Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet66/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Колесовнинг Бухорога босқини. 1917 йил ноябрда Туркистон ўлкасида болшевикларнинг ҳокимиятга келиши натижасида совет Россияси билан Бухоро aмирлиги ўртасидаги сиёсий вазият кескинлашди. 1917 йил 2 декабрда Янги Бухоро (ҳозирги Когон)да бўлиб ўтган амирлик ҳудудидаги рус манзилгоҳлари ишчи ва солдат депутатлари Советларининг II съездида Бухорода амирлик тузумини ағдариб, ҳокимиятни Файзулла Хўжаев бошчилигидаги Ёш бухороликларга беришга қарор қилинди.
Туркистон ўлкаси ХКС раиси Фёдор Колесов бошчилигидаги 3500 кишидан иборат ҳарбий кучлар 1918 йил 1 мартда Янги Бухорога етиб келди. Ф.Хўжаев раислигида Ёш бухороликларнинг 7 кишидан иборат инқилобий қўмитаси (ревком) тузилди. 2 март куни Эски Бухоро шаҳрига ҳужум бошланди. Бухоро шаҳри яқинидаги Фатҳободда бўлган дастлабки тўқнашувда амир Олимхон қўшинлари енгилса ҳам кейинчалик бухороликлар Колесов отрядини қуршаб олишди. Карманадан Қоракўлгача бўлган 170 км масофадаги темирйўл излари амир сарбозлари томонидан бузиб ташланди. Бухороликлар шаҳар ҳимоясига қўзғалди. Ф.Колесов 5 март куни кечқурун Тошкент томонга чекинишга буйруқ беради. 17 мартда Колесов отряди билан Самарқандга етиб келди.
Бир неча кун давом этган музокаралардан кейин 1918 йил 25 мартда совет Туркистони билан Бухоро aмирлиги ўртасида Қизилтепа битими имзоланди. Амир номидан битимни бош закотчи Мирза Салимбек имзолади. Колесовнинг ҳужуми барбод бўлса ҳам, ўз мустақиллигини ҳимоя қилган Бухоро амирлиги босқинчи қизил аскарларнинг ўз ҳудудига ҳарбий ҳаракатлари учун жавобгар деб ҳисобланди ҳамда катта миқдорда товон тўлаши белгиланди. Шунингдек, Колесов отряди Бухоро, Кармана ва Хатирчида талон-торож қилинган катта бойлик билан Тошкентга қайтди. Бу ҳодисалар амир ҳайъатига бошчилик қилган давлат арбоби ва тарихчи Миза Салимбекнинг “Тарихи Салимий” асарида ўз аксини топган.
Қизил армиянинг Бухорога ҳужуми ва амир ҳокимиятининг ағдарилиши. 1920 йил 12 августда Туркистон фронти қўмондони М.В.Фрунзе амирликни тугатиш мақсадида Самарқанд-Бухоро гуруҳи (фронти)ни тузиш ҳақида буйруқ берган. Шу тариқа Бухоро амирлиги чегараларига 7000 пиёда, 2500 отлиқ аскар ҳамда замонавий ҳарбий техника шай ҳолатга келтириб қўйилган. Амир Олимхон ихтиёрида 15000 сарбоз, 55 та эски тўп ва 12 та пулемёт бор эди, холос. Ҳарбий кучлар нисбатига кўра Туркистон фронти қўшинлари замонавий қуролларга эга эди. Совет ҳукумати халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузиб, 1920 йил 29 августда Бухоро амирлигини тугатишга киришди. 29 августдан бошлаб Эски Бухоро ҳам ҳаводан, ҳам ердан қаттиқ бомбардимон қилинган. М.Фрунзе қўшинларини 4 та зарбдор гуруҳ (Самарқанд, Каттақўрғон, Чоржўй ва Когон)га бўлган. Асосий вазифа Когон гуруҳи зиммасига юкланди. У пойтахт - Эски Бухоро шаҳрини босиб олиши, Амир Олимхонни асирга олиб, Аркдаги хазинани эгаллаши керак эди.
Бухоронинг Қарши дарвозасигача келган темирйўлда турган бронепоезд (зирҳлипоезд) ва Самарқанд, Шайх Жалол, Намозгоҳ дарвозалари яқинида жойлаштирилган тўплардан 1-2 сентябр кунлари 12000 снаряд ташланган. Шаҳар устида учиб юрган 11 та “қора қузғун” (аэрплан) 3 кун давомида бомба ёғдирган. Шаҳар ҳатто кимёвий снарядлардан ўққа тутилган. Қулаб тушган дарвозалардан қизил аскарлар шаҳарга бостириб кирганлар. Кўча жанглари бошланиб кетган. Амир Олимхон шаҳар обидалари ва аҳолини омон сақлаш мақсадида пойтахтни ташлаб, Шарқий Бухорога чекинган. Мазкур воқеани мўғулларнинг Бухорони истило қилиш жараёни билан таққослаш мумкин. Воқеалар гувоҳи бўлган тарихчи Муҳаммад Али Балжувоний ўзининг “Тарихи нафое” (“Фойдали тарих”) асарида шундай тасвирлаган: “Бухорода 3000 га яқин ҳовли, 3000 дан ортиқ дўкон, 20 та сарой, 29 та масжид, 34 гузар ёниб хароб бўлган. Шаҳар қарийб 20 кун ёниб турган. Бухоронинг шу даражада хароб бўлганини ҳеч бир тарих кўрмаган эди. Бухороликлар бу кунларни “кичик қиёмат” деб айтишган”.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish