Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet71/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

1923 йил 17-20 октябрда бўлган Бутунхоразм халқ вакилларининг IV қурултойи ХХСРни Хоразм Совет Социалистик Республикаси (ХССР)га айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди. Қабул қилинди янги Конституция мамлакатнинг социалистик қурилиш йўлига ўтишини қонун йўли билан мустаҳкамлади. Мавжуд ерлар умумхалқ мулки деб эълон қилиниб, барча вақф мулклари Маориф нозирлиги ихтиёрига берилди. Қозихоналар фаолияти таъқиқланиб, совет судлари ташкил қилинди. шу тарзда 1923 йил октябр ойидан бошлаб Хоразмдаги демократик ўзгаришларга чек қўйилди. Хоразмни советлаштириш жараёни ўзининг юқори босқичига кўтарилди. Ҳукуматнинг кескин янги сиёсатидан норози бўлган барча кишилар бундай вазиятда истиқлолчилар сафини тўлдирдилар. Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат Хоразм воҳасига ҳам кенг тарқалди. 1924 йил охирида Марказ томонидан мустақил давлатлар бўлган ХХСР ва БХСР тугатилиб, минтақада ўзбек халқи давлатчилиги шаклланган икки тарихий марказ йўқотилди. Болшевиклар бу билан ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган муҳим сиёсий, иқтисодий, тарихий ва маданий марказлари бўлган Бухоро ва Хоразмга жиддий зарба беришди.


4-машғулот
1.Ўрта Осиё республикаларида ўтказилган миллий-ҳудудий
чегараланиш ва унинг оқибатлари


Туркистон – минтақа халқларининг ягона макони ва умумий ватани. Туркистон минтақаси туркий халқларнинг ягона маскани ва умумий ватани бўлган. 1918-1924 йилларда мавжуд бўлган Туркистон АССР, БХСР, ХХСРнинг туб халқлари асрлар давомида турмуш тарзи ва анъаналари жиҳатидан бир-бирига жуда яқин бўлишган. Туркистондаги турли давлатларнинг ҳар бирида туркий халқлар: ўзбеклар, туркманлар, қароқалпоқлар, қозоқлар, қирғизлар, шунингдек тожик халқи азалдан яшаганлиги тарихий таркиб топган ҳодиса эди. Туркистон минтақасининг халқлари шу тупроқни, Туронзаминни қадимдан ўзларининг асл Ватани деб билганлар.
Мустабид совет режими ва болшевиклар учун эса Туркистон ўлкасини бўлиб ташлаб, уни идора қилиш қулай эди. Хусусан, бу жараён Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракати 1924 йилда, асосан мағлубиятга учраганидан кейин ўзининг сўнгги босқичига қадам қўйди. 1924 йил феврал-июн ойларида СССРдаги марказий органлар Туркистон, Бухоро, Хоразм коммунистик партиялари ва РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси миллий чегараланиш масалалари юзасидан иш олиб боришди. Туркистон ва Бухоро Компартиялари Марказий Комитетлари ҳузурида махсус, кейинчалик ҳудудий ва бошқа алоҳида комиссиялар тузилди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish