Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet33/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Солиқ ва мажбуриятлар. Деҳқонлардан салғут (ер) солиғи, чорвадорлардан закот солиғи, аҳолидан руҳонийлар учун усур солиғи олинган. Солиқ миқдорини хон амалдорлари белгиларди. Ер солиғи қабила ёки уруғга бир йўла солинарди. Солиқнинг кўп қисми камбағаллар бўйнига тушарди. Бий ва амалдорлар ўз харажатларини қоплаш учун халқдан қўшимча солиқлар ундирган. Ҳарбий хавф юз берганда халқдан «қозон» (хўжалик) солиғи ундирилган; йигитлар мажбурий ҳарбий хизматга чақириларди. Солиқлардан ташқари камбағаллар канал ва ариқлар қазиш, суғориш иншоотларини тозалашга мажбурий сафарбар этиларди.
Ойдўстбий қўзғолони. Хива хонлиги зулмига қарши 1827 йил қорақалпоқлар кўтарган қўзғолонга қорақалпоқлар бийи Ойдўстбий бошчилик қилди. Хива хони Оллоқулихон 1827 йил 25 июлда қўзғолонни бостириш учун Муҳаммад Назарбий иноқ қўмондонлигидаги қўшинни Хўжайли шаҳрига жўнатади. Ойдўстбий қорақалпоқ бийларини тўплаб Орол денгизи бўйида маслаҳат қилади. Овулларга чопорлар жўнатилиб «Ҳамма бола-чақаси билан қўзғолонга йиғилсин. Ким бош тортса - у душман ҳисобланади» - деган буйруқ берилади.
Ойдўстбий 1827 йил 29 июлда ўғиллари Ризо ва Тўрани 300 ботирга бош қилиб Қўнғирот қўрғонига чоповулга юборади. Қўнғирот ҳокими Муҳаммад Яъқуб Мушриф қўрғон мудофаасини уюштиради, Ризо ва Тўра енгилади. Муҳаммад Назарбий иноқ Ойдўстбийга қарши сара қўшин жўнатади. Қўзғолончилар тор-мор қилингач Ойдўстбийнинг боши танасидан жудо этилади. Ойдўстбий ўлимига бағишлаб Хива тарихчиси ва шоири Мунис марсия ёзган. Марсия – бир шахснинг вафоти муносабати билан унинг хотирасига бағишлаб ёзилган мотам шеъри.
3.Қорақалпоқ халқи турмуши
Турмуш тарзи. Қорақалпоқлар узоқ йиллар давомида кўчманчи турмуш тарзидан ўтроқликка ўтиш жараёнини бошидан кечирган. Аҳолининг асосий қисми ўтов ва пахса уйлардан иборат овулларда яшарди, кейинчалик қўрғон (қалъа) ва шаҳарлар вужудга келади. Қорақалпоқларда бир уруғ ичида қиз олиш, қиз бериш тақиқлангани учун бошқа уруғдан қиз олиб қочиш одат бўлган.
Қорақалпоқлар қишловни денгиз ва дарё бўйларида ўтказган. Арава, қайиқ, сол ва от асосий транспорт воситаси бўлган. Кийим-кечагида миллийликка эътибор берган, бу нарса айниқса аёллар ва қизлар савкели (қалин бўздан тикилиб, кумуш ва маржон билан безатилган бош кийим)да яққол намоён бўлган.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish