият Ёш хиваликлар қўлига ўтди.
Аслини олганда Хивада хон, Бухорода амир ҳокимиятларининг ағдарилиши объектиб қараганда тўғри ҳодиса бўлди. Фақат бу ҳокимият ички кучлар томонидан тинч йўл билан эмас, балки ташқи кучлар – совет Россияси ва болшевикларнинг ҳарбий қисмлари томонидан зўравонлик билан тугатилди. Минтақадаги 2 мустақил ўзбек давлати ҳудудига қизил армия киритилди ҳамда уларни советлаштириш жараёни бошланди. Шу билан бирга хонликларда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар чуқур инқирозга учраб, жамиятнинг илгарилаб боришида монархия тузуми жиддий ғовга айланган эди. Ёш хиваликлар ҳам, Ёш бухороликлар ҳам болшевиклар ва совет ҳокимияти билан ҳамкорлик қилишсада Хоразм ва Бухорода демократик ислоҳотларни амалга ошириш учун жиддий курашдилар.
3.Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР) ташкил қилиниши ва ундаги ўзгаришлар. Хива шаҳрида 1920 йил 27-30 апрелда бўлган Бутунхоразм халқ вакилларининг I қурултойида Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР) тузилганлиги эълон қилинди. ХХСР Нозирлар Шўросининг раиси этиб Ёш хиваликлар партияси раҳбари Полвонниёз Юсупов сайланди. Қурултойда ХХСРнинг муваққат Конституцияси ва дастлабки Байроғи қабул қилинди. ХХСРнинг ёш ҳукумати БХСР, Туркистон АССР, РСФСР давлатларидан ташқари Финляндия, Швеция, Германия, Туркия, Афғонистон, Эрон каби хорижий давлатлар билан ҳам мустақил равишда савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқаларни олиб боришга ҳаракат қилган. Масалан, 1921 йил 24 ноябрда Афғонистонга қозикалон Бобоохун Салимов бошчилигидаги махсус элчилик ҳайъати жўнатилган. Бироқ шартнома ва битимларда кўрсатилган асосий моддаларни, хусусан ХХСРнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги ҳуқуқини совет Россияси тан олмай, доимий равишда ёш республиканинг ички ишларига қўпол равишда аралашиб турди, худди БХСРда бўлгани сингари Хоразмда ҳам катта миқдордаги қизил аскарларни сақлаб, бу ҳарбий кучлар орқали мамлакатни ўзи бошқаришга интилди.
1921 йил 6 мартда Хоразмда қизил аскарлар уюштирган ҳарбий давлат тўнтаришидан кейин П.Юсупов ҳукумати ҳам ағдариб ташланди. Ҳукуматнинг собиқ раиси яширинишга улгурди. Бироқ кўп ўтмай у қамоққа олинди. Болшевиклар кўплаб нозирларни отиб ташлашди. Тирик қолган айрим нозирлар Жунаидхон сафига бориб қўшилди. ХХСР мавжуд бўлган қарийб 5 йил давомида болшевиклар томонидан ХХСР МИК раислари ва ҳукумат бошлиқларининг ҳар бири 10 мартадан ўзгартирилди. Хоразмда ўтказилган бундай давлат тўнтаришлари оқибатида ўзбек халқининг кўплаб асл фарзандлари қатағон қилинди.
ХХСРда иқтисодий сиёсат ва хўжалик соҳасидаги ислоҳотлар зиддиятли тарзда кечди. Солиқнинг оғир юки савдогарлар, судхўрлар ва йирик ер эгаларининг зиммасига тўғри келди. Қишлоқ хўжалигида 1922 йил декабрда ягона солиқ тизими жорий қилинди. 1923 йил июнда ҳунармандчилик ва саноат соҳасидаги солиқлар ҳам бир тизимга солиниб, давлат саноат солиғи жорий қилинди. ХХСР ҳукумати маданий-маърифий ва соғлиқни сақлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратди. 1920 йил баҳорида республикада янги типдаги мактаблар ташкил қилина бошланди. 1921 йил сентябрда Хивада очилган халқ дорилфунуни республика маданий ҳаётида катта воқеа бўлди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish