Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


-машғулот 1.Қўқон хонлиги XVIII - XIX аср биринчи ярмида



Download 1,19 Mb.
bet35/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

6-машғулот
1.Қўқон хонлиги XVIII - XIX аср биринчи ярмида.
Қўқон хонлиги ташкил топиши. Тошент беклиги (1784-1810)


Шоҳруҳбий - хонлик асосчиси. Фарғона водийси Бухоро хонлиги тасарруфида эди. Бухоро XVIII аср бошларида ички курашлар оқибатида заифлашади. Бухородаги бу вазиятдан фойдаланиб жунғарлар Фарғона водийсига тез-тез бостириб киради. Вазият ички кучларни бирлаштириб мустақил давлат тузишга ундамоқда эди. Фарғона водийсида дастлаб Чуст яқинидаги Чодак қишлоғи хожалар жамоаси ўз мулкларини Бухородан мустақил деб эълон қилдилар.
Фарғонадаги ўзбекларнинг минг уруғи оқсоқоллари ўз йўлбошчиси Шоҳруҳбий бошчилигида Бухородан мустақил давлат тузишга қарор қилганлар. Минг уруғи 1710 йил чодаклик дин пешволарини ағдариб Фарғона водийсида ҳокимиятни ўз қўлларига олдилар. Натижада кейинчалик Қўқон хонлиги дейилган янги давлат вужудга келди. Шоҳруҳбий Тепақўрғонни қараргоҳ қилди. Шоҳруҳбийнинг ўғли Абдураҳимбий (1721-1733) даврида Хўжанд, Ўратепа вилоятлари қўшиб олинди. Шаҳрисабз ҳокми билан Қўқонга тобелик ҳақида битим тузди, кейин Самарқанд ва Жиззахни эгаллади.
Абдураҳимбий Хўжандда вафот этагач, иниси Абдулкаримбий (1733-1750) тахтга ўтиради. У пойтахтни Тепақўрғондан Қўқон шаҳрига кўчиради ва шаҳарни девор билан ўратади. Эрдона (1751-1762) даврида Қўқоннинг қудрати ортди. У Ўш ва Ўзганни бўйсундиради. Эрдона даврида Қўқон ғарбда Бухоро, шарқда Хитой билан тенг кураш олиб бора олган давлатга айланди. Эрдона ҳукмроминлик даврида тахт учун кураш кучайди.
Абдукаримбийнинг набираси Норбўтабий (1763-1798) тахтга ўтиргач, дастлаб Чуст ва Наманган ҳокимлари исёнини бостирди, Хўжандни қайта бўйсундирди. Норбўтабек даврида Қўқоннинг қудрати ошди, мўл ҳосил олиниб, бозорда нарх арзонлашди. Норбўтабийнинг ўғли Олимбек (1898-1810) даврида Қўқоннинг сиёсий мавқеи янада кучайди. Олимбек Оҳангарон, Тошкент, Чимкент ва Сайрамни, Россияга борадиган савдо йўлларини бўйсундиргач, Россия билан биринчи марта савдо алоқалари ўрнатилган.
Олимхон даврида ўтказилган ҳарбий ислоҳатга кўра “аскария” деб аталувчи мунтазам қўшин тузилган. Қўшин: сипоҳ (отлиқ), сарбоз (пиёда), ва тўпчи қисмлардан иборат бўлган. Айни пайтда, “қилқуйруқ” деб аталувчи номунтазам қўшиндан ҳам фойдаланиш давом этган. Мунтазам қўшин: 1) марказий ҳокимиятнинг таянчига айлантирилди; 2) асосий рақиби – Бухоро амирлигига қарши тура олишини таъминлади. Бухоро амирлигига қарши тура олишига ишонч ҳосил қилгач, Олимхон 1805 йил ўз давлатини расман Қўқон хонлиги деб, ўзини эса Хон деб эълон қилди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish