Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Бухоро Халқ Совет Республикаси тузилиши



Download 1,19 Mb.
bet67/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

2.Бухоро Халқ Совет Республикаси тузилиши (БХСР). Бухоро шаҳри 1920 йил 2 сентябрда қизил армия томонидан эгалланган. Бухорода амир ҳокимияти ағдарилди ва ҳокимият тепасига Ёш бухороликлар келишди. Бухоро шаҳрини босиб олган қизил аскарлар Аркдаги амир хазинасини, Бухоро қозикалони, қушбеги ва бошқа амалдорларнинг бойликларини мусодара қилганлар. Болшевиклар, қизил армия қўмондонлари, оддий аскарлар катта бойлик орттирганлар. Катта бойликни ўмарган “қизил қўмондон” М.Фрунзе 1920 йил сентябрда Москвага қайтгач, қўлга олинган ва бир неча ой уй қамоғида сақланган. Сентябр ойи бошларида амирлик хазинаси ва бошқа бойликлар ортилган 2 та эшелон Самарқанд ва Тошкент орқали Москвага йўл олган.
1920 йил 6-8 октябрда амирнинг ёзги саройи – Ситораи-Моҳи Хосада чақирилган Бутунбухоро халк вакилларининг I қурултойида Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) тузилганлиги эълон қилинди. Ёш бухороликлар партиясининг етакчиси Файзулла Хўжаев янги ҳукумат - БХСР Нозирлар Шўросининг раиси, Абдулқодир Муҳиддинов Бутунбухоро Марказий Инқилобий Қўмитаси (Марказий ревком) раиси бўлди. БХСР давлат тузуми жиҳатидан халқ демократик ҳокимияти эди. Унинг зиммасига қисқа муддатда ўрта асрлардан мерос қолган амир Бухоросини демократик давлатга айлантиришдек тарихий вазифани бажариш тушди.
БХСР дастлабки ҳукумати таркибига Файзулла Хўжаев раис ва ташқи ишлар, Қори Йўлдош Пўлатов маориф, Мухторжон Саиджонов ички ишлар, Усмон Хўжа (Усмонхўжа Пўлатхўжаев) молия, Нажиб Ҳусаинов давлат назароти, Ю.Ибрагимов фавқулодда комиссия раиси, Мукаммал Бурҳонов адлия, Шиҳобиддинов ҳарбий ишлар, Мирзо Муҳиддин Мансуров савдо ва саноат нозирлари сифатида киритилди. Бутунбухоро Марказий Инқилобий Қўмитасининг аъзолари қилиб Муинжон Аминов, Олимжон Акчурин, Абдулҳамид Орипов, Собир Юсупов, Ҳожи Ҳасан Иброҳимов, Файзулла Хўжаев, Қулмуҳаммедов тайинланди. Ёш давлат етакчиси Файзулла Хўжаев мураккаб ва оғир шароитда ишлашга мажбур бўлди. У дастлабки кунларданоқ мустақил сиёсат юритишга, совет Россияси ва хорижий давлатлар билан тенг ҳуқуқли алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилди. 1922 йили Ф.Хўжаев Берлинга немис банклари ва чет эл савдо компаниялари билан мустақил шартнома тузишга борди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish