Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Миллий коммунистлар ва Марказ вакиллари ўртасида турли қарашларнинг тўқнашуви



Download 1,19 Mb.
bet72/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Миллий коммунистлар ва Марказ вакиллари ўртасида турли қарашларнинг тўқнашуви. Турккомиссия ва Я.Рудзутак тезисларига қарама-қарши ўлароқ Турор Рисқулов бошчилигидаги бир гуруҳ миллий коммунистлар 1920 йилдаёқ туркий халқлар ягона бўлиб, уларнинг тарихий илдизлари, динлари, анъаналари ва маданияти муштаракдир, ягона Туркистонни алоҳида қисмларга ажратиб бўлмайди, деган ғояни илгари сурдган эдилар. Бироқ Марказдаги коммунистлар бу фикрни инкор этиб, уни “пантуркизм”, “панисломизм”, “буржуа миллатчилиги” деб нотўғри баҳолаган эдилар. Бир томондан 1920 йилдан бошлаб истиқлолчилик ҳаракатининг қайтадан шиддат билан ривожланиши, иккинчи томондан, қизил армия томонидан Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги ағдариб ташланиб, улар ўрнига “мустақил республикалар” ташкил қилинганлиги бу масалада болшевикларни яна 4 йил сабр қилишларига олиб келди. Хуллас, совет ҳокимияти раҳбарияти 1924 йил бошларидан ушбу масалани ҳал қилишга жиддий киришди.
Совет ҳокимиятининг чегараланиш сиёсатига даставвал Туркистон АССР, БХСР, ХХСР раҳбарлари қарши бўлишган. 1924 йил февралда Бухоро Компартияси чегараланиш масаласи юзасидан Файзулла Хўжаев ёзган тезисларни қабул қилди. Унда РКП(б) МК Ўрта Осиё бюросининг бу соҳадаги қарашлари хато эканлиги танқид қилинган эди. 1920 йил 10 мартда бўлган Туркистон АССР МИК ва Туркистон Компартиясининг бирлашган кенгашида Султонбек Хўжанов, Санжар Асфандиёров, Н.Паскуцкий каби атоқли партия ходимлари Совет Социалистик Республикаларининг Ўрта Осиё федирациясини тузиш таклифи билан чиқдилар. Шу билан бирга С.Хўжанов “Туркистон ягона ва бутун, унинг яхлитлигини бузиш мақсадга мувофиқ эмас”, деб таъкидлади. Бундан ташқари, 1923 йил декабрда Фарғона водийси вакиллари РСФСР таркибида Фарғона мухтор вилоятини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф билан чиққан эдилар.
ХХСР раҳбарларида ҳам алоҳида қарашлар бўлган. 1924 йил 8 майда бир гуруҳ Хоразм раҳбарлари РКП(б) МКга “Хоразмда миллий масалани ҳал этиш тўғрисида мактуб” юбориб, унга Хоразмни чегараланишга қўшмасликни илтимос қилдилар. Улар ўзларининг шу нуқтаи назарларини республиканинг олисда жойлашганлиги, иқтисодий жиҳатдан ажралиб турганлиги билан асосладилар. Бу нуқтаи назарни қўллаб-қувватлаган Хоразм Компартияси Марказий Комитети масъул котиби Қаландар Одинаев 1924 йил июлда ўз вазифасидан олиб ташланди. ХХСР ҳудуди дастлаб чегараланишга тортилмади, бироқ 1924 йил 26 июлда Хоразм Компартиясининг янги раҳбарлари республиканинг чегараланишга киритилишига ўз розилигини билдирди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish