Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Тошкент ҳокимлиги ҳудуди кенгайиши



Download 1,19 Mb.
bet37/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Тошкент ҳокимлиги ҳудуди кенгайиши. Юнусхўжа 1796 йил Чимкент, Сайрам ва ўнлаб шаҳарларни, 1799 йил Туркистондан Чу дарёсигача ва Қоракўл мавзеини Тошкентга қўшиб олди. Юнусхўжа ўзига тобе бўлган Катта қозоқ жузи қабилаларини бошқаришни ўша уруғ бошлиқларига топшириб, қозоқ бийларидан ўзига таянч яратди. Юнусхожа қозоқлар, айниқса Қоракесак бўлиси султони Букей билан яқин алоқада бўлган. Чунки Букей султон ва унинг ўғиллари Тошкент ва рус карвонларини қароқчилардан ҳимоя қилиб, кузатиб борган. Юнусхўжа қўшинида Катта жуз қабилалари асосий кучни ташкил этиб, Қўқонга қарши урушда жонбозлик кўрсатган.
Тошкент давлати Қўқон ва Бухорони Оренбург ва Сибир билан боғловчи карвон йўллари ўтадиган Туркистон, Чимкент ва Сайрамни ўз қўлида тутиб, Марказий Осиё билан Россия савдосида етакчи бўлишга интилади. Бу ҳол Қўқон билан Бухоронинг Тошкентга муносабатининг кескинлашувига олиб келди. Катта Қозоқ жузи устидан Тошкент ўз таъсирини кучайтириши Қўқоннинг мавқеини чегаралаб қўйди. Чунки Фарғонани Россия билан боғловчи асосий савдо йўли Тошкент орқали ўтар эди. Қўқон хони Олимхон 1799 йил Тошкентга юриш қилди. Юнусхожа 1799 йил Чирчиқ бўйидаги Қорасув мавзеида Қўқон хони Олимхонга зарба бергач, Сирдарё ўнг соҳилидаги Қурама мавзеини қўшиб олди.
Тошкент шаҳрини ўраган деворнинг узинлиги 18 чақирим бўлиб, 10 минг хонадон яшаган. Тошкент Россия, Қошғар ва Хитой билан савдо қилган. Юнусхожа даврида 2 хил пул: рупия ва танга зарб қилинган (5 танга 1 рупияга тенг бўлган). Шаҳар назорати ва солиқ йиғиш Бошчихожанинг қўлида эди. Ҳокимнинг 4 та маслаҳатчиси бўлиб, шаҳар савдосини қози ва девонбеги назорат қилишган. Раис шариат қонунларини, бозордаги нарх ва ўлчовларни назорат қилган.
Тошкент - Россия савдо муносабатлари XVIII аср охири - XIX аср бошларида ривжланди. Тошкентлик савдогарлар Б.Исмоилов ва Азизхожа 1786 йил Ирбит ярмаркасига боришган. Троискдан 1787 йил Тошкентга 27773 сўмлик рус ва немис мовути, қизил чарм, газмол, мис, бахмал келтирилган. 24 кишидан иборат Тошкент савдо карвони 1795 йил сентябрда Семипалатинск шаҳрига келгани ҳужжатларда қайд этилган.
XVIII асрнинг 90-йилларида Раҳматулла карвонбоши раҳбарлигидаги Тошкент савдогарлари доимо Петропавловскка қатнаб турганлар. Тошкент-Россия элчилик муносабатлари ривожланишига Тошкентнинг қулай географик ҳолати ижобий таъсир кўрсатган. Юнусхожа 1792 йил Сибирга борган Муҳаммадхожа ва Азизхожа бошлиқ Тошкент савдо карвони орқали Сибир маъмуриятига мактуб жўнатади ва бу савдогарларга Сибир маъмурияти билан музокоралар олиб бориш ваколатини берган эди.
Юнусхожанинг элчиларига жавобан Сибир маъмурияти 1794 йил Безносиков ва Бурнашевларни Тошкентга жўнатади, бироқ улар Бухородан қайтиб кетади. Сибир маъмурияти 1796 йил иккинчи бор юборган элчиларни Ўрта қозоқ жузи Қоракесак бўлуси султони Букейнинг ўғли Эшим Султон Тошкентга кузатиб келади. Тошкент элчилари 1803 йил Санкт-Петербургга бориб император Александр I қабулида бўладилар.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish